1-Маруза Дизел двигателни ишга тушириш қурилмалари. Ишга тушириш ёрдамчи двигателлари. Двигателни ишга туширишни осонлаштирувчи қурилмалар. Двигателни ишга тушириш усуллари
Download 258.81 Kb.
|
1-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дизелларни юргизиб юбориш учун
1-Маруза Дизел двигателни ишга тушириш қурилмалари. Ишга тушириш ёрдамчи двигателлари. Двигателни ишга туширишни осонлаштирувчи қурилмалар.Двигателни ишга тушириш усуллари. Дизелларни юргизиб юбориш учун силиндрларда ҳавони пуркалган ёнилғи алангаланадиган ҳароратга қадар қиздириш ва ёнилғини майда тўзитиб ҳавога аралаштириш зарур.Дизелни юргизиб юборишда тирсакли вал етарли тезликда айлантирилмаса,сиқиш такти чўзилиб, иссиқлик силиндр деворларига тарқалади,сиқиш такти охиридаги ҳарорат паст бўлади ва енилғининг тўзитилиши,шунингдек, аралашма ҳосил етиш жараёни ёмонлашади.Шунинг учун дизелларни юргизиб юборишда тирсакли вални дақиқасига 200—300 марта тезликда айлантириш зарур.Дизелларни юргизиб юборишда совитиш тизимидаги сувни ва сўриладиган ҳавони иситиш, шунингдек, ёнилғининг алангаланишини яхшилаш мақсадга мувофиқдир.1,4 дан 4 т гача синф тракторларининг дизеллари бир силиндрли икки тактли карбураторли ПД-10М ва ПД-8Д-ЮМ2 маркали бcнзин моторлари билан юргизиб юборилади. Бу моторларнинг тирсакли вали 3500 айл/дақ айланганда 7,4 кW га тенг қувват беради. ПД -10М маркали моторнинг (12.2-расм) картери (12), силиндри (4) ва силиндр каллаги (8) алоҳида ясалган. Картери икки қисмдан иборат боълиб,болтлар билан бириктирилган. Силиндри картерга туртта шпилка билан маҳкамланади. Силиндр каллаги ҳам силиндрга тўртта шпилка билан маҳкамланади. Каллакка ёниш камераси, ёндириш свечаси ва бензин қуйиладиган жоъмрак (7) ўрнатилган. Силиндр деворларида айлана бўйлаб туйнуклар қилинган.Булардан туйнук (5) лар орқали ишлатилган газлар чиқади, туйнук (9) орқали картердан силиндрга аралашма киради ва картерга карбуратордан туйнук (10) орқали аралашма сўрилади. Бу туйнуклар маълум пайтда поршен билан очилиб-ёпилади, шунинг учун бу моторнинг клапанлари йўқ.П оршен (3) алуминий қотишмасидан қуйилган, унинг учта cомпрессион ҳалқаси бор. Поршен бармоғи еркин типда ясалиб, уқ бўйлаб силжимаслиги учун стопор ҳалқа билан маҳкамлаб қўйилган. Шатун 17) нинг юқориги каллагига бронза втулка пресслаб ўтқазилган, пастки каллаги ажралмайдиган қилиб ясалган. Тирсакли валга йиғишдан олдин шатуннинг пастки каллаги ролилди подшипник билан бирга кривошип бўйнига киргизилади. Валнинг олдинги учига маховик (2) маҳкамланган. Бу моторнинг ишлаш принсипи 2-боб, 4-§ да баён етилган.Моторнинг кривошип-шатун механизми деталлари 15 /бензинга 1 / ҳисобида қўшиладиган дизел мойи билан мойланади, шу сабабли моторнинг айрим мойлаш тизими йўқ. Мотор дизел билан биргаликда термосифон усулда совитилади.Моторнинг таъминлаш тизими ёнилғи баки, тиндиргич, карбуратор (11) ва регулатор (14) дан иборат бўлиб, уларнинг тузилиши ва ишлаш принсипи 6-боб, 4-§ да ва 8-боб, 2-§ да баён етилган. Бу моторнинг ҳаво тозалагичи йўқ. Ёндириш тизими ёндиришни илгарилайдиган автомат муфтали магнето ( 13), ёндириш свечаси (6) ва юқори кучланиш симидан иборат бўлиб, .бунинг баёни 11-боб, 4-§ да келтирилган. Download 258.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling