мавзу: Ер усти фототопографик ва аэрофото тасвир. Режа: Ер усти фототопографик тасвирнинг моҳияти


Download 1.94 Mb.
bet1/3
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1055012
  1   2   3
Bog'liq
6-мавзу Ер усти фототопографик тасвир ва аэротасвир


2-Мавзу: Ер усти фототопографик ва аэрофото тасвир.


Режа:
2.1 Ер усти фототопографик тасвирнинг моҳияти;
2.2 Фототопографик координаталар тизими ва аэротасвир;
2.3 Суратларни дешифровка қилиш ва топографик харита тузиш;
2.1 Ер усти фототопографик тасвирнинг моҳияти;

Ер усти фототопографик тасвирнинг моҳияти жойнинг олинган фотосуратлар бўйича нуқталарнинг координаталари аниқланишдан ва жойнинг топографик планини ёки сонли модели ҳосил этишдан иборат. Тасвир олиш махсус асбоблар–фототеодолит, фотокамера, замонавий сереофотокамераларда ва лазерли сканерларда бажарилади (2.1-расм).






2.1-расм: Фототеодолит, фото камералар ва фототеодолит мажмуаси

Фототеодолит мажмуасига фототеодолит (1), ориентирлаш мосламаси (2), масофа ўлчовчи рейка (3), теодолит (4), визирлаш маркаси (5), таглик (6), кассета (7), штатив (8) ва таглик (9) киради.


Фототопографик тасвир олиш ишларини бажариш учун жой ўрганилиб, базис танланади. Базиснинг бир учи давлат тўрига боғланади. Суратлар шу базиснинг (базисларнинг) икки учидан турли шароитларда турли: нормал, бир хил оғишли ва конвергентли усулларини қўллаб олинади (2.2-расм).


2.2-расм. Фототопографик тасвир олиш усулларининг кўриниши: нормал (а), бир хил оғишлли (б) ва конвергентли (в)
2.2-мавзу: Фототопографик координаталар тизими ва аэротасвир.

Фотосуратлар қабариқ (стереоскопик) жуфтликни хосил этади. Бундай жуфт суратлар ўзаро бир-бирини қоплаган стерео жуфтликни ташкил қилади. Фототопографик тасвирда 2.3-расмда кўрсатилган координаталар тизими қабул қилинган. Олинган фотосуратларнинг камерал ишлар махсус стерео асбобларда қайта ишланиб жойнинг топографик тасвири ҳосил қилинади.


Аэротасвир олиш фототасвир олишнинг бир тури бўлиб, сурат олиш ишлари учвучи апаратларда , ер устида дала ўлчаш ишлари билан бирга олиб борилади ва натижада топографик харита ҳосил қилинади. Дала ишлари қуйидагилардан иборат бўлади:



Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling