1.1. Мазкур низом «МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА» \ «МАТЕМАТИКА И ИНФОРМАТИКА»\ «MATHEMATICS AND INFORMATICS» электрон журнали таҳририяти (бундан буён матнда «таҳририят» деб юритилади) хуқуқий ва ижтимоий-сиёсий асосларини белгилайди.
1.2. Электрон журнал ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конситуцияси, «Оммавий аҳборотлар тўғрисидаги», «Ноширлик фаолияти тўғрисидаги», «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисидаги», «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинликлари тўғрисидаги», «Журналистлик фаолиятини химоя қилиш тўғрисидаги», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»,ги Қонунлар, ва бошқа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари хамда мазкур низомга мувофиқ амалга оширилади.
1.3. Электрон журнал муассиси: А. Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти (бундан буён матнда “муассис” деб юритилади) хисобланади.
1.4. Электрон журнал воситаси тури: электрон журнал
1.5. Электрон журнал воситаси номи: «МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА» \ «МАТЕМАТИКА И ИНФОРМАТИКА»\ «MATHEMATICS AND INFORMATICS»
1.6. Электрон журнал воситаси тили: ўзбек, рус ва инглиз
1.7. Электрон журнал воситаси мақсад ва вазифалари: Математика ва информатика ўрганиш ва уни ўқитиш методикасидаги муаммоли масалалар сохасида илмий ишларни халқаро базаларга интеграция қилиш
1.8. Электрон журнал воситасининг мақсади ва ихтисослашуви: Математика ва информатикани ўқитиш методикаси
1.9. Элктрон журналнинг даврийлиги: хар 3 ойда
1.10. Компьютер, ноутбук, мобил телефон фарматларида. (талаб ва таклифларга қараб ўзгариши мумкин)
1.11. Электрон журнал тахририяти манзили: Жиззах шахар, Ш. Рашидов Шох кўчаси, 4 уй
1.12. Тарқатиш худуди: Ўзбекистон Республикаси ва халқаро
|