Мавзу; Хаволи совуткични хисоблаш G


Download 0.55 Mb.
bet1/7
Sana08.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1463499
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Хаволи совуткич (3)


МАВЗУ; Хаволи совуткични хисоблаш G1=35000 кг/с.

РЕЖА
1.Кириш..


2.Иссиклик алмашиниш курилмалари……………………

3. Хисоблаш кисми………………………………………………….


4. Нефтни кайта ишлаш технологиясида атроф-мухитни мухофаза килиш ва хавфсизлиги. Экология муаммолари………………
Фойдаланилган адабиётлар………………………………………….

1.Кириш.


Халк хужалигининг асосий сохаси-саноатда 1 млн. дан ортик (1995) ишчи ва хизматчилар мехнат килади. Саноатда 100 дан ортик тармок, 12 йирик тармок булиб, улардан 6 таси базавий тармок хисобланади. Узбекистон саноатида электр энергияси, газ, нефт, кумир, бензин, пулат, автомобиллар, тракторлар, пахта териш машиналари ва бошка купгина махсулотлар ишлаб чикарилади. Узбекистон иктисодининг ривожланишида ёкилги-энергетика комплексининг урни алохида. Унинг таркибига газ, нефт ва нефтни кайта ишлаш, кумир ва энергетика киради. Узбекистон жахондаги унта йирик газ ишлаб чикарувчи мамлакатлар жумласига киради. Узбекистонда дастлабки нефт кони 1904 йилда очилган. (Фаргона водийсидаги Чимён нефт конида 278 м чукурликдан суткасига 130 тонна нефт олинган). Шу даврда рус ва чет эл капитали нефть казиб олиш, уни кайта ишлаш, нефть махсулотларини сотишни тула уз назоратига олди. “Санто”-Урта Осиё нефть савдоси ширкати ташкил этилди. 1913 йилда жами 13 минг тонна нефть казиб олинди. Урушгача булган даврда Узбекистонда нефт казиб олинадиган конлар сони 11 тага етди. 1959 йилда Фаргона водийси ва Сурхондарё вилоятидаги 9 та нефть конининг узидан 1460 минг т.дан зиёд нефт олинди. 1985 йилда Бухоро – Хива вохасида яхши таркибли йирик нефт газ конденсатли Кукдумалок кони очилди. Шундан сунг Республика нефт саноати халк-хужалигининг нефтга булган талабини тулик кондириш имкониятига эга булди ва четдан нефть ва нефть махсулотлари ташиб келтиришга зарурат колмади.
Нефтни кайта ишлаш саноати сохасида Олтиарик, Фаргона ва Бухоро нефтни кайта ишлаш заводлари ишлаб турибди. Фаргона заводи сурков мойлари ва ёнилги ишлаб чикаришга ихтисослашган, ишлаб чикариш буйича 30 дан ортик технологик курилмага эга. Олтиарик нефть заводи эса ёнилги йуналишида, унинг асосий технологик ускуналари 7 та. Бухоро нефт заводи якинда, яъни 1997 йил 22 август куни ишга туширилди. Нефть заводи тула куватда ишлаганда улардан юкори октанли бензин, дизель ёкилгиси, кокс, парафин, мотор мойларига кушилмалар, ички ёнув двигателлари учун мотор ва сурков мойлари (компрессор, турбина, урчук мойлари), керосин, битум, мазут каби нефт махсулотлар олинади. Янги махсулотларни ишлаб чикаришни узлаштириш дастурига мувофик янги технологиялар узлаштирилмокда. Кейинги йилларда курилган кескин тадбирлар натижасида нефть казиб олиш хажми усди ва Республиканинг нефть мустакиллиги таъминланди.
Газ саноати – ёкилги –энергетика мажмуасининг энг ривожланган тармоги. Унинг республикада казиб олинаётган ёкилги балансидаги хиссаси 82,2% ни ташкил этади. 1972- йилда Муборак газни кайта ишлаш заводининг биринчи навбати ишга туширилиб, газни магистрал газопроводларга узатишдан олдин аралашмалардан тозалаш имкониятилари яратилди. (1994 йилда заводнинг 4-навбати ишга туширилди). Якинда Шуртанда газ-кимё заводи биринчи махсулотларини бера бошлади. Фаргона нефтни, Муборак газни кайта ишлаш заводлари ва Шуртан газ комплексида йилига 100 минг тоннага якин суюлтирилган газ ишлаб чикарилади. Узбекистон Мустакилликка эришгач, мамлакатнинг нефть ва газ махсулотларига булган эхтиёжини уз ресурслари хисобга кондириш долзарб масала булиб колди. Таркок холда иш олиб борган илмий ва ишлаб чикариш тармоклари бирлаштирилиб, ягона ташкилот –Узбекистон “Нефть ва газ саноати” давлат концерни ташкил этилди (1991). Кейинрок концерн негизида Узбекистон нефт ва газ саноати миллий корпорацияси (“Узбекнефтгаз”) тузилди (1992). Корпорация таркибида йирик бирлашма ва бошкармалар фаолият курсатиб келмокда: “Узнефт казиб олиш” давлат -акционерлик бирлашмаси 1994й. Бирлашма кудуклар бургилаш ва куриш нефть, газ конденсати, табиий газ казиб олиш, табиий газ кайта ишлаш, нефт конларини очиш хамда миллий меъёрий-тадкикот ишлари, кадрлар тайёрлаш (Бухоро газ саноати коллежи, 1974 й) билан шугулланади.
“Узнефтгазкурилиш” давлат-акционерлик бирлашмаси 1992 йилда, “Узгазузатиш” давлат бирлашмаси 1993 йилда тузилди. Бирлашма табиий газни Узбекистондаги ва хориждаги истеъмолчиларга шартнома асосида етказиб беради. Таркибида бошкармалар, 4 газ омборлари, 27 компрессор ва 283 газ таксимлаш станцияси, кушма корхоналар ва хоказо бор.
“Илмнефтгаз”илмий ишлаб чикариш бирлашмаси 1993 йилда ташкил топган. Бирлашма таркибида 4 фан доктори, 50 дан ортик фан номзоди, карийб 800 малакали мутахассислар ишлайди.
“Узнефткайтаишлаш” давлат ишлаб чикариш бирлашмаси 1992 йилда ташкил топган. Бирлашма таркибига Фаргона ва Олтиарик нефтни кайта ишлаш заводлари киради. “Уздавлатнефтмахсулот” давлат-акционерлик бирлашмаси. “Узнефтгазкомплекс” бирлашмаси, ”Узташкенефтгаз” бирлашмаси корпорация таркибидаги корхоналар ва ташкилотларнинг кооператив ва ташки иктисодий алокаларни мувофиклаштиради. Корпорация АКШ, Франция, Малазия, Германиянинг энг йирик фирмалари билан Узбекистон нефт ва газ саноатини ривожлантиришнинг асосий йуналишлари буйича хамкорлик килмокда.
1993 йилда 4 майда Коровулбозорга биринчи марта нефтгаз саноати мутахассислари Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи курилиши учун жой танлашга келган эдилар ва “Аму-Бухоро” канали якинида, Коровулбозорнинг гарбий томонидан 7 км да , “Бухоро-Карши” темир йул ёнида катта бир майдон танланди. 1993 йил 3 августда республикамизни нефт махсулотлари билан таъминланиши ва Бухоро нефтни кайта ишлаш заводини курилиши учун № 389 буйрук чикди. Завод ишга тушгунга кадар 6 км автомагистрал йули, электр токи газ, сув ва иссиклик манбаи иншоотлари ва купгина коммунал уйлари курилди.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling