1-мавзу: логистика инфратузилмалари фанининг мазмуни ва вазифалари режа


Download 428.67 Kb.
bet1/7
Sana31.01.2024
Hajmi428.67 Kb.
#1829678
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 мавзу логистика инфратузилмалари


1-МАВЗУ: ЛОГИСТИКА ИНФРАТУЗИЛМАЛАРИ ФАНИНИНГ МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Режа:

  1. Логистика инфратузилмалари фанининг предмети ва объекти

  2. Логистика инфратузилмалари фанининг мақсади ва вазифалари.

  3. Логистика асосий тамойиллари тўғрисида тушунчалар.

  4. Моддий оқимлар тушунчаси.

  5. Логистик тизим ва логистик занжир тўғрисида тушунча.

  6. Агросаноат мажмуида логистик тизими. Қишлоқ хўжалик корхонасининг логистик тизимини шакллантириш асослари.




  1. Логистика инфратузилмалари асослари фанининг предмети ва объекти.

Бозор иқтисодиётига ўтиш даври билан боғлиқ бўлган иқтисодиётдаги ўзгаришлар ўзгача бошқариш ва ишни ташкил этиш усулларини талаб этмоқда. Табийки, бу ўз навбатида ишлаб чиқаришни бошқарадиган раҳбарларни тайёрлашда янгича, бошқариш усулларини ва иқтисодий йўналишларни талаб этмоқда. Бу билимларни иқтисодиётнинг янги йўналиши бўлган логистика фани орқали билиб олиш мумкин.
Логистика - ижтимоий ва иқтисодий жараёнлар доирасида товар ва хизматларни харидор томон ҳаракат самарадорлигини ошириш мақсадида “хом-ашё сотиб олиш, тақсимлаш, сотиш ва истеьмол қилиш”да ягона тизимга бирлашган турли ташкилот ва компанияларнинг барча операциялар, муолажа ва вазифаларни мувофиқлаштириш асосида интеграцияланган биргаликдаги фаолиятидир.
«Логистика» термини хорижий ва бошқа адабиётларда турлича талқин қилинади. «Логистика» сўзи инглизча (logistics) сўз бўлиб, «саноқ санъати», “тафаккур қилиш, ҳисоблаш санъати” демакдир. Бизгача логистика тушунчасининг икки талқини етиб келган:
Лейбниц асарларида мазкур терминдан математик логика (мантиқ) ифодаланган; ҳарбий соҳада логистика сўзи - моддий-техник таъминот, армияга транспорт хизмати кўрсатиш ва қўшинларнинг дислокацияси (жойлаштирилиши) жойини аниқлаб бериш кабиларни қамраб олган қўшинларни бошқариш санъатини ифодалар эди.
Бугунги кунда эса логистика бошқариш қуроли, концепцияси, жараёни кабиларни ўз ичига олган алоҳида фан саналади.
Логистика – иқтисодий тизимда, мазкур тизим мақсадларига етишиш учун, у вужудга келган жойдан то у бориши лозим бўлган манзилгача имкон қадар кам харажат билан етказиб бериш соҳасидаги моддий ва у билан боғлиқ бўлган ахборот, молиявий ва сервис оқимни бошқариш тўғрисидаги фандир.
Логистика – истеъмолчиларнинг талабларини тўла қондириш ва маблағларнинг оптимал ишлатилиши мақсадида моддий оқимлар, улар билан боғлиқ бўлган ахборот, молиявий оқимлар, сервис ва унинг ҳаракатланишини режалаштириш, ташкил қилиш ва назорат қилиш жараёнидир.
Бизнес нуқтаи назаридан логистика – моддий оқим ва у билан боғлиқ бўлган ахборот, молиявий оқим ва сервисни интеграциялашган бошқарув қуроли ҳисобланиб, оптимал сарф-харажатлар билан мақсадга эришишга замин яратади.
Логистикада моддий ва у билан боғлиқ бўлган сервис, маълумот, молиявий оқимлар тадқиқот ва бошқарув объекти бўлиб ҳисобланади.
Адабиётларда оқимнинг бир қанча маънолари келтирилади, аксарият олимлар оқим бу - бир бутун каби қабул қилинадиган, маълум бир вақт оралиғидаги жараён каби мавжуд бўладиган, маълум бир вақт оралиғида мутлақ бирликда ўлчанадиган объектлар йиғиндисидир, деган фикрни ёқлайдилар. Оқимни тавсифлайдиган асосий параметрлар қуйидагилар: бошланғич ва сўнгги пунктлар; йўлнинг траекторияси ва узунлиги, оралиқдаги пунктлар; ҳаракатланиш ва тезлик вақти.
Логистика объекти – моддий оқимлар, оқимлар жараени, истеъмолчиларни буюртмаларини бажариш жараени, маҳсулотларни ташиш жараени.
Логистика предмети – Маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш жараенини назорат килиш, ташкил этиш, режалаштириш, бошқариш бўйича логистиканинг фаолияти.
Логистика – хомашё ва материалларни ишлаб чиқариш корхоналаригача етказиб бериш жараёнида амалга ошириладиган транспортда ташиш, омборларга жойлаштириш ва бошқа моддий ҳамда номоддий операцияларни режалаштириш, назорат қилиш ва бошқариш, хомашё, материаллар, ярим фабрикатларни завод ичида қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни истеъмолчига унинг манфаатлари ва талабларига мувофиқ тарзда етказиш, шунингдек, тегишли ахборотни узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш тўғрисидаги фан.


1-расм. Логистикани бошқариш жараёни.


Логистик операция ёки логистика операцияси – у ёки бу моддий, ахборот ёки молиявий оқимнинг иқтисодий фаолияти жараёнида қайта ўзгартириш ташаббусини мақсад қилиб олган ҳаракатлар мажмуи.
Логистик занжир – бу моддий ва ахборот оқими ўтадиган, дастлабки материални олиш, тайёр маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш амалга ошириладиган, жисмоний ёки юридик шахсларниниг чизиқли тартибга солинган мажмуини ифода этадиган занжир.
Одатда, ҳар бир корхона ўзининг маҳсулотини табиий (физикавий) тақсимланишини назорат килади. Логистика тизими эса қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар молиявий ресурслар ва ахборотлар оқимини бошқаради.
Логистика умумий харажатларни минималлаштиришга имкон яратиш билан бир қаторда маҳсулотни сифатини кўтаришга ҳам таъсир қилади, чунки фақат сифатли маҳсулотлар ташқи бозордаги рақобатни кўтара олади. Бундай шароитда фирмалар истеьмолчиларга қиладиган хизматларини ҳам сифатини оширишга мажбурлар.

Download 428.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling