Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари Режа
Download 28.5 Kb.
|
zini zi bosharishning asosij printsi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ўзини ўзи бошҚариш принципи тушунчаси «Принцип»
Aim.Uz Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари Режа Ўзини ўзи бошқариш принципи тушунчаси Ўзини ўзи бошқариш асосий принциплари 1. Ўзини ўзи бошҚариш принципи тушунчаси «Принцип» тушунчаси бирон-бир назария ёки таълимотнинг асосий илк қоидасигина бўлмай, шу билан бирга турли механизмлар, шу жумладан ижтимоий механизмлар фаолиятининг раҳбарий ғояси ёки асосий қоидаси, тузилиши ёки амал қилиш асоси эканлигини ҳамма тан олган. «Принцип» тушунчасининг луғатларга киритилган мана шундай изоҳи конституциявий ва ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқидаги давлат ва ҳуқуқ назарияси тушунчасига ҳам мос келади. Шу билан бирга ўзини ўзи бошқариш институти мазмуни, ўзини ўзи бошқариш органлари тизимининг мақомига хос хусусиятлар бу тизимни ташкил этишнинг ўзига хос принципларини алоҳида талқин этишни талаб қилади. Бу принципларни демократик ҳуқуқий давлат қоидаларининг батафсил баёни деса, ҳам бўлади, аммо уни ўзини ўзи бошқариш шаклланадиган ва фаолият юритадиган шароитдаги муносабатлар тизимига татбиқ этиш талаб қилинади. Ҳуқуқнинг бошқа тармоқлари каби ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи ҳам ҳуқуқнинг муҳим белгиларини ўзида мужассамлаштирган, унинг юридик табиатини белгилайдиган, моҳияти ва ижтимоий вазифасини ифодалайдиган муайян принциплар асосига қурилади ва амал қилади. Ўзини ўзи бошқаришнинг ҳуқуқий принциплари ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи норма - қоидаларида мустаҳкамлаб қўйилган, ўзини ўзи бошқариш табиатидан, ҳозирги вазифалари ва функцияларидан келиб чиқадиган энг асосий негизлар ва ғоялардан иборатдир. Ўзини ўзи бошқаришнинг ҳуқуқий принциплари ўзини ўзи бошқариш амалга ошириладиган ва ривожлантириладиган ўзига хос тизим ва мезондир. Уларда ўзини ўзи бошқаришнинг назарий ва амалий асослари, энг муҳим хусусиятлари, белгилари, нишоналари ва мезонлари умумлаштирилади. Ўзини ўзи бошқариш ҳокимиятини ривожлантиришнинг объектив қонуниятлари ва тамойиллари ўзини ўзи бошқариш принципларида акс этади: - бу принциплар Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ўзини ўзи бошқариш ҳокимиятини барпо этиш ва юритишнинг ягона асосларини белгилаб беради; - ўзини ўзи бошқаришнинг назарий асоси бўлган бу принциплар унинг моҳияти, фарқли белгилари ва тан олинишини тушунишга ёрдам беради; - бу принциплар амалдаги ўзини ўзи бошқариш тизимини, у ўзини ўзи бошқариш қоидаларида ифодаланган асослар ва ғояларга нақадар муносиб эканлигини баҳолаш мезони бўлади; - ўзини ўзи бошқаришнинг моҳияти ва белгиларини акс эттирувчи бу принциплар ўзини ўзи бошқариш институтини ривожлантиришда давомийликни сақлаб қолишга ёрдам беради; - ўзини ўзи бошқариш кафолатларининг ўзига хос бўлган бу принциплар фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этиш ҳуқуқлари таъминланишига хизмат қилади. Шундай қилиб, ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва қонунларида мустаҳкамланган ўзини ўзи бошқариш органларининг табиати билан боғлиқ бўлган мустақил фаолиятни амалга оширишни ташкил қилувчи раҳбарий ғоялар йиғиндисидир. Download 28.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling