Мавзу: Карбюраторли двигателларнинг таъминлаш тизими Карбюраторли двигателларни таъминлаш тизими вазифаси


Download 130.84 Kb.
bet1/2
Sana12.09.2023
Hajmi130.84 Kb.
#1676275
  1   2
Bog'liq
L-5 KDTT


Мавзу: Карбюраторли двигателларнинг таъминлаш тизими
Карбюраторли двигателларни таъминлаш тизими вазифаси

Карбюраторли двигателларнинг таъминлаш тизими қуйидаги вазифаларни бажаради:



  1. Керакли миқдорда ёқилғи захирасини сақлаш.

  2. Цилиндрларга киритилаётган ёқилғи ва ҳавони тозалаш.

  3. Ҳаво ва ёқилғидан двигател иш режимига қараб керакли таркибда ёнувчи аралашма тайёрлаш.

  4. Тайёрланган ёнувчи аралашмани керакли миқдорда ва керакли вақтда двигател цилиндрларига узатиш.

  5. Ёниб бўлган газларни цилиндрлардан шовқинсиз ташқи мухитга чиқариб юбориш.

Карбюраторли двигателларнинг таъминлаш тизими ёқилғини сақлаш ва миқдорини назорат қилиш, ёқилғини тозалаш ва тегишли жойга йўналтириш ҳамда ёнувчи аралашмани тайёрлаб, уни двигателни цилиндрларига киратиш ва нихоят ёниб бўлган газларни атмосферага шовқинсиз чиқариб юборишни таъминлайдиган асбоб ва мосламалардан иборат (1-расмга қаранг).
Элементар (энг содда) карбюраторни тузилиши ва ишлаш услуби

Элементар карбюратор (2-расм) қалқовичли камера 10, аралашма камераси 1 дан ва ҳаво кириш қувури 4 дан иборат. Қалқовичли камерани ташқи муҳит билан компенсациялаш тешиги 7 боғлайди, қалқовичли камерада қалқович 9, игнасимон клапан 8 ва тўзиткич 12 жойлаштирилган. Ёқилғи сатхини қалқович камерасида камайиши натижасида клапан 8 бир оз пастга тушиб тешик 5 ни очади ва ёқилғи ўтказгич 6 дан камерага кела бошлайди.


Аралаштириш камераси деб карбюратор диффузори 3 ни энг тор жойидан дросссел заслонка 2 ни ўқигача бўлган қисмга айтилади. Диффузор – бу карбюраторни ҳаво қувурига киритиб маҳкамлаб қўйилган, қирқими ўзгарувчан қисми бўлиб, аввал тор кейин эса кенгайтирилган конус шаклида бажарилган бўлади. Ҳаво оқими тезлигини диффузорда ошириш натижасида тўзиткич атрофида сийракланиш ҳосил қилинади. Тўзиткичнинг ёқилғи чиқиш тешиги диффузор ўқи бўйича жойлаштирилиб, унинг баландлиги қалқович камерасидаги ёқилғи сатхидан 6 мм га баландроқда бўлади. Бундай ҳолат автомобил двигатели ишламаганида ёқилғини тўзиткичдан оқиб кетмаслигини таъминлайди.
Қалқовичли ва аралаштириш камераларини бирлаштирадиган тўзиткич 12 каналининг охирида жиклёр 11 жойлашган. Жиклёр деб кичик ва аниқ диаметрли тешикга эга латундан тайёрланган тиқинга айтилади. Жиклёр аралаштириш камерасига кириб келаётган ёқилғи миқдорини дозалаш учун хизмат қилади. Жиклёрни ёқилғи ўтказиш қобилияти ундаги тешикни диаметрига, канални узунлигига ва силлиқлигига боғлиқ бўлади. Карбюраторни ҳаво қувури 4 ҳаво тозалагич билан уланади, аралаштиргич камераси фланеци эса двигателни киритиш қувури 13 га махкамланган.
Элементар карбюратор қуйидагича ишлайди. Двигателнинг киритиш тактида цилиндрда босим паст бўлади. Атмосфера босими ва цилиндрдаги босим қиймати бир-биридан фарқ қилганлиги сабабли ташқи муҳитдан ҳаво тозалагич орқали карбюраторни ҳаво қувури 4 га киради. Киритилаётган ҳаво диффузор 3 орқали харакатланаётганида унинг тезлиги 100...150 м/с гача ошади, тўзиткич атрофида сийракланиш ҳосил бўлади. Бунинг натижасида ёқилғи 4...5 м/с тезлик билан тўзиткич учидан оқа бошлайди. Ёқилғи майда заррачаларга бўлиниб ҳаво оқими билан аралашади, бир қисми буғланади ва ёнувчи аралашма ҳосил бўлиб цилиндрга йўналтирилади. Дроссел заслонкасини очиб ёки ёпиб цилиндга йўналтирилаётган ёнувчи аралашма миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш мумкин.
Замонавий двигателларга ўрнатилаётган карбюраторларда ёнувчи аралашмани мақбул таркибини таъминловчи тизимлар (мосламалар) мавжуд бўлиб асосий дозалаш тизими, юргизиб юбориш тизими, салт ишлашни таъминловчи тизим, экономайзер, эконостат ва тезлатгиш насослари шулар жумласидандир.



2-расм. Оддий карбюраторнинг ишлаш схемаси:


1-аралашма камераси; 2-дроссел заслонкаси; 3-диффузор; 4-ҳаво қувури; 5-игнасимон клапан ёпадиган тешик; 6-ёқилғи ўтказгич; 7-қалқовичли камерани ташқи муҳит билан боғлайдиган тешик; 8-игнасимон клапан; 9-қалқович; 10-қолқовичли камера; 11-жиклёр; 12-тўзиткич; 13-аралашмани двигателга киритувчи қувур; 14-ёқилғи сатҳи

Download 130.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling