Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари Режа
«Обод маҳалла йили» дастури доирасида
Download 28.5 Kb.
|
zini zi bosharishning asosij printsi (1)
«Обод маҳалла йили» дастури доирасида:
- Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ривожлантириш махсус жамғармаларини ташкил этиш; - кам таъминланган ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг рўзғор хўжалигини йўлга қўйиб олишига кўмаклашиш мақсадида тижорат банклари ва турли жамғармаларнинг кредитларини кенг жалб этиш; - кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, жумладан, 950 маиший хизмат шохобчалари ташкил этиш орқали 160 минг янги иш ўринлари яратиш; - республикадаги 433 маҳаллада 2,6 млн. км. газ тармоқлари барпо этиш, 436 маҳаллада эса 172 км. сув қувурлари ётқизиш орқали аҳолини табиий газ ва ичимли сув билан доимий таъминлаш; - 12500 минг кв.м уй-жой фондини мукаммал таъмирлаш ҳисобига маҳалла аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш, 500 маҳалладаги 1000 км дан ортиқ йўлни таъмирлаш, асфалтьлаш ва ободонлаштириш, замонавий маҳалла гузарларини барпо этиш; - ҳар йили 20 минг нафаргача фахрийларимизнинг санаторий ва шифохоналарда соғлиқларини тиклаш; - мухтож кексалар ва ногиронларни протез-ортопедия буюмлари, аравачалар, эшитиш ва кўриш мосламалари билан имтиёзли таъминлаш; - узоқ қишлоқ ва овулларда яшайдиган аҳолини тиббий-ижтимоий потронаж хизмати билан қамраб олишни кенгайтириш; - маҳаллалардаги 16 ёшгача бўлган болаларнинг барча давлат спорт иншоотларига бепул қатнашига имконият яратиш сингари кўплаб чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди. Ўзини ўзи бошқариш органларига муҳим маънавий-маърифий масалалар: анъанавий удумлар, тўй ва маъракалар ҳамда бошқа маросимларни тежамкорлик билан ўтказиш бўйича маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, маданият ходимлари, хотин-қизлар қўмиталари билан биргаликда тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Download 28.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling