1 маъруза тизимли таҳлилнинг асосий тушунча ва таърифлари. Тизимли таҳлил моҳияти ва асосий принциплари


Download 498.5 Kb.
bet21/26
Sana17.06.2023
Hajmi498.5 Kb.
#1538455
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Тизимли тахлил хамма лекциялар

11 - МАЪРУЗА


Интеллектуал тизимлар. Эксперт тизимлар.


Режа:

  1. Эксперт тизимларнинг вазифалари.

  2. Эксперт тизимларнинг таркиби.

Таянч иборалар: Эксперт тизим, дастурий воситалар, интегралланувчан-лик, очиšлик, кўчмалик, мижоз-сервер архитектураси, компонент, эксперт, билимлар бўйича инженер, интерпретаторлашган ва интерпретаторлашмаган эксперт тизим, технологик билим, семантик, фокусланувчи билим, хал šилувчи билим, метабилим.



  1. Эксперт тизимларнинг вазифалари.

80-йилларнинг бошларида сунъий интеллект соҳасидаги илмий изланишлар жараёнида «Эксперт тизимлар(ЭТ)» номини олган мустаšил йўналиш шаклланди. ЭТ бўйича изланишларнинг маšсади - шундай дастурлар яратиш керакки, нафаšат инсон – эксперт учун šийин бўлган масалаларни ечсин, балким эксперт оладиган натижалардан сифати ва самаралилиги бўйича кам бўлмаган натижаларни берсин. ЭТ муҳитида изланувчилар томонидан «билимлар инженери» термини ишлатишади. Бу термин Е.Фейгенбаум томонидан киритилган.
ЭТ ёки билимлар инженери (бундан кейин уларни синоним сифатида ишлатамиз) технологияларига асосланган дастурий воситалар дунё бўйлаб сезиларли даражада тарšалди. ЭТнинг мухимлиги šуйидагилардан иборат:
- ЭТ технологиялари компьютерда ечиладиган ва ечими иšтисодий самара олиб келадиган амалий масалалар кўламини оширади;
- ЭТ технологиялари анъанавий дастурлаштиришдаги глобал муаммоларни ечишда муҳим восита ҳисобланади: мураккаб сохаларни šайта ишлашда юšори сифат ва узоš муддатлиликга эришиш;
- бир неча марта šайта ишлашлар сифатини бошқарувчи мураккаб тизимларни йўналтиришдаги юšори сифат; дастурларни šайта ишлатиш даражасининг пастлиги ва бошšалар;
- ЭТ технологиялари билан анъанавий дастурлаштириш технологияларини бирлаштирганда: дастурчи томонидан эмас, фойдаланувчи томонидан соханинг динамик модификацияларини таъминлаш; сохаларнинг янада «силлиšлиги»; яхши графика; интерфейс ва ўзаро таъсир ҳисобига дастурий маҳсулотга янги сифатлар šўйилади.
Етакчи мутахасислар фикрича, кейинги изланишларда ЭТ šуйидагича šўлланилиши мумкин:
- ЭТ лойиҳалаштириш, šайта ишлаш, ишлаб чиšариш, таšсимлаш, сотиш, šўллаб – šувватлаш ва хизмат кўрсатишнинг барча соҳаларида асосий ўринни эгаллайди;
- савдо соҳасидаги ЭТ технологиялари ўзаро таъсир этувчи тайёр интеллектуал модуллар сохалари интеграциясида революцион кўчайишни таъминлайди.
ЭТ формаллашмаган масалалар учун мўлжалланган, яъни формаллашган масалалар ечимига мўлжалланган дастурларни ишлаб чиšишда анъанавий ёндошувни ўзгартирмайди ва рад этмайди.
Формаллашмаган масалалар одатда šуйидаги хусусиятларга эга бўлади:
- хатоликли, бирхилликсиз, тўлиšмаслик ва бошланғич маълумотларнинг šарама-šаршиликлиги;
- хатоли, муаммо ҳаšидаги билимларнинг тўлиšмаслиги ва šарама-šаршиликлиги;
- ечим фазоси ўлчамининг катталиги, яъни ечимни излашда перебор(бирма-бир текшириш) катта бўлиши;
- маълумотлар ва билимларнинг динамик ўзгарувчанлиги;
Шуни таъкидлаш керакки, формаллашмаган масалалар катта ва жуда муҳим масалалар синфини ташкил šилади. Кўпчилик мутахассислар бу масалаларни ЭҲМ да ечиладиган масалалар синфи деб ҳисоблайдилар.
ЭТ ва СИ тизимлари šайта ишлаш тизимларидан шу билан фарš šиладики, уларда асосан (сонли эмас) белгили (символли) намойиш усули, белгили хулоса ва (маълум алгоритмни бажариш эмас) ечимни эвристик šидириш, излаш бажарилади.
ЭТ фаšат мураккаб амалий масалаларни ечишда šўлланилади. Ечимнинг сифати ва самарадорлиги борасида ЭТ ечимлари инсон – эксперт ечимларидан šолишмайди. ЭТ ечими «шаффофлиги» билан ажралиб туради, яъни фойдаланувчига сифатли даражада тушунтирилади. ЭТнинг бу хусусияти ўз билимларини бирор хулосага келиш šобилияти билан таъминлайди.
ЭТ ўз билимларини эксперт билан таъсирланиши ваšтида тўлдириб боради. Таъкидлаш лозимки, ҳозирги ваšтда ЭТ технологияси молия, нефть ва газ саноати, энергетика, транспорт, формацевтика, ишлаб чиšариш, космос, металлургия, тоғ-кон ишлари, химия, таълим, целлюза-šоғоз саноати, телекоммуникация ва алоšа хамда бошšа турли муаммоли соҳаларнинг турли хил типдаги масалаларини ечиш (интерпретация, олдиндан айтиш-башорат šилиш ташхис, лойиҳалаштириш, конструкциялаш, бошšариш, тушунтириш) да ишлатилади.
СИ тизим ишлаб чиšарувчиларига омад дарров келгани йўš. 1960—1985 йиллар орасида сунъий интеллектнинг рвожланиши кўплаб амалий масаларни ечиш билан боғлиš. 1985 йилдан бошлаб асосан (1988-1990 йилларда) биринчи навбатда ЭТ, кейинроš эксперт тизимда табиий тил (ТТ) – тизимлар ва нейронли тармоšлар(НТ) савдо соҳаларида ҳам фаол ишлатила бошланди.
Эътиборни šаратиш лозимки, баъзи мутахассислар (šоида бўйича, СИдаги эмас, дастурлаштиришдаги мутахассислар) ЭТ ва СИ тизимлар (СИТ) кутилган натижаларни бермаганлигини таъкидлашда давом этмоšдалар. Бу адашувларнинг сабаби шундан иборатки, муаллифлар ЭТни анъанавий дастурлаштиришнинг альтернативи сифатида šараганлиги, яъни улар ЭТ алоҳида (бошšа дастурий воситаларсиз) буюртмачининг ҳар šандай масаласини ечиб беради деган фикрдан келиб чиššанлигидир. Таъкидлаш жоизки, ЭТнинг пайдо бўлишида унда ишлатиладиган тиллар спецификаси, сохаларни šайта ишлаш технологиялари ва ишлатиладиган šурилмалар (масалан, Lisp - машиналар) шундай хулоса чиšаришга олиб келдики, ЭТ ва анъанавий дастурли тизимларни бирлаштириш мураккаб ва бажариб бўлмайдиган масалалар деган асосни берди. Ҳозирги кунда ЭТни ҳосил šилиш учун техник воситалар тўлиš ҳолда анъанавий дастурлаштиришнинг замонавий технологик тенденциясига мос ҳолда šайта ишланаяпти. Улар ЭТ да интеграллашган сохалар яратишда келиб чиšадиган муаммоларни бартараф этади.
СИТ ни ютуššа олиб келган сабаблар šуйидагилар.

Download 498.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling