Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари Режа
Жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам принципи
Download 28.5 Kb.
|
zini zi bosharishning asosij printsi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- - ўзини ўзи бошқариш органларининг ва уларнинг мансабдор шахсларининг ўз фаолияти учун жавобгарлиги.
6. Жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам принципи. Ўзини ўзи бошқариш органларининг асосий буғини бўлмиш маҳалла институти бошқа давлатларда деярли йўқ. Бундан бир неча йил аввал хорижлик фольклоршунос Якоб Зингтер пойтахтимиз мисолида ўзбек миллий урф–одат ва анъаналари билан яқиндан танишиб, шундай деганди: "Мен энг гўзал инсоний муносабатлар, қутлуғ анъанаю урф-одатлар маҳаллада туғилиб, яшаётганига гувоҳ бўлдим. Ўзбек халқининг бағрикенглиги, меҳридарё ва донишмандлиги замирида ҳам маҳалла деган тушунча ётар экан. Хорижда бундай гап йўқ, ҳамма ўзи учун яшайди. Сизларда эса маҳалла одамларни бир-бирига боғлаб туради". Хақиқатда ҳам маҳалла институти диёримизда тарихан таркиб топган ўзига хос тузилмадир. Маҳаллада одамлар бир-бирига доимий равишда жамоатчилик асосида ёрдам қиладилар. Мана шундай ёрдам турларидан бири "ҳашар"деб аталади.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари бу соҳада жуда кўп ишларни амалга оширмоқдалар, жумладан, маҳаллада бирор-бир оиланинг уйини қуришда қўни-қўшни, маҳалла-кўй ҳашарга чиқиши одат бўлиб қолган. Маҳаллага зарур бўлган мактаб, боғча, гузар ва бошқа шу каби бинолар ҳам кўпинча шу усулда қурилади. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тўғрисида»ги Қонунига юқорида таҳлил қилинган принциплар қаторида ўзини ўзи бошқариш органларининг «ҳуқуқий каркаси» (синчи) бўлган баъзи принциплар киритилмаган. Шулар қаторида: - ўзини ўзи бошқариш органларининг ва уларнинг мансабдор шахсларининг ўз фаолияти учун жавобгарлиги. Ўзини ўзи бошқариш тизимида жавобгарлик масаласининг икки асосий жиҳати мавжуд бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси давлат муносабатлари тизимида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини таъминлайди: биринчидан, барча органлар ва мансабдор шахсларнинг конституциявий ҳокимият манбаи бўлган маҳаллий аҳоли олдидаги жавобгарлигини таъминлайди, иккинчидан, маҳаллий бошқарув субъектларининг давлат олдидаги жавобгарлигини таъминлайди. Буни замонавий демократиянинг юраги деб ҳисобласак, ўзини ўзи бошқариш эса, оммавий ҳокимиятни ташкил этишнинг номарказлашган шакли, умумдавлат демократик тизимининг бир қисми ҳамдир. Шуни таъкидлаш жоизки, ўзини ўзи бошқариш тизимида жавобгарлик масаласини ҳал қилиш нафақат ваколатларни маҳаллий ҳокимият ячейкаларининг ташкилий элементлари ўртасида аниқ тақсимлашни талаб қилади, балки давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари субъектлари ўртасида ўзаро алоқалар механизмини ишлаб чиқишни ҳам тақазо этади. Агар жавобгарлик бўлмаса, жойларда ҳокимиятни амалга ошириш бюрократик амалпарастлик даражасига айланиб қолади, масъулиятсизлик ва суиистеъмол кучаяди, оқибатда ҳамда юридик жиҳатдан ва амалий жиҳатдан ўзини ўзи бошқариш тизимининг обрўси тушиб, масалаларни ўз шахсий манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳал этиш ҳоллари авж олиши мумкин бўлиб қолади. Download 28.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling