Мавзу. Аҳоли турмуш даражаси статистикаси


Download 1.4 Mb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1519576
  1   2   3   4
Bog'liq
15 мавзу Ахоли турмуш даражаси статистикаси


Мавзу. Аҳоли турмуш даражаси статистикаси
Режа:
  • Аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи ижтимоий-иқтисодий индекаторлар тизими.

  • 3. Аҳолининг сотиб олиш қобилияти, минимал яшаш даражаси ва камбағаллик чегараси.
    4. Аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи умумий кўрсаткичлари.
    5. Ижтимоий инфратузилма статистикасининг кўрсаткичлари.

Аҳоли турмуш даражаси социал иқтисодий тушунча бўлиб, у кишиларнинг моддий ва маънавий-маърифий эҳтиёжининг қондирилиши ҳамда турмуш шароитининг яхшиланиш даражасини тавсифлайди.
Аҳолининг ижтимоий турмуш шароити - бу жамиятнинг ҳамма аъзоларига меҳнат қилиш, дам олиш, ҳар томонлама жисмоний ва маданий тараққиётни таъминлаш ҳамда меҳнат қилиш қобилиятини сақлашни кафолатлаш, вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганларни социал таъминот, пенсия ва нафақалар билан таъмйнлаш, нисбатан кам даромадли оилаларнинг болаларига нафақалар бериш йўли билан амалга оширилади.
А ҳ о л и т у р м у ш д а р а ж а с и н и н г
у м у м л а ш т и р ув ч и к у р са т к и ч л а р и
Аҳоли турмуш даражасини даставвал қўйидаги кўрсаткчилар умумлаштириб ифодалайди: жон бошига тўғри келган соф миллий даромад; номинал ва реал даромад индекслари; турмуш қиймат индекси; инсон баркамоллиги индекси; қашшоқлик индекси; аҳоли пул даромадлари ва харажатлари баланси; яшаш минимуми ва бошқалар.
Бу кўрсаткчилар қиймат - пул кўрсаткичлари бўлиб, аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш меъёрини акс эттиради. Аҳоли жон бошига яратилган ЯСД иқтисодий тараққиётни ва аҳоли турмуш даражасини ифодалайди: Ктд = СМД/А
бу ерда,
Ктд - аҳоли турмуш даражаси коэффициенти
СМД - соф миллий даромад
А - аҳолининг уртача сони.
Аҳоли турмуш даражасининг ўсиши учун СМД нинг ўсиш
суръати аҳолининг ўсиш суръатидан тезроқ бўлиши лозим.
Номинал даромад - бу бевосита ходим меҳнатининг миқдори ёки сифатига қараб тўланадиган ҳақ бўлиб, у пул шаклидаги жамики даромадни ўз ичига олади.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling