Мавзу : катта оралиқли темирбетон оралиқ Қурилмаларни осма усулда монтаж қилиш


Download 120.9 Kb.
bet1/5
Sana09.06.2023
Hajmi120.9 Kb.
#1467983
  1   2   3   4   5
Bog'liq
KATTA ORALIQLI TEMIRBETON ORALIQ QURILMALARNI OSMA USULDA MONTAJ QILISH


МАВЗУ :КАТТА ОРАЛИҚЛИ ТЕМИРБЕТОН ОРАЛИҚ ҚУРИЛМАЛАРНИ ОСМА УСУЛДА МОНТАЖ ҚИЛИШ.


РЕЖА:

  1. Осма усулда темирбетон оралиқ қурилмаларни монтаж қилиш.

  2. Осма усулда монтаж қилиш учун ишлатиладиган кран ва агрегатлар.

Катта темирбетон оралиқ қурилмаларни монтаж қилиш.
63м.дан катта бўлган оралиқ қурилмалар хар хил усуллар билан монтаж қилинади: осма йиғиш, ҳавон ва кружаллардан туриб қуриш, қирғокда йиғилган оралиқ қурилмалардан доимий таянчларга сузувчи воситалар билан келтириб ўрнатиш ва х.к.
Кўприк қурилишида осма монтаж қилиш кенг тарқалган. Бу усул монтаж қилишда ҳам фойдаланиш даврида ҳам бир хилдаги кучланишга ишлайдиган системадаги кўприкларда қўлланилиши мақсадга мувофиқ (Расм 38).
Бу шартни консолли схемадаги оралиқ қурилмалар қаноатлантиради. Чунки буларда оралиқ қурилманинг катта қисмида манфий эгувчи моментлар пайдо бўлади ва шунга мос равишда устки қисмда зўриқтирилган арматура ўрнатилади. Темирбетон консоллар заводларда тайѐрланган алоҳида блоклардан кўндаланг чоклар ѐрдамида бирлаштириб йиғилади.
Консол-тўсинли ва консол-рамали системаларнинг оралиқ қурилмалари доимий таянчдан туриб бир-бирига томон йиғилади ва ўртасида шарнирли туташтирилади ѐки консоллар ўртасига осма оралиқ қурилмалар ўрнатилади.
Кўп оралиқли кўприкларда осма йиғиш хар бир оралиқ таянчдан туриб икки томонга мувозанатлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
Бунда қурилманинг турғунлиги хар томонлама таъминланган бўлиши керак ва улар консоллар оғирлигининг ҳар хиллиги, кранлар оғирлиги ва шамол таъсирга текшириб ҳисобланган бўлиши керак. Бундай мувозанатланган йиғиш Т-шаклдаги рамали оралиқ қурилмаларни йиғишда қулайдир.
Мувозанатлаштирилган ҳолда оралиқ қурилмаларни йиғиш консол тўсинли оралиқларда анча қийинлашади. Бунда мувозанат ҳолатини сақлаш учун қўшимча чора тадбирлар кўриш зарур бўлади. Таянч тепасини вақтинча кенгайтириш ѐки ѐрдамчи таянчлар қуриш мумкин (Расм 39).
Узлуксиз тўсинли оралиқ қурилмаларни осма усулда йиғиш, уларнинг узунлиги 84м. ва ундан ортиқ бўлганда мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Оралиқ қурилма элементларини ташиб келтиришда уларнинг ўлчам ва оғирликлари эътиборга олинади.
Ўлчамлари ташиш усулига қараб танланади. Баъзида блоклар бир неча элементлардан иборат бўлиб қурилиш майдонида йириклаштирилади.
Ишлаб чиқариш лойиҳасини тузаѐтганда уларни мустаҳкамликка ва туғгунликка текшириб ҳисоблаш ишлари бажарилиши керак.



Download 120.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling