1 маъруза тизимли таҳлилнинг асосий тушунча ва таърифлари. Тизимли таҳлил моҳияти ва асосий принциплари
Download 498.5 Kb.
|
Тизимли тахлил хамма лекциялар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
5 - МАЪРУЗА
Тизимлар назарияси ва тизим - техника (муаммолар тушунчалари) таснифий белгилар сифатида.Тизимли тахлил хозирги замонда. Ташқилий-техник тизимларини яратишда қарорларни тайёрлаш ва асослаш воситаси сифатида. Режа: Тизим – техника таснифий белгилар сифатида. Тизимли таҳлил ҳозирги замонда. Ташқилий-техник тизимларни яратишда қарорларни тайёрлаш. Таянч иборалар: техника таснифий белгилар, тизимли таҳлил, қарор тайёрлаш, қарорларни асослаш. Замонавий автоматлаштирилган тизимларда ахборот ташувчиларнинг асосий кўриниши электр токи бўлади. Ахборот сигналлари, одатда кучсиз токли бўлиб, машина ва қурилмаларининг ишлаши учун эса кучли токлардан фойдаланилади. Бу факторларнинг бирикмаси, электр қурилмаларни АБТ ларнинг элементлари ва уларда ҳаракатда бўлган сигналларга таъсирини ҳисобга олиш зарурлигини илгари суради. Шундай халал берувчи таъсирлар - халақитлар деб аталади. Умумий холда, халақитни, узатилаетган хабарга бузилишларини олиб кирувчи ташқи сигнал кўринишида бериш мумкин. Агар фойдали сигнал S (t) ва халақитни Q(t) вақт функцияси сифатида курсатиш мумкин булса, унда улар бирлашишнинг натижавий сигнали, қуйидаги кўринишда бўлади: (1) ёки (2) (1) ифода билан белгиланган холатда - аддитив халақит ва (2) ифодада эса - мультипликатив халақитга эга буламиз. Аддитив халақит - куриб чикилаетган автоматлаштирилган тизимга нисбатан ташқи факторлар томонидан ҳосил килинади (магнитловчи шароитдаги потенционал жараёнлар, электромагнит майдон, атмосферадаги разрядлар таъсири ва бошқалар). Мультипликатив халақит - тизимнинг узидаги элемент характеристикаларининг тасодифий ўзгариш билан аниқланади (узатиш каналлари характеристикаларини бир турда бўлганлиги, асбоблардаги физик ходисалар ва бошқалар). Ностационар халақитлар вақтни тасодифий функциялари билан ифодаланиб, флюктацион ва импульс халақитларга ажратилади. Флюктацион халақитлар куп сонли, бир-бирига нисбатан кетма-кет келадиган импульсларни кўшилиши билан ҳосил бўлади, бунда хар бир кейинги импульс олдингиси томонидан чакирилган ўтиш жараёнлари тугагунча пайдо бўлади. Импульс халақитлар - бу ихтиерий шаклдаги импульслар кетма-кетлиги бўлиб, уларнинг амплитудаси ва узунлиги тасодифий конун билан узгаради, бунда импульсларнинг узунлиги улардаги ўтиш жараёнлари билан биргаликда, ёнма-ён келадиган таъсирлар орасидаги вақт интервалидан кичик бўлади. Доимий халақитлар - модуллаштирилган ва модуллаштирилмаган гармоник тебранишлар кўринишида бўлади. Саноат корхоналари шароитларида булар 50Гц частотали синусоидал тебранишлар ва ундан юкори ташқил қилувчилардан иборат бўлади. Халақит манбаи ва халақит таъсирига учраган тизимни узаро жойлашишга боглик равишда ташқи ва ички халақитлар ажратилади. Саноат корхоналарида ташқи халақитлар куп учрайди, булар тизим элементларига киритиладиган индустриал ва атмосферадан халақитлар, манба тармогидан еки заминлаштиришдан тизим ва асбобларнинг занжирларига киритиладиган халақитлар. Ички халақитлар - ушбу автоматлаштирилган тизимнинг бирон - бир элементини худди шу тизимнинг бошқа элементни электр занжирларининг узаро таъсирларидан ҳосил бўлади. Электрик халақитлар таъсиридан химоялаш усуллари, узлуксиз сигналлар билан ишлайдиган тизимлар учун ва дискрет сигналлар билан ишлайдиган тизимлар учун фарк килади. Биринчи курсатилган тизимлар учун асосий ечимлар датчиклар, иккиламчи асбоблар, еритиш линияларини лойихалаштиришда амалга оширилади, шунингдек куп холларда асбобларни конструктив бажарилиши билан хам аниқланади. Дискрет тизимларда, халақитлардан химоянинг асосий усули бўлиб - ахборотларни халақитга нисбатан баркарор кодлаштиришдир. Download 498.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling