1 маъруза тизимли таҳлилнинг асосий тушунча ва таърифлари. Тизимли таҳлил моҳияти ва асосий принциплари
Download 498.5 Kb.
|
Тизимли тахлил хамма лекциялар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
1 - МАЪРУЗА Тизимли таҳлилнинг асосий тушунча ва таърифлари.Тизимли таҳлил моҳияти ва асосий принциплари. Режа: 1. Тизим таърифи ва асосий тушунчалар. 2. Тизимларнинг турлари. 3. Тизимли ёндошиш. Таянч иборалар: тизим, қисм тизим, элемент, алоқалар, хоссалар, тизим ҳолати, тизимнинг тузилиши, иерархиалик тузилиш, тизимнинг яхлитлиги, ашёвий тизим, мавҳум тизим, детерминистик тизим, стохастик тизим, берк тизим, очиқ тизим, оддий тизим, мураккаб тизим, йирик тизим. Замонавий илмий ва техникавий фаолиятнинг бош хусусиятларидан бири, тадқиқот ва лойиҳалаш объектларига тизимлар сифатида ёндошишдир. Фаолият ҳарактерига боғлик равишда "тизим" термини турлича тушунилади, аммо барча ҳолатларда, тизим ечилаетган вазифанинг талабларига мувофик, исталган табиатдаги элементлар тўпламидан ажратиб олинган, ўзаро боғланган элементлар мажмуасидир. Тизим сифатида, алоҳида узел ва деталлардан тузилган техник кўрилма, ҳужайралар мажмуасидан ташқил топган тирик организм, одамлар жамоаси, ишлаб чикариш корхонаси, давлат ва шунга ухшашларни кўрсатиш мумкин. Тизим таърифига кирувчи "элемент", "алоқалар", "хоссалар" тушунчаларини кўриб чикамиз. Тизим элементи - тизимнинг маълум бир функционал белгилашга эга бўлган кисмидир. Тизимнинг уз навбатида ўзаро боғланган оддийроқ элементларидан тузилган мураккаб элементлари - қисм тизимлар деб аталади. Хоссалар - тизимни ифодалаш ва уни бошқа тизимлар орасидан ажратиб турувчи сифатлардир. Хоссалар кўрсаткичлар тўплами билан ҳарактерланади, уларнинг баъзи бирлари микдорий ўлчовларга эга бўлади, бошқалари эса факат ўзларининг сифатлари билан намоён бўлади. Алоқалар - элементларни ва уларнинг хоссаларини боғловчилардир. Фараз килинадики, тизимнинг ҳар бир элементи унинг исталган бошқа элементлари билан тўғридан-тўғри ёки билвосита боғланган бўлади. Тизимларни ифодалаш учун "ҳолат" ва "тизимни тузилиши" каби тушунчалар жуда мухимдир. Тизимнинг шу пайтдаги ҳолати ҳал килинаетган вазифа нуктаи-назаридан ахамиятли бўлган тизим кўрсаткичларининг кийматлари билан ҳарактерланади. Тизимни тузилиши - тизим элементларининг, асосий хоссаларини белгиловчи ўзаро баркарор ички алоқалар мажмуасидир. Агар тизимни алоҳида элементлари турли даражаларга тарқатилган бўлса ва элементлар орасидаги ички алоқалар факат юкори турувчи даражадан қуйида турувчига ва тескари бўлса, унда тизимни иерархияли тузилиши тўғрисида гапирилади. Тизимни яхлитлиги - тизимнинг хоссалари ва уни ташқил қилувчи элементларни хоссаларидан фарқи орқали намоён бўлади. Энг умумий кўринишда барча тизимлар ашёвий (материал) ва мавҳум (абстракт) тизимларга бўлинади. Ашевий тизимлар - материал (ашёвий) объектлар мажмуасидир: булар ноорганиқ (техник, кимевий ва бошқа), органиқ (биологик), аралаш турдаги объектлар бўлади. Аралаш турдаги объектларидан қуйидагиларни кўрсатиши мумкин: эгротехник тизимлар ("инсон-машина" тизими); ижтимоий тизимлар (одамларни жамоатдаги муносабатлари), ижтимоий-иктисодий тизимлар (инсонларни жамоадаги муносабатлари билан ишлаб чикариш жараёнининг алоқаси). Мавҳум тизимлар - инсон тафаккурини маҳсулидир; булар билим, назария ва гипотезалар бўлади. Статик ва динамик тизимларни ажратиш мумкин. Статик тизимларнинг ҳолати вақт утиши мобайнида узгармасдан колади, динамик тизимлар ўзларининг ҳолатларини вақт бўйича узгартиради. Динамик тизимлар, агар уларнинг элементларини шу вақт моментидаги ҳолати, уларнинг исталган олдинги ёки кейинги пайтдаги ҳолатлари билан тўла аниқланса - детерминик (аниқланган) тизим деб аталади. Агар тизим ҳолатини шу тарика аниқлаш имконияти, бўлмаса унда у эҳтимол (стохастик) тизимлар классига таълуқлидир. Тизим ва ташқи муҳитни ўзаро таъсири ҳарактери бўйича берк ва очиқ тизимлар фарқланади. Берк тизимлар, атроф муҳитдан ҳимояланган бўлиб, уларда энергетик жараёнлардан ташкари барча жараёнлар тизимнинг ўз ичида боғланган бўлади. Очиқ тизимлар атроф муҳит билан фаол ўзаро таъсирда бўлади, бу уларни юкори даражадаги ташкилланишини ва ўзининг мураккаблигини ошириш йўналишида ривожланиш имкониятини яратади. Тизимлар мураккаблиги бўйича оддий, мураккаб ва ута мураккаб ёки йирик тизимларга бўлинади. Оддий тизим - бу тизим, унча кўп бўлмаган сондаги элементлардан тузилиб, у тармоқланган тузилишга эга бўлмайди (яъни иерархик даражаларини аниқлаш мумкин эмас). Мураккаб тизим - тармокланган тузилишга, ўзаро боғланган ва ўзаро таъсирда бўлган кўп сонли элементларга (қисм тизимларга) эга бўлади, бунда улар уз навбатида оддий қисм тизимларга бўлинади. Йирик тизим - бу мураккаб тизим бўлиб, бир канча қуйидаги қўшимча аломатларга эга бўлади, хусусан: қисм тизимларнинг мавжудлиги; улар бутун тизимни умумий максадли белгиланишига буйсундирилган хусусий максадли белгиланишга эга бўлади; қисм тизимлараро ва ҳар бир қисм тизим ичидаги кўп сонли турли-туман боғланишларнинг мавжудлиги; кўриб чиқилаётган тизимни бошқа тизимлар билан ташқи алоқаларининг мавжудлиги (тизимни очиқлилиги); тизимда ўз-ўзини ташкиллаш элементининг мавжудлиги; тизимни ишлашида одамлар, машиналар ва табиий муҳитни қатнашиши. Йирик тизимлар тадқиқот килинганда, кибернетикага хос бўлган тизимли ёндошиш ягона таъсирчан илмий ёндошиш бўлади. Тизимли ёндошиш - мураккаб объектларни қийин кузатиладиган ва қийин тушуниладиган хоссалари тадқиқотини услубиётидир. Бу йўналиш қуйидагиларга асосланади: кўриб чиқилаетган тизимнинг ҳолатини аниқловчи кўп сонли ички ва ташқи факторларнинг кўплаб ўзаро таъсирининг борлиги бунда йуққа чикарилмайди; тизимда инсонларнинг иштироки ва эҳтимол факторларнинг таъсири натижасида, бутун тизим ва унинг алоҳида кисмларини аниқланмаган ҳолатларига эга булиши; тизимнинг ўз хоссалари ва атроф муҳит хоссаларини вақт бўйича ўзгаришини ҳисобга олиниши. Кўриб чиқилаетган ёндошиш, тизимларни таҳлил (анализ) ва синтез қилишда хам самарали бўлади. Тизимни таҳлили - тизим амалга ошираетган функцияларни, тизимни элементлари ва ташқил этилиши маълум бўлганда, аниқлашдир. Тизимни синтези – унинг берилган функцияси бўйича тизимнинг ташқилий элементларини аниқлаш. Тизимли ёндошиш - иқтисодиётдаги энг истиқболли илмий йўналишлаpидан биpидиp, чунки кўпчилик ижтимоий-иқтисодий тизимлаp йиpик тизимлар қаторига таълуқли бўлади. Назорат учун саволлар. Тизимли тахлил хакида умумий маълумот. Тизимли тахлил асосий тушунчалари ва принциплари. Тизимни тавсифлаш. Тизимли тахлил назарияси нечта кисмдан иборат. Download 498.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling