V.ТАҲРИРИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ
5.1. Бош мухаррир муассис томонидан ловозимга тайинланади ва вазифасидан озод этилади.
5.2.Бош мухаррир таҳририятга рахбарлик қилади, оммавий ахборот воситаси чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг фаолияти учун қонун хужжатларига мувофиқ жавоб беради.
5.3. Қонун хужжатлари ва таъсис хужжатларига мувофиқ, оммавий ахборот воситасининг муассиси, тарқатувчиси, давлат хокимяти ва боқарув органлари хамда бошқа юридик ва жисмонинй шахслар билан муносабатларда шунингдек судда таҳририят номидан иш юритади. Бундан ташқари бош мухаррир:
-тахририят иш режаси, штатлар жадвали, харажатлар сметаси хамда бошқа ташкилий-хуқууий тузилмасига оид хужжатларин ишлаб чиқади;
- таҳририят ходимлариниг мехнатга хақ тўлаш шакли, тизими, миқдори шунингдек қалам хаққи миқдорини қонун хужжатларига мувофиқ белгилашда иштирок этади;
- таҳририятда ижро интизоми мехнат интизоми бўйича тадбирлар белгилайди ва уларга риоя этилишини ташкил этади, чоралар кўради;
- таҳририятда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва таҳририятда белгиланган мехнат тартиб-қоидалари хамда техника хавфсизлик қоидаларига риоя этган холда иш ташкил этади;
5.4. Бош мухаррир ўз харакати ёки (харакатсизлиги) юзасидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади;
5.5.Бош мухаррир вақтинча ёқлиги даврида унинг вазифасини маъсул ходимлардан бирига юклан муассаси томонидан белгиланади;
5.6. Бош мухаррир мухаррирга қонун хужжатларида белгиланган тартибда бошқа вазифалар юклатилиши мумкин.
VI. ФОЙДАЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗАРАРЛАРНИНГ ЎРНИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ
6.1. Электрон журнал орттирилган фойда муассис ихтиёрида бўлиб, таҳририятнинг фаолиятини янада кенгайтиришга, таҳририятни ривожлантиришга ва унинг моддий-техник таъминотини янада яхшилашга, шунингдек ходимларнинг мехнатини муносиб рағбатлантиришга тақсимлайди ва мақсадли фодаланади.
6.2. Агар электрон журнал зарар кўрадиган бўлса, муассис зарарни коплаш чора-тадбирларини кўради.
6.3. Муассис Узбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддаси 5-хатбошисида белгиланган тартибда яъни тахририятнинг фаолияти тугатиладиган тақдирда, кредиторлар билан хисоб-китоб килингандaн кейин қолган мол-мулкни ёки унинг қийматини конун хужжатларида назарда тутилган тартибда олиш хуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |