1 маъруза тизимли таҳлилнинг асосий тушунча ва таърифлари. Тизимли таҳлил моҳияти ва асосий принциплари
Download 498.5 Kb.
|
Тизимли тахлил хамма лекциялар
ЛИАТ қисм тизимлари. АЛ нинг барча воситаларнинг мавжудлиги ва уларнинг узаро муносабатлари оркали содир бўлади. АЛ воситалари ЛИАТ нинг куйидаги икки қисм тизимларига бирлаштирилади: лойихаловчи қисм тизим ва хизмат курсатувчи қисм тизим.
Лойихаловчи қисм тизим - лойихалаш тадбирларини маълум бир мажмуасини бажаришга йуналтирилган булиб у, "боглик-лойихалаш" (объектли) ва "богликмас-лойихалаш" (инвариантли) булинади. Боглик-лойихалаш қисм тизимси баъзи бир объектлар классига хос бўлган лойихалаш тадбирларини бажариш учун кулланилади (масалан, ракамли автоматларни логик схемаларини синтез килиш қисм тизимси еки оптик-электрон асбобидаги оптик канални моделлаштириш қисм тизимси). Богликмас-лойихалаш қисм тизимси типик тадбирларни бажариш учун зарур бўлади, шунинг учун ундан объектларнинг жуда кенг классларида фойдаланиш мумкин (мисол учун, узлуксиз динамик тизимларни тахлил килиш тизими). Хизмат курсатувчи қисм тизимлар - лойихалаш ишларини бажарувчи қисм тизимларини нормал ишлашини таъминлаш учун яратилади. ЛИАТ нинг типик қисм тизимлари булиб, ахборот-улчов тизимлари ва бошқалар хисобланади. ЛИАТ таркибидаги хизмат курсатувчи қисм тизимлар орасида мониторли қисм тизим алохида урин тутади. У, ЛИАТ даги лойихалаш тадбирлари ва қисм тизимларни узаро муносабатларини амалга оширишда лойихалаш жараёнини бошқаришни ташкиллаш ва мақбуллаш учун хизмат килади. Тизимли таҳлил бу илмий йуналиш - объектлардаги қийин кузатиладиган ва қийин тушуниладиган хосса ва муносабатларни тадқиқот килишнинг услубиети бўлиб, у ушбу объектларни максадга йуналтирилган тизимлар сифатида ва бу тизимлар хоссаларини, ҳамда уларни амалга ошириш максади ва воситалари орасидаги узаро муносабатларни ўрганишга хизмат килади. Тизимли таҳлилдаги тадқиқотлар бир неча босқичларга бўлинади. Техник -бошқарув ва ташкилий тизимларини лойихалаштиришда фойдаланиладиган тизимли тахлилнинг асосий босқичларини кўриб чикамиз. Биринчи босқичда - вазифани белгилаш берилади, у тадқиқот объектларини аниқлаш, максадларни белгилаш, шунингдек объектни ва уни бошқаришни яхшилаш учун зарур бўлган мезонларни беришдан иборат бўлади. Иккинчи босқичда - ўрганилаетган тизимни чегаралари белгиланади ва уни бирламчи тузиш (структуралаштириш) олиб борилади. Куйилган максадга муносиб бўлган, объектлар ва жараёнларни мажмуаси, икки классга бўлинади: ўрганилаетган қисм тизим ва ташки мухитга. Бирламчи структуралаштириш жараёнининг якуни, алоҳида ташкилий қисмларни - ўрганилаетган тизим элементларни ва элементар таъсирлар мажмуаси кўринишидаги мумкин бўлган ташки таъсирларни ажратишда бўлади. Учинчи мухим босқич - ўрганилаетган тизимни математик моделини тузишдадир. Бу йуналишдаги биринчи қадам - кўрсаткичлаштиришдир (параметрлаштириш) бўлиб, унда тизимни ажратилган элементларни ва уларга элементар таъсирларни у ёки бу кўрсаткичлар ердамида ифодаланади. Иккинчи қадам эса - ажратилган кўрсаткичлар орасидаги турли кўринишдаги боғланишларни ўрганишда бўлади. Бу боғланишларнинг характери турлича бўлиши мумкин: миқдорий (сонли) кўрсаткичлар учун боғланишлар одатда тенгламалар тизими кўринишида берилади; сифатли кўрсаткичлар учун боғланишларни жадвал усулида берилишидан фойдаланилади, бу жадвал кўрсаткичларнинг қийматларининг мумкин бўлган барча комбинацияларини санаб утишга асослангандир. Тизимли тахлилда аниқ функционал боғланишлар билан бир каторда турли кўринишдаги эҳтимол ифодалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Элементлар орасидаги боғланишлар одатда жуда мураккаб ва турли кўринишда бўлади. Бу барча боғланишларни таърифлаш ҳам жуда мураккаб ва кўп вақтни талаб килади. Шунинг учун, математик моделни кўришда, одатда бу таърифлашни кискартиришга харакат килинади. Бунда энг кўп ишлатиладиган йуллардан бири - ўрганилаетган тизимни қисм тизимларга бўлиш, типик қисм тизимларни ажратиш, қисм тизимларни иерархиясини ўрганиш ва бир даражадаги ҳамда бир турдаги қисм тизимларни боғланишларини стандартлаштиришдир. Қисм тизимларни ажратиш ва уларни иерархиясини ўрнатиш; таърифлашни соддалаштирибгина қолмасдан, бошқа максадни ҳам кузлайди - яъни тадқиқот жараёнида бирламчи тузилиш (структура) ва тизимнинг кўрсаткичлари, максад ва мезонлари аниқланади. Бу босқичнинг натижасида формал математик тилда ифодаланган тугалланган математик модел пайдо бўлади. Кейинги босқичларнинг вазифаси - кўрилган моделларни тадқиқот килишдир. Классик холатлардан фаркли равишда мураккаб тизимлар учун, одатда умумий кўринишда тизимнинг феълини ифодалашни таъминловчи аналитик ечимни топиш имкониятига эга бўлинмайди. Шунинг учун, одатда тадқиқотларда, ўрганилаетган тизимни ЭХМ ердамида тўғридан-тўғри (имитацион) моделлаштириш кулланилади. Кўпчилик холларда "синаб кўриш ва хатолик" усули ишлатилади, бу усул классик усулдан фаркли равишда, тизимли тахлилда на факат асосий, балки ягона мумкин бўлган усулдир. Чунки маълум бўлган аналитик усулларни (вариацион усул, Понтрягиннинг максимум принципи ва бошқалар) мураккаб тизимлар учун одатда куллаб бўлмайди. Шундай килиб, тизимли тахлил, автоматлаштирилган бошқариш тизимларини лойихалаштиришда фойдаланилади-ган, жуда мураккаб ва ноаниқ муаммоларни тадқиқот услу-биётидир. Назорат учун саволлар. Мураккаб тизимлар эволюцияси нима? Мураккаб тизимлар ривожланиш тенденцияси нимадан иборат? Тизимлар назарияси ва тизим – техника таснифий белгилар сифатида. Бошқариш карорларини кабул килиш жараёнлари нимпдан иборат? Download 498.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling