Мавзу: Хавода котувчи богловчи моддалар (охак) Режа 1 Умумий маълумотлар


Download 382.79 Kb.
bet1/5
Sana18.10.2023
Hajmi382.79 Kb.
#1707215
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Хавода котувчи богловчи моддалар (охак)


Мавзу: Хавода котувчи богловчи моддалар (охак)
Режа
1 Умумий маълумотлар.
2 Хом ашё маҳсулотлари олиниши Оҳактош куйдириш.
3 Гидратли оҳак.
4 Оҳак ҳамири.

Умумий маълумотлар.
Оҳак (гипс каби) - қадимий боғловчи моддадир. Унинг бизнинг
эрамиздан қадар бир неча минг йиллар бурун қўллаганлар. Ҳавода қотувчи
оҳак кальцийли - магнийли карбонат тоғ жинсларини мўътадил куйдириш
натижасида ҳосил бўлган маҳсулот. Хом ашё сифатида: бўр, оҳактош,
доломитлашган оҳактош, таркибида 6% дан ортиқ тупроқ бўлмаган тоғ
жинслари хизмат қилади. Агар 6% дан ортиқ тупроқ бўлса куйдирилган
маҳсулот сувда қотиши хусусиятига эга бўлиб, сувда қотувчи гидравлик оҳак
деб аталади. Актив минерал қўшилмалар сифатида табиий ёки сунъий ҳосил
бўлган нордон (кислотали) қўшилмалар: трепел, опока, туф, пемза, шлак, кул
ва бошқалар киритилади.
Ҳавода қотувчи оҳак кейинги куйдирилган маҳсулот хусусиятига боғлиқ
ҳолда сўндирилмаган (бўлакли ва туйилган) ва сўндирилган гидратли (кукун
оҳак ва оҳакли ҳамири)га бўлинади. Сўндирилмаган оҳак айрим ҳолларда
қайнама оҳак ҳам деб юритилади. У кальций оксиди СаО, сўндирилган оҳак
Са(ОН)2 дан иборат. Оҳак ҳамири Са(ОН)2 билан бир қатор таркибида
бирмунча миқдорда механик аралашган сув ҳам бўлади. Сўндирилмаган
бўлакли оҳак — куйдирилган бўлакли оҳакни ифода этади. У асосан
таркибида оҳак бўлаклари ва ёнган ёнилғи куллари аралашмаларидан иборат
бўлади. Сўндирилмаган тўйинган оҳак - бўлакли оҳакни туйиш билан
олинган кукунсимон маҳсулоти. Гидратли оҳак - юқори дисперсли
кукунсимон маҳсулот уни бўлакли ёки майдаланган оҳакни сўндириб, қуритиш йўли билан олинади. Оҳак ҳамири - туйилган ёки бўлакли оҳакни
сўндирилган ҳамирсимон маҳсулоти. Таркиби Mg(OH)2, Ca(OH)2 – 50-55%
дан ортиқ механик боғланган сув 50-45% дан иборат. Сўндириш пайтида
ажралиб чиқаётган оҳак ҳароратга қараб қуйи термик (ҳарорати 700С паст) ва
юқори термик (ҳарорати 700С дан юқори) бўлади. Сўндириш тезлигига қараб
эса оҳак тез сўнувчан (8 минутгача) секин сўнувчи (25 минутдан кўп) ўртача
сўнувчи — 25 минутдан кўп бўлмаганларига бўлинади. Оҳакнинг энг муҳим
сифат белгилари: активлик -сўндирилишига мойил бўлган СаО, Мg
оксидларнинг фоиз миқдори; сўндирилмаган заррачалар миқдори, (ўта
куйган, чала куйган) сўниш вақти.
Ҳавода қотувчи оҳак асосидаги қурилиш қоришмаларининг
мустаҳкамлиги паст. Ҳавода қотган оҳакли қоришмалар 25 суткада ҳавода
қотгандан кейин сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги: сўндирилган оҳакники
0,5-1 МПа, туйилган сўндирилмаган оҳакники 5МПа. Шунинг учун ҳавода
қотувчи оҳакнинг нави мустахкамлигига қараб эмас, балки унинг таркибий
хусусияти бўйича аниқланади.
Оҳактош таркибида гил ва бошқа қўшимчалар қанчалик кам бўлса,
оҳакнинг активлиги шунча юқори, сўниш тез боради, ҳамда оҳак ҳамири кўп
ҳосил бўлади. Қуруқ моддага ҳисобланганда актив (СаО∙МgО) нинг миқдори
фоиз ҳисобида:
I - нав II - нав III - нав
90 80 70
Бўлакли оҳакда сўндирилмаган заррачалар миқдори % миқдорда:
7% 11% 14%

Download 382.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling