Математика ва информатика факултетининг амалий математика ва информатика йўналиши 19. 07 – гуруҳ талабалари билан ўтказилган


Download 50.5 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi50.5 Kb.
#1016936
Bog'liq
16-bayonnoma krl


МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ФАКУЛТЕТИНИНГ
АМАЛИЙ МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ЙЎНАЛИШИ
19.07 – ГУРУҲ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН
АХБОРОТ СОАТИ
Б А Ё Н Н О М А С И № 16
13.12.2022 й. Фарғона шаҳар


Қатнашдилар: Гуруҳ мураббийси И.Тожимаматов ва 24 нафар гуруҳ аъзолари


КУН ТАРТИБИ:



  1. Миллий қадриятлар қадр топган юрт.” мавзусида суҳбат.

Ҳ.Неъматова, И.Турсунова ва И.Тожимаматов

  1. Бир оилада эзгу мақсадлар сари” шиори остида таълим муассасалари, маҳаллаларда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга қаратилган ишлар.

И.Абдуқаҳҳоров

  1. Ўтилган ҳафта бўйича қилинган ишлар ҳисоботи.

С.Орипжонов

  1. Қиш мавсуми муносабати билан техника-хавфсизлиги қоидалари билан танишиш.

С.Орипжонов ва И.Тожимаматов
ЭШИТИЛДИ:
Йиғилишни гуруҳ раҳбари И.Тожимаматов очиб берди. Сўнгра Ҳ.Неъматова ва И.Турсунова “Миллий қадриятлар қадр топган юрт.” мавзусида ўз фикрларини билдирди.
“Бизнинг тарихимиз – буюк тарих. Бизнинг улуғ анъаналаримиз бор. Уялмасдан қўрқмасдан, дадил туриб: ҳа, Ўзбекистон ўз тарихи, ўзининг эзгу анъаналари билан фахрланади, дейиш лозим. Бизнинг томирларимизда жаҳон маърифатига салмоқли ҳисса қўшган буюк аждодларимиз қони оқмоқда. Бу заминда эзгулик ва инсонпарварлик, тинчлик ва аҳиллик, яхшилик, адолатнинг буюк қадриятларидан таълим берган буюк мутафаккирлар яшаб ўтган,– деб таъкидлади Юртбошимиз.– СССР тарқалиб кетганидан кейин биз танлаб олган ислоҳотлар йўли, мустақиллигимиз ва истиқлолимизни мустаҳкамлаш йўлининг тўғрилигидир”. Албатта, ўша даврда бу – ислоҳотларимизнинг аста-секин, босқичма-босқич амалга оширилиши, Ўзбекистон модели бош тамойилларидан бирига айланган кучли ижтимоий сиёсатимиз билан изоҳланар эди. Инсон ислоҳот учун эмас, ислоҳот инсон учун, деган улуғ ғоялар бизнинг бош шиоримизга айланиб қолганди.
Буюк аждодларимиздан мерос бўлиб қолган бебаҳо маънавий бойлик – асл қадриятларимизнинг сарчашмаларидир. Асрлар мобайнида халқимизнинг юксак маънавият, адолатпарварлик, маърифатсеварлик каби эзгу фазилатлари бугунги давр ёшлари учун ўзига хос ҳаёт мактабига айланган. Айниқса, Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Баҳоваддин Нақшбанд, Имом ал Бухорий, Имом ат Термизий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби даҳоларнинг ўлмас асарлари бизни аввало бой ўтмишимиз, асл қадриятлар ва бошқа миллий-маънавий бойликларимиз билан ошно қилади. Бугунги ёшлар, замондошлар ана шу маънавий хазиналардан исталганча баҳраманд бўлиши мумкин. Қадриятларимиз қадрини амалда ҳар ўзбек бир оиласида, маҳалла-кўйда кўрасиз. Тўй-маъракалар, ҳайиту ҳашарлар маҳаллаларимизда ўзгача акс этади. Шу тариқа маҳаллаларда жамоатчилик фикри шаклланади. Бу эса халқимизнинг турмуш тарзи, ота-боболардан бизга мерос бўлиб келаётган тафаккур тарзидир.
Иккинчи масала, ноябрь ойи якунлари бўйича қилинган ишлар бўйича И.Абдуқаҳҳоров ҳисобот берди. Маълум бир сабабларга кўра, Гуруҳ фонди декабрь ойидан бекор қилинди.
Шундан кейин учунчи масала бўйича И.Тожимаматов амалиёт ўташ тартиб қоидаларини айтиб ўтди. Унга кўра талабалар амалиёт кунлари соат 8:00 да амалиёт жойларида бўлиш кераклиги ва у ерда 13:00 гача бўлиш кераклиги айтиб ўтилди.
Шундан кейин тўртинчи масала бўйича И.Тожимаматов форма масаласига қаттиқ урғу берди. Талабаларга дарсга университет формасида келиши айтиб ўтилди. И.Бобоев ва И.Олимовлар дарс қолдириш сабаблари ўрганилди. И.Олимов журналда ҳозирги кунга қадар 38 соат дарс қолдирганлиги сабабли қаттиқ огоҳлантириш берилди. И.Тожимаматов гуруҳни давомати домий изчил ташкилланиши лозимлигини, ҳар ахборот соатида гуруҳ сардори хафталик давомат ҳақида маълумот бериб бориши кераклигини айтди ва бу вазифани гуруҳ сардори зиммасига юкланди.
Шу билан йиғилиш тугатилди.
Кўрилган масалалар юзасидан


ҚАРОР ҚИЛИНДИ:



  1. И.Тожимаматовни кун масалалари бўйича ўтказган маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Декабрь ойи учун Одил Ёқубовнинг “Улуғбек ҳазинаси” ва “Диёнат” раманларини ўқиш топширилди.

  3. Гуруҳ фонди декабрь ойидан йўқ қилинсин.

  4. И.Олимов журналда ҳозирги кунга қадар 38 соат дарс қолдирганлиги сабабли қаттиқ огоҳлантириш берилди.

  5. Хар ахборот соатида гурух давомати ҳақида ҳисобот бериб борилсин.

  6. Гуруҳда ахборот соати маънавий-маърифий ишлар бўйича вазифалар бажарилмаганлиги учун гуруҳнинг барча талабаларига биринчи огоҳлантириш берилсин.

  7. Қарорларни бажарилишни назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Йиғилиш раиси: И.Тожимаматов


Котиба: Ҳ.Неъматова
Download 50.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling