Режа: Синхрон машиналарнинг тузилиши ва вазифалари. Синхрон генераторнинг ишлаш принципи. Синхрон генераторнинг тавсифлари. Синхрон двигателлар. Синхрон двигателнинг тавсифлари. Синхрон машиналарнинг тузилиши ва вазифалари
Download 1 Mb.
|
Синхрон машинадаги қувват исрофлари ва фойдали иш койфиценти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синхрон машиналарнинг тузилиши ва вазифалари
Синхрон машинадаги қувват исрофлари ва фойдали иш койфиценти Режа: 1. Синхрон машиналарнинг тузилиши ва вазифалари. 2. Синхрон генераторнинг ишлаш принципи. 3. Синхрон генераторнинг тавсифлари. 4. Синхрон двигателлар. 5. Синхрон двигателнинг тавсифлари. Синхрон машиналарнинг тузилиши ва вазифалари Синхрон машиналар асинхрон машиналар каби ўзгарувчан ток машиналари ҳисобланади. Синхрон машиналар ҳам генератор, ҳам двигатель сифатида ишлатилади. Э лектр таъминотида синхрон генераторлар асосий электр энергия манбаи сифатида ишлатилади. Синхрон генераторлар буғ, газ ва гидравлик турбиналар ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Биринчи ҳолатда улар турбогенераторлар, иккинчи ҳолатда эса гидрогенераторлар дейилади. Электрстанциялардаги синхрон генераторлар қуввати 1200 МВт га етади. Автоном ишловчи электрстанциялардаги синхрон генераторларнинг қувватлари унча катта бўлмай, дизелp двигателлари ёки газ турбиналар ёрдамида ишга туширилади. Синхрон двигателлар ўзгармас айланиш частотасига эга бўлиб, тезликни созлаш талаб қилинмаган ҳолларда фойдаланилади. Синхрон двигателлар катта қувватга эга бўлиб, металлургия заводларида, шахталарда ва бошқа корхоналарда насослар, компрессорлар, вентиляторлар ва бошқа қурилмаларнинг механизмларини ишга туширишда ишлатилади. Автоматик ўзи ёзар қурилмалар, автоматик соатлар ва айланиш тезлиги бир хил бўлиши талаб қилинган бошқа соҳаларда турли синхрон двигателлардан фойдаланилади. Синхрон машиналар асинхрон машиналардан фарқли равишда турли реактив қувватларда ҳам ишлаши мумкин. Улар корхоналарнинг қувват коэффициентини яхшилаш имкониятини беради. Катта корхоналарда, салт ишлаш режимидаги махсус машиналар ўрнатилади. Улар тармоққа реактив қувват берадилар. Бу қувват асинхрон двигателлар томонидан истеъмол қилинади. Бу машиналар асинхрон компенсаторлар дейилади. Синхрон машинани статорининг конструктив тузилмаси худди асинхрон машина статори каби бўлади. Ротор конструктив тузилишига кўра яққол намоён қутбли (14.1-расм, а) ва яққол кўринмайдиган қутбли (14.1-расм,б) роторларга бўлинади. Роторда уйғотиш чўлғами жойлашган бўлиб, у ўзгармас ток манбасидан кучланиш олади. Яққол намоён ротор пўлат листлардан йиғилади. Улар кўп миқдорда қутбларга эга бўлиб, уларга чўлғамлар жойлашган бўлади. Бундай роторлар гидрогенераторларда ишлатилади, уларнинг айланиш тезлиги катта бўлмайди. Кичик айланиш тезлигида стандарт частотали кучланиш олиш учун, кўп миқдорда жуфт қутблар бўлиши керак. Катта қувватли гидрогенераторларнинг вали вертикал жойлашган бўлади.
Яққол кўринмайдиган қутбли ротор махсус пўлатдан ясалади. Уларда пазлар фрезланган бўлади. Пазлар роторнинг тахминан 2/3 қисмини ташкил этади. Уларга чўлғамлар жойлаштирилади ва жуфт қутб (р=1) ҳосил қилинади. Уларнинг вали горизонтал жойлашади ва турбогенераторларда ишлатилади. Валнинг айланиш тезлиги 3000 айл/мин ни ташкил этади. 3000 айл/мин айланиш частотасига эга бўлган синхрон двигателлар ва компенсаторлар горизонтал ҳолатда ишлаб чиқарилади. Уларнинг ротори яққол кўринмайдиган қутбли бўлади. 100 дан 1000 айл/мин частотасида яққол намоён қутбли бўлади. Уйғотиш чўлғами ўзгармас ток генераторидан таъминланади. Бу генератор синхрон машина роторининг валига жойлаштирилади. Ўзгармас ток чўткалар орқали валга ўрнатилган халқаларга берилади (14.2-расм). Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling