Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари Режа


Ўзини ўзи бошқаришнинг давлат томонидан кафолатланиши принципига кўра


Download 28.5 Kb.
bet7/8
Sana24.12.2022
Hajmi28.5 Kb.
#1062188
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
zini zi bosharishning asosij printsi (1)

Ўзини ўзи бошқаришнинг давлат томонидан кафолатланиши принципига кўра, ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий, юридик жиҳатдан кафолатланади.
Давлат ўзини ўзи бошқаришнинг ташкилий мустақиллигини кафолатлайди ва қуйидаги қоидаларни мустаҳкамлайди:
а) ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди;
б) ўзини ўзи бошқариш органларининг тузилишини аҳоли мустақил белгилайди;
в) давлат органлари ва мансабдор шахсларининг ўзини ўзи бошқариш органларини ташкил этишига, уларнинг мансабдор шахсларини тайинлашига йўл қўйилмайди, уларни аҳолининг ўзи демократик асосда сайлаб қўяди;
г) давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан ўзини ўзи бошқаришни амалга оширишга йўл қўйилмайди, яъни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фақатгина аҳоли томонидан ўзини ўзи бошқариш органлари орқали амалга оширилади;
д) ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг
мансабдор шахслари томонидан қабул қилинган қарорлар, уларнинг ўзлари томонидан бекор қилиниши ёки суд қарори билан нотўғри деб тан олиниши мумкин.
Аммо давлатнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришини қўллаб-қувватлашида меъёрга риоя этиш лозим, яъни маҳаллий аҳамиятга эга масалаларда давлатнинг қўллаб-қувватлаши давлатнинг аралашувига айланиб кетмаслиги керак.
Давлат томонидан ўзини ўзи бошқаришнинг кафолатланиши, унинг ҳуқуқий асосини ташкил қилиш билан тугамайди.
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғриси»даги Қонуннинг 6-моддаси давлат ҳокимият ва бошқарув органлари олдига ўзини ўзи бошқариш органларини кенг кўламда қўллаб қувватлаш вазифаси қўйилган.
Шу боисдан, Президент Фармойиши билан мамлакатимизда 2003 йил «Обод маҳалла йили» деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2003 йил 7 февралда мазкур Фармойишни бажариш учун «Обод маҳалла йили» дастурини тасдиқлади.
Мазкур дастур етти йўналишдаги ҳаётий муҳим масалаларни ўз ичига қамраган. Улар қаторига жумладан:
- маҳалла фаолиятининг ташкилий-молиявий асосларини такомиллаштириш;
- маҳалланинг моддий базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
- маҳаллаларда тадбиркорликни, хизмат кўрсатиш ва савдони, кичик бизнес соҳасини ривожлантириш орқали янги иш ўринларини барпо этиш;
- маҳалланинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўллар, кўчалар ва коммунал тармоқларнинг яроқли ҳолатда сақлашини таъминлаш;
- маҳалла томонидан кам таъминланган оилаларга аниқ мақсадли моддий ёрдам кўрсатиш ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш;
- кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш;
- маҳалалар аҳолисига тиббий ва санаторий-курорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, болалар спортини ривожлантириш;
- маънавий-аҳлоқий тарбия масалаларида маҳалла фаоллигини ошириш вазифалари киради;

Download 28.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling