Мавзу 1 грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар


Download 278.58 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana24.12.2022
Hajmi278.58 Kb.
#1059971
  1   2
Bog'liq
1-маъруза (1)



МАВЗУ 1
ГРУНТЛАР МЕХАНИКАСИ
ЗАМИН ВА ПОЙДЕВОРЛАР 
ФАНИГА КИРИШ.


Маъруза режаси
• 1. Грунтнинг фазовий таркиби.
• 2. Қаттиқ фазанинг характеристикаси.
• 3. Грунтнинг физикавий кўрсаткичлари.
• 4. Суюқ фазанинг характеристикаси.
• Таянч иборалар:
• Грунт, гранулометрик таркиб, фракция, грунтнинг 
минералогик ва кимёвий таркиби, грунтларнинг физикавий 
кўрсаткичлари, заррачалар ва ғоваклар, қаттиқ, суюқ, 
газсимон, нобиржинслилик, масса, оғирлик, зичлик, 
солиштирма оғирлик, скелет хажми, ғоваклар хажми, сув 
хажми, ҳаво хажми, зичлик ва грунтнинг солиштирма 
оғирлиги; грунт заррачаларининг зичлиги ва солиштирма 
оғирлиги; қуруқ грунтнинг зичлиги ва солиштирма оғирлиги; 
табиий намлик; ғоваклик; ғоваклик коэффициенти; сувга 
тўйининш коэффициенти, гидратация, капилляр ва 
гравитацион


1.1. Қурилиш грунтшунослиги асослари
1.1.1. Грунтнинг фазовий таркиби
• Грунтшунослик нуқтаи назаридан, грунт - бу: 
а) мураккаб полиминерал жисм; б) мураккаб 
кўп компонентли жисм; в) вақт давомида 
ўзгарадиган система.
• Грунт элементлари: заррачалар ва ғоваклар. 
ғовак - заррачалар орасидаги бўшлиқ, у сув 
ёки ҳаво билан тўлган бўлади.
• Грунт 3 фазадан иборат: қаттиқ (скелет), суюқ 
(сув), газсимон (ҳаво). Гидрогеологик 
шароитларга қараб грунт икки ёки уч фазали 
бўлиши мумкин.


1.1.2. Қаттиқ фазанинг характеристикаси
• Қаттиқ фаза грунтнинг моддий таркибининг элементи 
бўлади. Ўз РСТ 25100-95 бўйича грунтнинг моддий таркиби 
-
бу қаттиқ, суюқ ва газсимон ташкил қилувчиларнинг 
кимёвий-минерал таркибини тавсифловчи тоифа.
• Қаттиқ фаза донадорлик (гранулометрик), минерал ва 
кимёвий таркиби бўйича ажратилади.
• Донадорлик таркиби – бу дисперс грунтлардаги турлича 
йирикликдаги зарралар нисбати. 
• Дисперс (қуқун) грунт – ҳар хил ўлчамликли, бир-бирлари 
билан заиф боғланган айрим минерал зарралардан ташкил 
топган грунт.
• Грунтнинг донадорлик таркибини аниқлаш учун махсус
сараловчи элакдан фойдаланилади.
• Зарралари хоссаларига қараб грунтлар қуйидаги 
фракцияларга бўлинади


Фракция номи
Заррачалар 
йириклиги,мм
Ҳарсанг Тош 
Шағал 
Тош 
Қум 
Чанг 
Лой 
Коллоид
>200
200-20
20-2
2-0,050,
05-0,005
<0,005
<0,001


• Донадорлик таркибининг нобиржинслилик 
даражаси
• (см. лаб.раб. №1). Бунда Сu 
 3 бўлганда грунт 
бир жинсли деб ҳисобланади, Сu >3 - нобир 
жинсли.
• Минералогик таркиби грунтдаги минераллар 
таркибини кўрсатади. Ҳамма минераллар 
бирламчи ва иккаламчи бўлади. Бирламчи 
минералларнинг сув билан таъсирлашиши суст 
бўлади, иккаламчи минералларнинг эса - кучли.
• Кимёвий таркиби - грунт таркибидаги ҳар хил 
тузларни кўрсатади. Тузлар сувда эрийдиган ва 
эримайдиган бўлади.
C
d
d
u

60
10



Download 278.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling