Мавзу: Карбамид (мочевина)


Download 0.65 Mb.
bet1/6
Sana17.02.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1205555
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
карбамид

мавзу: Карбамид (мочевина) ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

РЕЖА


  1. Карбамиднинг умумий хоссалари

  2. Карбамид ишлаб чиқаришнинг физик-кимёвий асослари

  3. Карбамид ишлаб чиқариш технологияси

  4. Тўла суюқлик рециклида карбамид синтези

  5. Карбамид эритмасидан тайёр маҳсулот олиш


Мақсад: Талабаларга карбамид ишлаб чиқариш ҳақида маьлумотларни етказиш ва мавзу бўйича билим, кўникма ва малакага эга бўлишига эришиш
Карбамиднинг умумий хоссалари

Рус олими А.И.Базаров томонидан 1968 йилда аммиакнинг карбонат ангидрид билан узаро таъсирида содир бўладиган қайтар жараён кашф этилган:


2NНз + С02  NН2СООNН4 NН2СОNН2 + Н20
Натижада аммоний карбамат ва унинг парчаланиши натижасида карбамид, халқ тили билан айтилганда мочевина деб аталадиган модда ҳосил бўлади. Хозирги пайтда бу жараёндан бутун дунё амалиётида фойдаланилади.
Карбамид — карбонат кислотанинг диамид тузи бўлиб, мочевина деб ҳам аталади. У рангсиз, хидсиз кристалл модда бўлиб, 25°С даги зичлиги 1330 кг/м3 га тенг, 132,7°С да суюқланади. Техник маҳсулот эса оқ ёки сарғиш рангли игнасимон ромбик призматик шаклдаги кристаллардан иборатдир. Суюқланиш хароратигача атмосфера босимида қиздирилганда аммиак гази ажралиб чиқиши билан парчаланади. Бу жараёнда даставвал аммоний цианат ҳосил бўлади, сўнгра цианат кислота ва аммиакгача парчаланади:
(NН2)2СОNН4ОСNНОСN + NНз
Оддий цианат кислотаси карбамид билан таъсирлашиб биурет ҳосил қилади:
НОСN + (NН2)2СО  NН2СОNНСОNН2
Аммиак иштирокида биурет ҳосил бўлиши секинлашади, лекин карбамиднинг ўзаро таъсиридан ҳам биуретланиш реакцияси содир бўлиши давом этаверади:
2(NН2)2СОNН2СОNНСОNН2 + NН3
Аммоний нитрат қўшилганда эса карбамид турғунланади (стабилланади).
1-расмда ((NН2)2СО-NНз-Н2О системасининг холат диаграммаси келтирилган. Карбамид сувда, спиртда ва суюқ аммиакда яхши эрийди. Унинг тўйинган сувли эритмасида 20°С хароратда 51,8%, 600С; да 71,9% ва 120°С да 95,0% (NН2)2СО бўлади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling