Мавзу: Германия банк тизими Маъруза режаси


Download 74.6 Kb.
bet1/4
Sana07.05.2023
Hajmi74.6 Kb.
#1439018
  1   2   3   4
Bog'liq
Германия


Мавзу: Германия банк тизими
Маъруза режаси
1. Германия банк тизимининг шаклланиши
2. Германия Марказий банки
3. Германияда тижорат банклари тизими


Тавсия этилаётган адабиётлар
1. Andrew W. Mullineux., Victor Muride. Handbook of International Banking. – Norhtamton, 2003.
2. Frederic S. Mishkin. The Economics of Money, Banking, Financial markets. Seventh Edition. – Boston, 2013.
3. Mitra S., Beneŝ J., Iorgova S., lund-Jensen K., Schmieder C., Severo T. Toward Operationalizing Macroprudential Policies: When to Act?//Global Financial Stability Report. IMF. – Washington, 2011. – Chapter 3, Sept.– 45 p.
4. Андрюшин С.А. Банковские системы. М.: Альфа-М, 2013. – 384 с.
5. Киш С., Элькин В. Центральные банки. Пер. с англ. – М., 1933. – 188 с.

1. Германия банк тизимининг шаклланиши
XIV – XV асрларда Германия шаҳарларида савдонинг ривожланиши кредит институтларига, биринчи навбатда, тижорат банкларининг молиявий хизматларига бўлган талабнинг кескин ошишига олиб келди. Айниқса, Германиянинг жанубий қисмида савдо юқори суръатларда ривожланди. Ушбу ҳудудларда савдонинг ривожланишида оилавий бизнесга асосланган савдо компаниялари муҳим роль ўйнади. Айнан, ушбу компаниялар Германиянинг қудратли банкларига асос солишди.
Йирик ва қудратли оилавий, қон-қариндошликка асосланган савдо компаниялари Вельзерлар, Гервартлар, Гохштеттерлар,Катцбеклар, Манлихлар, Нейхардлар, Фуггерларга тегишли эди. Улар Германиянинг йирик банкларини ташкил этишди ва ривожлантиришди. Масалан, XV – XVI асрларда Германиянинг энг қудратли банки Фуггерларга тегишли эди.
Фуггерларнинг компанияси Европадаги монархлар ва князлар билан амалга оширадиган молиявий операциялардан катта даромад олар эди. 1493 йилда улар император Максимилианнинг келини учун мўлжалланган векселлар бўйича суммани Италиядан Германияга ўтказиб беришдан, Швеция қироли Крал 1 учун Антверпендан Инсбрукка 1,2 млн. гульден ўтказиб бериш операцияларидан катта даромад олишди.
Жанубий Германиянинг савдо компаниялари ташкил этган банклар векселлар билан боғлиқ операцияларни, савдони кредитлаш операцияларини ва жисмонис шахсларга тегишли бўлган пул ва қимматбаҳо металларни сақлаш операцияларини амалга оширар эдилар.
XVI асрда ҳарбий ҳаракатлар туфайли Европа монархлари ва князларининг катта миқдордаги пул маблағларига эҳтиёжи пайдо бўлди. Бу эса, Жанубйи Германия банклари учун қулай имконият эди. Улар Европа монархларини юқори фоиз ставкасида (йиллик 17-18%) кредитлашни амалга оширишди.
Замонавий немис банкларининг дастлабкиси бўлиб, Гамбург банки ҳисобланади. Бу банк 1619 йилда ташкил этилган.
Гамбург банки қуйидаги операцияларни амалга оширган:
* Валюталарни айирбошлаш операцияси;
* омонатлар қабул қилиш;
* қимматбаҳо металлар ва тошларни гаровга олиш йўли билан истеъмол кредитлари бериш;
* ҳисоб-китоб операциялари.
1871 йилга қадар, яъни Германия империяси ташкил этилгунга қадар Германия бир нечта мустақил давлатлардан иборат эди. Шу сабабли, бу даврда Германиянинг ягона банк тизимини шакллантиришнинг иложи йўқ эди. Отто фон Бисмарк (Пруссия қироли) Германияни бирлаштирди ва шунда ягона банк тизимини шакллантириш бошланди. Бунда жуда муҳим ўринни Пруссия банки эгаллади.
Бисмарк тушундики, Пруссия банкини ривожланишига пулни эмиссия қилиш ҳуқуқига эга бўлган хусусий банклар халақит бера бошлади. 1870 йил 16 апрелда қабул қилинган қонунга кўра, Пруссия ҳудудида Пруссия банки пулни эмиссия қилиш бўйича монопол ҳуқуқни қўлга киритди.
1873 йилда Германияда пул ислоҳот ўтказилди ва немис маркаси ягона валюта сифатида жорий этилди.
1875 йил 14 мартда Рейхстаг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун муҳокамасини бошлади. Ушбу Қонунга кўра, Пруссия банки базасида Германия Рейхсбанки ташкил этилди. Бу ҳақиқий марказий банк эди. Рейхсбанк нақд маркани эмиссия қилиш бўйича ягона марказга айланди.

Download 74.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling