1 маъруза тизимли таҳлилнинг асосий тушунча ва таърифлари. Тизимли таҳлил моҳияти ва асосий принциплари


Download 498.5 Kb.
bet12/26
Sana17.06.2023
Hajmi498.5 Kb.
#1538455
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
Тизимли тахлил хамма лекциялар

6 - МАЪРУЗА


Тизимларни текшириш усуллари ва лойиҳалаштириш тамойиллари. Тизим асосида текширишнинг формал усуллари. Назариянинг асосий тушунчалари ва ривожланиш йўлларини умумийлаштириш.


Режа:

  1. Тизимни текшириш усуллари.

  2. Тизим асосида текширишнинг формал усуллари.

  3. Тизимли таҳлил назарияси ривожланиш йўлларини умумийлаштириш.



Таянч иборалар: тизимни текширш усуллари, лойиҳалаштириш тамойиллари, формал усул, ривожланиш йўллари, тушунчаларни умумийлаштириш.
Лойихалаш ишларини автоматлаштириш тизими - ташкилий-техник тизим булиб, у констуктор-лойихачилар жамоаси билан узаро богланган ва лойихалашни автоматлаштирувчи техник, дастурий ва ахборот воситалари комплексидан ташкил топади.
Автоматлаштирилган лойихалашнинг (АЛ) комплекс воситаларини АЛ таъминлаш куринишлари буйича гурухлаш мумкин.
ЛИАТ ни техникавий таъминлаш (ТТ) - автоматлаштирилган лойихалашни бажариш учун ишлатиладиган узаро богланган ва узаро харакатдаги техник воситалар мажмуасидир. ТТ куйидагиларга булинади:
- маълумотларга дастурий ишлов бериш воситалари (МДИБВ-СПОД), булар процессорлар ва эслаб колувчи курилмалар, яъни ЭХМ ларнинг маълумотларни узгартирувчи ва хисобларни дастурий бошқаришни амалга оширувчи курилмалари билан белгиланади;
- маълумотларни тайерлаш, киритиш, курсатиш ва ҳужжатлаштириш воситалари (МТКК ва ХД - СПВДО и Д), булар операторни ЭХМ билан алокаси учун хизмат килади;
- лойихалаштиришдаги ечимларни архивлаш воситалари (ЛЕАВ- САхПР), булар ташки эслаб колувчи курилмалар (ЗУ) билан белгиланади;
- маълумотларни узатиш воситалари (МУВ-СПД), булардан таркок холдаги ЭХМ лар ва терминаллар орасидаги алокаларни ташкил килишда фойдаланилади.
ЛИАТ ни математик таъминлаш куйидагиларни бирлаштиради:
- лойихалаштирилаетган объектларнинг математик модели;
- лойихалаштириш тадбирларини бажаришни усул ва алгоритмлари; буларга функционал моделларни куриш принциплари, алгебраик ва дифференциал тенгламаларни ракамли ечиш усуллари, экстремал вазифаларни куйиш, экстремумларни кидириш киради.
ЛИАТ ни дастурий таъминлаш (ДТ) машина ташувчилардаги маълумотларга ишлов берувчи тизимлар учун хусусий дастурлар ва дастурларни ишлаш учун керак бўладиган дастурий ҳужжатларни бирлаштиради. Бунда умумий, базовий ва амалий (махсус) ДТ ларни ажратиш мумкин. Умумий дастурий таъминлаш - ЛИАТ ларнинг хусусиятларини хисобга олмайди, базовий ва амалий дастурий таъминлашлар АЛТ ларнинг эхтиежларига мос яратилади. Базовий дастурий таъминлаш таркибига амалий дастурларни тугри ишлашини таъминловчи дастурлар киради. Амалий ДТ ларда эса лойихалаштириш тадбирларини бевосита бажариш учун математик таъминлаш амалга оширилади. маълумки, амалий ДТ одатда амалий дастурлар пакети (ППП) шаклига эга бўлади.
ЛИАТларни ахборотли таъминлаш (АТ) - автоматлаштирилган лойихалашни бажариш учун зарур бўлган барча куринишдаги маълумотларни бирлаштиради. Бу маълумотлар материаллар, бутловчи махсулотлар, типик лойихалашнинг ечимлари, элементларни курсаткичлари, ва шунга ухшаган билдирги характерига эга бўлган ахборотларни уз ичига олади. ЛИАТ ни ахборотли таъминлашнинг асосий таркибий кисми - маълумотлар банкидир (МБн-БнД), у ЛИАТ даги маълумотларни марказлаштирилган холда йиғиш ва маълумотлардан кун жабхада жамоа булиб фойдаланиш воситалари мажмуасидир. МБн куйидагилардан тузилган: маълумотлар базаси ва маълумотлар базасини бошқарув тизимидан. Маълумотлар базаси (МН-БД) - ЭХМ ни хисоблаш тизимида сакланувчи маълумотлар массивидир. Маълумотлар базасини бошқариш тизими (МББТ – СУБД) - маълумотлар банкини ишлашини таъминловчи дастурий воситалар мажмуасидир. МББТ ердамида МБн гига маълумотларни езиш, фойдаланувчилар ва амалий дастурлар сурови асосида улар танлаб чикариш амалга оширилади, маълумотларни бузилишлардан, рухсат этилмаган киришлардан химояси таъминланади.
ЛИАТ ларни лингвистик таъминлаш (ЛТ) - автоматлаштирилган лойихалаш тадбирлари ва лойиха ечимларини таърифлаш учун ишлатиладиган тиллар мажмуаси. Лингвистик таъминлашнинг асосий кисми - одамни ЭХМ билан алока тилларидир.
ЛИАТ ларни услубий таъминлаш - автоматлаштирилган лойихалаш воситаларини таркиби, уларни танлаш ва ишлатиш қоидаларини характерловчи ҳужжатлардан иборат бўлади.
ЛИАТ ларни ташкилий таъминлаш (ТТ) - лойихалаш ташкилотини булимларини ташкилий тузилишини ва бу булимларни АЛ нинг комплекс воситалари билан узаро муносабатларини тартиблаштирувчи низом, йўриқнома, буйрук, штат жадвали ва бошқа ҳужжатлардан иборат бўлади.

Download 498.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling