1 маъруза тизимли таҳлилнинг асосий тушунча ва таърифлари. Тизимли таҳлил моҳияти ва асосий принциплари
Download 498.5 Kb.
|
Тизимли тахлил хамма лекциялар
Тизимларнинг ишончлилиги
Ишончлилик - объектнинг берилган функцияларини бажариш хоссаси бўлиб, у маълум бир фойдаланиш режими ва шарт - шароитлари, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, сақлаш ва кўчиришга мос келадиган, берилган чегаралардаги белгиланган ишлатиш кўрсаткичлари, қийматларини вақт бўйича саклаб туришни баҳолайди. Ишончлилик - обектнинг комплекс хоссаси бўлиб, у қўйидаги тўрт ташкил қилувчилардан иборат бўлади: Бузилмасдан ишлаш - объектни маълум бир вақт мобайнида ишга ярокли ҳолатини узлуксиз саклаш хоссасидир; Таъмирга яроқлилиги - объектни ундаги тўхташлар, бузилишларнинг олдини олиш ва пайдо бўлиш сабабларини пайқашга мослаштириш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш йули орқали уларнинг оқибатларини тугатиш хоссасидир; Сақланувчанлик - объектни сақлаш ва кўчириш мобайнида ва улардан кейинги даврда хам ўзининг бузилмасдан ва ишга яроқли ҳолатини узлуксиз сақлаш хоссадир; Узоққа чидамлилик - объектни, ўрнатилган техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизими бўйича чегаравий ҳолатга тушгунча ишга яроқлилигини саклаш хоссасидир. Ишончлиликни ҳар бир ташқил қилувчисини равшан ва бир хил маънода аниқлаш учун, объектнинг характеристик ҳолатлари деб аталган ҳолатларини максимал даражада тула аниқлаш лозим. Бўлар, "бузилмасдан ишлаш" ва "таъмирга яроклилиги" учун – ишга ярокли ва ишга яроксиз ҳолатларидир; "сакланувчанлик" учун - сакланганлик ва сакланмаганлик ҳолатларидир; "узока чидамлилик" учун эса - чегаравий ва чегара олди ҳолатларидир. Ишончлиликнинг тўртала ташқил қилувчиси, вақт ўлчовига эга бўлган кандайдир тасодифий катталик билан боглангандир. "Бузилмасдан ишлаш" учун бундай тасодифий катталик - бузилмасдан ишлаш вақтидир-Тб; "Таъмирга яроклилик" учун бузилишдан сунг объектни ишга ярокли ҳолатни тиклаш учун саpф килинган вақтидир - Тт; "Сакланувчанлик" учун - объектни узининг техник характеристикалари ва ишлатиш кўрсаткичларини саклаш вақти -Тс; "Узокка чидамлилик" учун - объектни ишлатиш бошидан уни чегаравий ҳолатга утишгача бўлган вақт - Тч. Бу вақтлар (Тб,Тт,Тс ва Тч) узлуксиз бўлиб, характеристик тасодифий катталиклар (ХТК) деб аталади. Объект ишончлиликни микдорий ифодалаш асосида ишончлиликни ҳар бир ташқил қилувчисининг ифодасини унга мос бўлган характеристик тасодифий катталикнинг ифодаси билан уйгунлаштириш етади. Тарқалувчан ХТК ларни ифодалаш учун қўйидагилардан фойдаланилади: - тарқалиш зичлиги - тарқалишнинг интеграл функцияси (3.2) - тарқалишнинг тескари интеграл функцияси G (t) = 1 - F (t) (3.3) - жадаллаштириш (интенсивлаш) функцияси Н (t) = f (t)/G (t) (3.4) Вақт бўйича характеристик тасодифий катталиклар (Тб, Тт, Тс ва Тч) учун келтирилган ишончлиликни характеристикалари деб аталувчи функцияларнинг баъзи бирлари махсус номланган ва белгиланган бўлади. Шундай килиб Gб(t) - ишончлилик функцияси деб номланиб, у р(t) белгиланишни олган; Нб(t) - бузилиш жадаллиги деб номланиб, у (t) билан белгиланган; Нт(t) - тикланиш жадаллиги деб аталиб, у (t) оркали белгиланган. Ишончлиликни ифодалашнинг кўрсатилган функцияларидан ташкари сонли кўрсаткичлардан хам кенг фойдаланилади. Сонли кўрсаткичлар сифатида ХТК ларнинг сонли характеристикалари (ягона кўрсаткичлар) ишлатилади. Бунда энг куп математик кутиш ишлатилади (бузилмасдан ишлашнинг уртача вақти Тб, Тт, Тс уртача хизмат муддати Тхм, ва уртача ресурс вақти Тр). Шунингдек, белгиланган вақт қийматлари t учун тарқалишнинг тугри ва тескари интеграл функцияларидан хам кенг фойдаланилади: вақтнинг кайд килинган интервали (о,) мобайнида объектни бузилмасдан ишлаш эҳтимоли - р (); вақтни кайд килинган интервали (о, ) мобайнида объектни сакланиш эҳтимоли - Gc(); бузилган объектни, вақт мобайнида ишга яроқлилигини тиклаш эҳтимоллиги – Fт(); - берилган вақт дан купрок хизмат килиш эҳтимоли - Gхк() ва ресурс билан таъминланиш эҳтимоли Gр(). Объектни ишончлилик даражаси уни ишлатиш шарт-шароитлари билан узлуксиз боғлиқдир. Бунга, ишончлиликни турли ташқил қилувчиларига таъсир кўрсатиш ҳолати бўйича тўрт гурухга бўлинган қўйидаги турли факторларни кўрсатиш мумкин: 1) нормал ишлаш шарт-шароитлари - объектни бузилмасдан ишлашга таъсир қилувчи факторлар гуруҳи (атpоф муҳит кўрсаткичлаpи; халақитлаpнинг таpкиби ва даpажаси; иш pежими; интизом; техник ишлатишнинг pежим ва кўрсаткичлаpи ва бошқалаp); 2) тикланиш шарт-шароитлари - объектни таъмирлашга яроклилигига таъсир қилувчи факторлар гурухи (таъмиpловчи гуpухлаpнинг хажми, таpкиби ва малакаси; махсус диагностик ва таъмиpлаш аппаpатлаpининг боpлиги ва таpкиби; захиpалаpнинг боpлиги, хажми хамда таpкиби ва бошқалаp); 3) саклаш шарт-шароитлари - объектни сакланувчанлигига таъсир қилувчи факторлар гурухи (атpоф мухит ва омбоpлаpнинг кўрсаткичлаpи, саклаш pежими,интизом, саклаш давpидаги техник хизмат кўрсатиш pежим ва кўрсаткичлаpи ва бошқалаp); 4) узок муддатда ишлатиш шарт-шароитлари - объектни узокка чидамлилигига таъсир қилувчи факторлар гурухи (мутадил ишлаш, тиклаш ва саклаш шаpоитлаpнинг мажмуаси; мутадил ишлаш ва саклаш оpалигининг кетма-кетлиги ва давомийлиги; тиклаш ва техник хизмат кўрсатиш интизоми ва бошқалаp). Умумий холда ишлатиш шарт-шароитлари узгарганда объектнинг ишончлилиги хам узгариб туради. Объект ишончлилигини тула характеристикаси, унинг ушбу объектнинг мумкин бўлган барча ишлатиш шароитларидаги ишончлилик хоссаларини ифодалашни уз ичига олади. Махсулотни ишончлилк хоссаларининг бундай тула ифодаланиш унинг техникавий ишончлилиги деб аталади. Объектни техник ишончлилиги хакидаги маълумотлар асосида, уни ишлашни берилган конкрет шарт-шароитлар учун ишлатиш ишончлилигини аниқлаш мумкин. Баъзи бир куринишдаги объектлар учун техникавий ҳужжатларда, ишлатишнинг стандарт (номинал) шарт-шароитларига мос келадиган ишончлилик маълумотлари келтирилган бўлади. Объектни ишлашининг номинал шарт-шароитларига мос келувчи ишлатиш ишончлилиги - номинал ишончлилик деб аталади. Яpатилаетган тизимлаpнинг ишончлилигини таъминлаш жаpаенида, ишончлиликни уни ишлаб чиқиш, тайеpлаш ва жоpий килишнинг туpли боскичлаpида баҳолаш катта ахамиятга эгадиp. Кўп ҳолларда (иқтисодий тизимларда ҳамма вақт) тизимнинг “ҳаётли-лик” ги мақсадга эришишнинг тўлалик кўрсатгичи бўлиб, қиймат кўрсатгичи бўлиб хизмат қилади. Албатда тизим эффектлилигини кўрсатгич деб танлаш мумкин бу тизимнинг мақсад ва масалаларининг қўйишдаги охирги этап деб ҳисобланади. Лёкин бизнинг тизим ҳақидаги тасаввурларимиз ва умуман тизимли таҳлилнинг натижалари бу этапдан боғлиқ эканлигини эътибордан четга чиқармаслигимиз керак. Фараз қилайлик бирор бир тизимга нисбатан ҳамма тавсифлаш масала-лари муваффақиятли ҳал бўлган бўлсин. Ундан кейин тизимни бошқариш керак, яни энг катта эффективликга эришиш учун бошқариш тактикаси ёки алгоритми масаласини ҳал қилиш керак. Бизнинг бўлажак касбимиз маму-рий идора қилиш ташқилий бошқариш масалаларини ҳал қилишлик касби-нинг мутахасислик фоалияти айнан шу соҳада бўлади. Ҳаммаси оддийдек кўринади, ташқилот бор унинг қисм тизимлари ажратилган ҳар бир қисм тизимининг ва ундаги ҳар бир элементининг функциялари аниқланган. Тизимнинг ичидаги ва ташқи муҳит билан алоқалари тавсифланган. Энди ҳар бир элемент оптимал ишласа, яни ўз ишини бажарса масала ҳал бўлади. Лёкин бунда деярли ҳамма вақт қарама - қаршиликлар келиб чиқишини қуйидаги классик бўлиб қолган мисолда кўриб чиқамиз. Маҳсулотларнинг аниқ турларини чиқарадиган ва уни сотишда максимал фойда олмоқчи бўлган бирор бир фирманинг фоалиятини кўриб чиқамиз. Бунда оддий масалани қарайлик ташлилот омборидаги қанча тайёр маҳсулот сақланиш керак ва маҳсулотларнинг қанча тури ишлаб чиқилиши керак. Фирманинг бўлимлари ҳусусий қизиқишлари қараб чиқадиган бўлсак бу ерда уларнинг бир-бири билан бу қизиқишларни мос келмаслигини кўрамиз ҳар бир бўлиш глобал мақсад фирма максимал фойда олишидан манфаатдор. (Агар бундай бўлмаса тизимли яқинлашиш ожизлик қилади) Лёкин ишлаб чиқариш бўлими бир хил турдаги маҳсулотларни узоқ вақт давомида ишлаб чиқишдан манфаатдор. Сотиш бўлими шуни тескарисини улар маҳсулотларнинг кўпроқ турини ишлаб чиқишнинг ва у омборга кўпроқ заҳирасини ғамлашни мақсад қилиб қўяди. Молия бўлими эса албатта омборга минимал запас сақлашни, (нима учун) чунки омборда турган маҳсулот фойда келтирмайди, ҳатто кадрлар бўлими ҳам ўзининг локал мақсадли функциясига эга яъни маҳсулот ҳамма вақт бир ҳил ассортментда ишлаб чиқиш (ҳатто маҳсулот сотилмай қолган вақтда ҳам) чунки шу ҳолда кадрлар оқиш муаммоси бўлмайди. Назорат учун саволлар Тизимда мақсадларни мувофиқлаштириш муаммоси. Тизимда алоқа баҳоси. Тизим типлари ва уларни ўрганиш усуллари. Download 498.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling