Имом ал-Бухорий


Download 0.82 Mb.
bet1/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1559604
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Бухорий, Беруний , А.Навоиий, А.Темур

  • Имом ал-Бухорий
  • 810-870
  • Буюк муҳаддис. Ҳадис илмида амир ал-мўминийн. Муҳаддислар султони.

Имом ал-Бухорий (810 — 870). Асл исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий ёшлигиданоқ араб тили ва ҳадис китобларини севиб ырганган, уларни ёд олган. 16 ёшида Имом Бухорий онаси ва акаси Аҳмад билан ҳаж сафарига отланади. Унинг хотираси ҳар қандай китобни бир марта мутолаа қилишда ёд олиш қобилиятига эга былган. У юз минг саҳиҳва икки юз минг \айри саҳиҳҳадисни ёддан билган. Асарлари: «Ал-Жомеь ас-Саҳиҳ» («Ишончли тыплам»), «Ат-Тарих ал-кабир» («Катта тарих»), «Ал-Адаб ал-муфрад» («Адаб дурдоналари»), «Ат-тарихал-авсот» («Ўртача тарих»), «Ал-Жомеъ ал-кабир» («Катта ҳадислар тыплами»), «Китоб ал-илал» («Нуқсонли ҳадислар китоби»), «Барр-ал-волидайн» («Ота-онани ҳурмат қилиш»), «Китоб ал-ашриба» («Ичимликлар китоби»), «Китоб аз-зуҳфо» («Заифлар китоби»), «Асомиус-саҳоба» («Саҳобаларнинг исмлари»), «Китоб ал-Куна» («Ҳадис ровийларининг тахаллуслари ҳақида») каби 20га яқин асарлари мавжуд. Имом Бухорий Ҳартанг қишлоғи (Ҳозирги Челак тумани) да 870 йили вафот этган. Президентимиз ташаббуслари ва бошчиликларида бу ерда унга атаб меъморий мажмуа қурилган (1998).

Хадисларда кишиларнинг бир-бири билан дўст, тинч-тотув яшаши, мурувватли, меҳр-шавқатли бўлиши кераклиги ҳақидаги ғоя ҳам илгари сўрилади. Хадисларда инсоний хислатлардан эзгулик, иффат, сабр-қаноат, шукроналик каби ахлоқий хислатлар улуғланса, исрофгарчилик, тамагирлик, очкўзлик, нафсу хавога берилиш, бахиллик, жоҳиллик каби иллатлар қораланади. Инсон камолоти бериш восита унинг соғлигига ҳам боғлиқдир, чунки соғлом инсонгина ҳам оила , ҳам жамиятнинг равнақ топиши учун фаолият кўрсатадиган киши бўлиб етишади. Хадисларда умуман исломда тозаликка, поклика умуман рухий ва жисмоний покликка катта этибор беришади. «хақ таоло ўзи пок, покликни яхши кўради. Ўзи тоза, тозаликни яхши кўради Ўзи олийҳимматдир, олиҳимматликни яхши кўради. Ўзи очиқ қўл очиққўлликни яхши кўради: Эшикларнинг олдини покиза тутинглар» ( 190-хадис)


Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling