O‘zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o‘rtа mаxsus tа`lim vаzirligi


Download 1.12 Mb.
bet1/7
Sana23.02.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1224986
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15 Тажриба ишлари ЭЮ 2014


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Навоий кон-металлургия комбинати
Навоий давлат кончилик институти



ЭЛЕКТР ЮРИТМА АСОСЛАРИ”
ўқув фанидан
тажриба машғулотларини бажариш бўйича
Услубий кўрсатма

Навоий - 2014 й

Тузувчи: к. ўқ. Халиков У.Р.


“Электр юритма асослари” фанидан тажриба машғулотларини бажариш бўйича услубий кўрсатма «Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (Кончилик электр механикаси)» бакалавриат таълим йўналиши учун. Халиков У.Р. Навоий: НДКИ, 2014й.

Услубий кўрсатма талабаларга тажриба машғулотлари бўйича топшириқларни бажариш тартиби, бажариш услублари тўғрисида тушунча беради.


Услубий кўрсатма «Электр юритма асослари» фанининг наъмунавий ва ишчи дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Услубий кўрсатма «Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари» кафедрасининг йиғилишида мухокама қилинган ва фойдаланишга рухсат этилган.


Навоий давлат кончилик институти ўқув – услубий Кенгашининг «___»_________ 2014 йил рухсати билан чоп этилган.

Тақризчилар:


НКМК ларказий лойихалаш бюроси кон электр механикаси гуруҳи етакчи мухандиси т.ф.н. Зарипов Ш.У.


НДКИ “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқарув” кафедраси доценти т.ф.н. Эшмуродов З.О.


КИРИШ

Кончилик корхоналаридан барча механизмлар электр юритмалар воситасида ишлатилади.


Электр юритма деб электр энергияни механик энергияга ўзгартириш ва машина-механизмларнинг ишчи органларини характлантириш учун хизмат қиладиган электр қурилмага айтилади.
Машина ва механизмлар, ишлаб чиқариш линияларини технологик кўрсаткичлари асосан уларда қўлланиладиган электр юритмаларнинг техник характеристикалари билан белгиланади. Маълумки, электр юритма ҳар қандай саноат қурилмасининг асосий элементидир. Шунинг учун турли машиналар яратиш улардаги электр жиҳозлари, шу жумладан электр юритмаларни ҳисоблаш ва лойихалаштириш билан бевосита боғлиқ бўлади.
Электр юритма бошқа турдаги юритмалардан – юқори бошқарувчанли хусусияти, алоҳида машина ва механизмларга бир ёки бир неча юритгичларни ўрнатиш мумкинлиги, иш машиналарнинг кинематикасини соддалаштириш, юқори ФИК, ихчамлилиги, катта ишга тушириш моменти, конструкциясининг соддалилиги, ишчанлилиги, тезлигини кенг ростлаш қобилияти, ҳамда бошқаришни масофадан ёки автоматик равшда бажариши мумкинлиги билан ажралиб туради.
Ҳар бир бўлажак электр механикаси соҳасидаги мухандис ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини ва қурилмаларни яхши билишлари, улардаги электр юритмаларни характеристикаларини қуриш, қувватини ҳисоблаш ва танлаш, асосий параметрларини аниқлаш, тезлигини ростлаш ва уларни автомат равишда бошқариш каби масалаларни яхши билишлари керак.
Тажриба ишларни бажариш жараёнида талабалар электр юритмаларнинг двигател ва генератор режимларидаги электромеханик хусусиятларини, бошқариш усулларини тахлил ва тадқиқот қилиш бўйича амалий кўникма ва малака хосил қиладилар.
Услубий кўрсатмада электр юритма асослари бўйича, мустақил қўзғатишли ўзгармас ток, фаза роторли асинхрон двигателларнинг двигател ва гератор холатларида ишлагандаги электромеханик хусусиятларини ўрганиш, қисқа туташган роторли асинхрон двигателларни бошқариш схемаларини ўрганиш, генератор –двигател тизимли электр юритмаларни электромеханик ва тезлигини ростлаш хусусиятларини ўрганишга бағишланган тажриба ишлари келтирилган.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling