15-мавзу. Юкларни ташиш билан биргаликда амалга ошириладиган операциялар


Download 133.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana09.06.2023
Hajmi133.08 Kb.
#1466717
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15 МАВЗУ ЮКЛАРНИ ТАШИШ БИЛАН БИРГАЛИКДА АМАЛГА



15-МАВЗУ. ЮКЛАРНИ ТАШИШ БИЛАН БИРГАЛИКДА АМАЛГА
ОШИРИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯЛАР.
Режа:
15.1.Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун юритиладиган меъёрий
ҳужжатлар йўриқномаси бўйича асосий тушунчалар.
15.2. Юкларни ташишда бажариладиган операциялар.
15.3. Товар-транспорт юкхатини юкни олувчи ва ташувчи томонидан
тўлдириш
15.1.Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун юритиладиган меъёрий
ҳужжатлар йўриқномаси бўйича асосий тушунчалар.
Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт
юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича
йўриқнома бўйича қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
умумтранспорт аҳамиятига эга бўлган автомобиллар – улар
ёрдамида халқ хўжалиги тармоқлари ва аҳолининг юкларини ташиш бўйича
хизматлар кўрсатиладиган автотранспорт воситалари;
ҳайдовчи-экспедитор — ташувчининг буюртмачи билан келишган
ҳолда юкларни қабул қилиш, кузатиб бориш ва топшириш бўйича транспорт-
экспедиторлик операцияларини амалга оширувчи вакили;
юк — ташиш жараёнидаги товар;
товар хусусиятига эга бўлмаган юк — у бўйича юкни жўнатувчи
(юкни олувчи)нинг манзилида товар-моддий бойликлар (ахлат, қор, ағдарилган
тупроқ қатлами ва бошқалар) сифатида омборхона ҳисоби юритилмайдиган юк;
юк ўрни — автотранспорт воситасига юк ортиш ёки туширишда юкни
ташиш ёки юк олувчига топшириш учун қўллаш мақсадида юкнинг шартли
бирлиги;
юкни жўнатувчи — юк эгасининг номидан иш кўрувчи ёки ташиш
шартномаси бўйича юкнинг эгаси ҳисобланувчи ва ташиш ҳужжатларида юкни
жўнатувчи сифатида кўрсатилган юридик ёки жисмоний шахс;
юкни олувчи — юкни ва юкка илова қилинган ҳужжатларда
кўрсатилганларни олишга вакил қилинган юридик ёки жисмоний шахс;

Download 133.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling