Синхрон моторларни ишга тушириш усуллари


Download 85.6 Kb.
Sana27.01.2023
Hajmi85.6 Kb.
#1132500
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Синхрон моторларни ишга тушириш усуллари
Синхрон моторнинг электромагнит моменти статор ва ротор магнит майдонлари таъсирлашиши натижасида ҳосил бўлиб, роторининг ва статор магнит майдонининг айланиш частоталари синхрон бўлса, электромагнит мо-мент ўзининг ишорасини ўзгартирмайди.
Агарда синхрон моторнинг статор чулғами бевосита тармоққа уланса, мотор ишга тушиб кета олмайди, чунки ротори қўзғалмас бўлганда статор магнит майдонининг қутблари ярим даврда роторнинг бир хил қутблари билан, даврнинг қолган ярмида роторнинг бошқа қутблари билан таъсирлашади. Бунинг оқибатда моментнинг ишораси ўзгаради, ҳамда роторнинг механик инерцияси ҳисобига момент роторни ярим даврда айлантириб юбора олмайди. Синхрон моторни ишга туширишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: ёрдамчи мотор воситасида, ток частотасини ўзгартириш йўли билан ва асинхрон усулда ишга тушириш. Бу усуллардан энг кўп қўлланиладигини асинхрон усулда ишга туширишдир.
Ёрдамчи мотор воситасида ишга тушириш. Дастлаб синхрон моторнинг ротори n  nN га яқин айланиш частота билан ёрдамчи мотор воситасида айлантирилади. Бунда қўзғатиш чулғами ўзгармас ток манбаига уланган, статор чулғами эса очиқ бўлиб, синхрон мотор салт ишлаётган генератор режимида ишлайди. Сўнгра генератор параллел улаш шартлари бажарилган ҳолда тармоққа параллел уланади. Шундан сўнг ёрдамчи мотор ажратилади ва синхрон генератор мотор режимига ўтади. Ёрдамчи мотор сифатида одатда қутблар сони синхрон моторникидан иккита кам бўлган фаза роторли асинхрон мотор қўлланилади (бу ҳолда синхрон моторнинг айланиш частотасини синхрон частотагача етказиш мумкин) ва унинг қуввати синхрон мотор қувва тининг 1020 % ни ташкил этади.
Ток частотасини ўзгартириш йўли билан ишга тушириш. Бу усул частота ўзгартгич қурилмаси бўлган шароитда амалга оширилиши мумкин. Бундай частота ўзгартгич ёрдамида кучланиш частотаси нолдан номинал қийматгача ошириб борилади, натижада статор магнит майдонининг айланиш частотаси ҳам ошиб боради. Ротор эса айланма магнит майдони йўналиши бўйича номинал частота билан айланади.
Асинхрон усулда ишга тушириш. Бу усул билан синхрон моторни ишга тушириш учун ротор қутблари учликларида ишга тушириш чулғами ўрнатилган бўлиши лозим. Бу чулғам асинхрон моторнинг қисқа туташтирилган чулғамига ўхшаган бўлади.
Синхрон моторни асинхрон усулда ишга тушириш схемаси 24.5,a-расмда келтирилган. Статор чулғами уч фазали ток манбаига уланганда ундан уч фазали ток ўтиб, статорда айланма магнит майдон ҳосил бўлади. Бу майдон ротордаги ишга тушириш чулғамини кесиб ўтиб, унда ЭЮК ва ток ҳосил қилади. Ишга тушириш чулғамидаги ток айланма магнит майдон билан таъсирлашиб электромагнит куч (24.5,c-расм) ва айлантирувчи моментни ҳосил қи лади. Агар Мem > Мт бўлса ротор айлана бошлайди, роторнинг айланиш частотаси статор айланма магнит майдонининг синхрон айланиш частотасига яқинлашганда (n = 0,95n1) қўзғатиш чулғамига ўзгармас ток берилади. Бу ток синхронловчи момент Ms ни ҳосил қилади. Шу момент таъсирида мотор синхрон айланиш частота билан ишлай бошлайди.
Ишга тушириш вақтида қўзғатиш чулғамини очиқ қолдириб бўлмайди, чунки статорнинг айланма магнит майдони ўрамлар сони кўп бўлган қўзғатиш чулғамида унинг изоляцияси ва синхрон моторни ишга туширувчилар учун жуда хавфли бўлган катта қийматли ЭЮК ҳосил қилади. Шунинг учун синхрон моторни ишга туширишда унинг қўзғатиш чулғами ўз қаршилигидан тахминан 10 марта катта бўлган актив қаршилик (ri.t10 rqoz) ка уланган бўлиши лозим.



киритиш моменти; Mi.t – ишга тушириш моменти; Fem – ишга тушириш чулғами стерженларидаги электромагнит кучлар; Q.Ch – қўзғатиш чулғами; QU – қайта улагич; ri.t – асинхрон усулда ишга туширишда қўзғатиш чулғамига уланадиган актив қаршилик;

Қўзғатиш чулғамини қисқа туташтириш ҳам мумкин эмас, чунки бу ҳол-да у носимметрик бўлган бир фазали контурни ҳосил қилади. Бу контур қў-


шимча моментни ҳосил қилиб, синхрон моторнинг механик характеристика-
сида айланиш частотасининг n = ns /2 га яқин қийматида айлантирувчи мо-ментнинг камайишига олиб келади (24.5,b-расм). Бунинг оқибатида ротор ай-ланиш частотаси синхрон қийматигача ета олмаслиги ҳам мумкин.
Агар синхрон мотор уланадиган тармоқнинг қуввати нисбатан кам бўл-
са, моторни асинхрон усул билан ишга туширишда ишга тушириш токининг
таъсиридан тармоқда жуда катта кучланиш пасайиши ҳосил бўлади. Бундай ҳолда ишга тушириш токини камайтириш учун синхрон мотор тармоққа авто
трансформатор, реактор ёки токни чеклайдиган бошқа қурилмалар ёрдамида уланади.
Download 85.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling