1-мавзу: логистика инфратузилмалари фанининг мазмуни ва вазифалари режа


Агросаноат мажмуида логистик тизими. Қишлоқ хўжалик корхонасининг логистик тизимини шакллантириш асослари


Download 428.67 Kb.
bet6/7
Sana31.01.2024
Hajmi428.67 Kb.
#1829678
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 мавзу логистика инфратузилмалари

5. Агросаноат мажмуида логистик тизими. Қишлоқ хўжалик корхонасининг логистик тизимини шакллантириш асослари.
Агросаноат мажмуаси - бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқариш воситалари билан таъминловчи, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ бўлган иқтисодиёт тармоқлари мажмуасидир.
Агросаноат мажмуасининг мақсадли фаолияти минимал харажатлар ҳисобига мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноатни хом-ашё билан тўлароқ қондиришга қаратилган.
Агросаноат мажмуи логистикаси қуйидаги асосий вазифаларни ўз ичига олади: АСМнинг барча соҳаларини ресурс таъминотини рационализациялаш; АСМнинг соҳаларини оптималлаштириш.
Бозор иқтисодиёти шароитида агросаноат мажмуасининг тармоқ ва корхоналари ўртасидаги ўзаро алоқалар товар айрибошлаш орқали амалга оширилар экан, АСМ тизимини ҳосил қилувчи унсурлари бўлиб, товар ва улар билан боғлиқ молиявий ва ахборот оқимлари хизмат қилади. АСМ кучли иқтисодий ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро алоқаларига эга, қишлоқ хўжалик маҳсулотини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сақлашга асосланган, қишлоқ хўжалигини ва қайта ишлаш саноатини ишлаб чиқариш воситалари билан таъминловчи, мажмуа сифатида тавсифланади.
АСМ учта соҳани ўз ичига олади. Биринчи соҳа АСМ ни ишлаб чиқариш воситалари билан таъминловчи тармоқлардан иборат. Иккинчи соҳага бевосита қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжаликлар киради.
АСМнинг учинчи соҳасига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрланиши, қайта ишланиши ва уни истеъмолчиларга етказиш билан шуғулланадиган тузилмалар ва корхоналар киради.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда мавжуд шароитларда АСМ соҳалари орасида, товар айирбошлашни моддий оқимлар билан таърифлаш мумкин.

  • биринчи соҳадан иккинчи соҳага йўналтирилган моддий оқим: техника, машина, ускуна, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларнинг бошқа моддий-техник ресурслардаги (МТР) эҳтиёжини қондириш учун лозим бўлган етказишларни ўз ичига олади. Қишлоқ хўжалик моддий-техника таъминотининг (МТТ) ўзига хос хусусиятларига кўра, ушбу моддий оқим, одатда, тижорат воситачилари иштирокида ташкил этилади;

  • иккинчи соҳадан биринчи соҳага йўналтирилган моддий оқим, биринчи соҳада ишлатиладиган бирламчи қишлоқ хўжалик хом-ашёси (биринчи соҳа корхона ва ташкилотларининг умумий овқатланиш тизимига), ҳамда бартер алмашуви учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказишни ўз ичига олади;

  • иккинчи соҳадан учинчи соҳага йўналтирилган моддий оқимлар, қайта ишлаш саноати корхоналарига озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар ишлаб чиқариш учун қишлоқ хўжалик хом ашёсини (қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари маҳсулотини) (ҚХМ) етказиб беришини ўз ичига олади:

  • учинчи соҳадан биринчи соҳага йўналтирилган моддий оқим, қишлоқ хўжалик хом-ашёсини қайта ишлаш натижасида олинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларни етказиб беришини ўз ичига олади. Бу моддий оқим, биринчи соҳада банд ишчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилади.

Молиявий ресурслар ва ахборот оқимлари билан кузатиладиган, юқорида айтиб ўтилган моддий оқимлар АСМдаги логистика тизимларини ташкил этади.
Моддий оқимлар логистик занжирнинг қуйидаги ҳалқаларини ўз ичига олади:
-қишлоқ хўжалигининг моддий-техника таъминоти (ҚХМТТ);

  • қишлоқ хўжалик товар маҳсулотларини тайёрлашнинг, уларнинг асосий қисми тайёрлов ва давлат эҳтиёжлари учун харидлар бўйича махсус ташкилотлар томонидан амалга оширилиши;

  • қишлоқ хўжалик товар маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, махсус омборхоналар тармоғи ва бирламчи қайта ишлаш бўйича махсус корхоналар;

  • очиқ бозорга ва давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик товар маҳсулотларини етказиб бериш харидлар тизимини ташкил этиш. +ишлоқ хўжалик хом-ашёси ва маҳсулотини сотиш бўйича ташкилий бозорлар тармоғини яратиш ҳам шулар жумласидандир.

Ушбу ҳалқаларнинг ўзаро логистик боғланишлари қуйидагича схема тарзида ифодалаш мумкин (4-расм).


4-расм. АСМда моддий оқимларнинг модели.




АСМ соҳасидаги моддий ва улар билан боғлиқ бўлган молиявий ресурслар ва ахборот оқимлари иқтисодий оқимлар йиғиндисини акс эттиради. Ушбу тизим қанчалик оптимал фаолият юритса, логистика ҳам АСМ соҳасида шунчалик кенг ва чуқур қўлланилади, ҳамда қишлоқ хўжалиги самарадорлигининг ривожланиши ҳам шунга мувофиқ бўлади.
АСМ инфратузилмаси тизимининг нисбатан паст даражада ривожланганлиги қишлоқ хўжалигида катта йўқотишларга олиб келади. Чунки инфратузилма мажмуасига кирувчи корхона ва ташкилотлар, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларининг моддий-техника таъминоти ва маҳсулотларни сотиш жараёнларида, товар ҳаракати логистик тизимларининг халқалари (бўғинлари) вазифасини бажаради.
АСМ соҳасидаги товар ҳаракати логистик занжири иштирокчиларининг иқтисодий манфаатларини бир-бирига тўғри келмаслиги оқибатида ҳамма зарар кўради: қишлоқ хўжалиги учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхонлар ҳам (иш фаоллигини пасайиши), қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари ҳам (тўлов қобилятига эга бўлган талабнинг камайиши), қайта ишлаш саноати корхоналари ҳам (хом-ашё базасининг қисқариши ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайиши), сўнгги истеъмолчилар ҳам етарли истеъмол қилишмаслиги юз беради.
2-жадвал
АСМда логистика турларини туркумланиши

Туркумланиши

Логистика турлари

Функционал

Сотиб олиш

Тақсимлаш

Соҳавий

1-соҳа логистикаси

2-соҳа логистикаси

3-соҳа логистикаси

Иерархик

Макрологистика

Мезологистика

Микрологистика

Ресурс бўйича

Молиявий

Ахборот

Логистик

Таркибий

Логистик операция

Логистик занжир

Логистик тизим

Тақрор ишлаб чиқариш

Тижорат

Ишлаб чиқариш

Транспорт-омбор логистикаси

АСМ ресурс таъминотининг сон ва сифат кўрсаткичларини камайиши бутун агротаъминот ва агросервис тизимининг бузилиши билан кузатилади. Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича ушбу тизимнинг барча бўлимлари (агротаъминот ва сервис корхоналари тармоғи, уларни ишлаб чиқариш базалари) фаолияти сусаяди.
Ушбу корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий мавқеи хизмат кўрсатаётган хўжаликлар манфаатларига тўғри келмайди, ресурслар етказишни ташкил этиш ва хизматларни кўрсатиш шакллари ҳам камчиликларга эга бўлади, истеъмолчиларнинг етказиб берувчилар ва агросервис корхоналари билан бўлган иқтисодий муносабатлар тизими яхши ишлаб чиқилмаган бўлади.
АСМда логистика хусусиятлари, биринчи навбатда, иқтисодий оқимларни ташкил этиш хусусиятларига боғлиқдир. Улар эса қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларининг жойлашуви ва ихтисослашуви билан боғлиқ қуйидаги омиллар таъсири остида бўладилар:

  • қишлоқ хўжалик корхоналарининг жойлашуви қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш бозорлари, қайта ишлаш қувватлари, қишлоқ хўжалик хом ашёси ва товармаҳсулотларини сақлаш идишлари, транспорт комуникатциялари ва инфратузилма мажмуасининг бошқа таркибий қисмлари мавжудлиги билан аниқланади. Бунда йирик аҳоли пунктларининг мавжудлиги қишлоқ хўжалик корхоналари ихтисослашувини белгилайди.

  • қишлоқ хўжалигида МТРларнинг ҳажми, тузилмаси ва йўналиши қишлоқ хўжалик экинлари майдони, уларнинг тузилмаси (аҳоли жон бошига тўғри келадиган экин майдони ўлчами), қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг ихтисослашуви ва бошқалар билан аниқланади. Уларнинг тўлов қобилятига эга бўлган талаби бундан мустасно;

  • АСМ учун ички ва ташқи трансакцияларнинг интенсивлигига қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши самарадорлиги ва натижавийлиги бевосита боғлиқ. Бунда қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарилиши ва ер майдони бирлигига тўғри келадиган ялпи даромадни, моддий ва меҳнат харажатлари бирлигини, ишлаб чиқариш даромадлилигини ва бошқаларни ҳисобга олиш лозим;

  • қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича минтақалараро ва халқаро алоқаларнинг ривожланиши. Бунда ўз қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига нисбатан бўлган протекционизм ва ҳудудга олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига нисбатан бўлган дискриминация ҳудудлараро товар айрибошлашнинг тўхтаб қолишига ва мамлакатдаги бутун қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин;

  • қишлоқ хўжалиги учун МТПларига ва аҳоли, ҳамда иқтисодиётнинг қолган тармоқлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган нархлар мутоносиблигини ўрнатиш ва сақлаб туриш. Нархлар номутоносиблиги қанчалик чуқур бўлса, қишлоқ хўжалигига МТРларни етказиш ҳажми шунчалик паст бўлади ва демак, ҚХМ ишлаб чиқариш ҳам камаяди;

  • қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини концентрацияланиш даражаси ва қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг кооперация даражаси.

Бошқа шароитлар бир хил бўлган тақдирда, қишлоқ хўжалик корхонаси қанчалик кичик бўлса, унинг фаолият натижавийлиги ва самарадорлиги шунчалик паст бўлади. Бу қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш техника ва технологиясига ҳам, қишлоқ хўжалигига МТРни етказиш ва маҳсулотларни сотиш бўйича бозор тамойилларини самарадорлигини ташкил этишга ҳам боғлиқ.
Бундан келиб чиққан ҳолда, АСМда логистикани қўллашнинг асосий йўналишлари сифатида, мажмуа барча иштирокчилари ва унсурларининг тизимли интеграциясини ва барча логистик занжир ва тизимларнинг тузилмали оптималлаштиришини тан олиш лозим бўлади. АСМда логистикани қўллашнинг функцияларидан бири, бу ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро алоқаларини тўғри аниқлашдан иборатдир.
Ҳар бир ишлаб чиқариш, замонавий ҳамда, умумий жиҳатлари билан тавсифланиши мумкин. У бир хил асосий таркибий қисмларга эга бўлиб, инсоннинг меҳнат предметлари ва қуролларига, ўз эҳтиёжини қондириш мақсадидаги таъсири жараёнидир.
Ишлаб чиқариш омилларини ресурслар (таркибий, моддий ва меҳнат) сифатида эмас, балки ишлаб чиқаришга бевосита таъсир кўрсатувчи параметрлар сифатида кўриб чиқиш таклиф этилади. Бундай ёндошув ишлаб чиқариш омиллари рўйхатига, технология, ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёнини киритиб уни кенгайтиради.
Бу нуқтаи-назардан, ишлаб чиқариш, шахсий ёки жамият эҳтиёжларини қондириш мақсадида йўналтирилган жараён сифатида кўрилиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда у ишлаб чиқариш омилларини тайёр маҳсулотга айлантирувчи, ишлаб чиқариш жараёни сифатида қаралиши мумкин.



Download 428.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling