Мавзу. Сув сарфини ўлчаш усуллари


Download 80.58 Kb.
bet1/3
Sana14.05.2023
Hajmi80.58 Kb.
#1460569
  1   2   3
Bog'liq
1.Сув сарфини улчаш усуллари (1)

Мавзу. Сув сарфи ва уни ўлчаш усуллари

Маърузачи: Умаров. А

Тошкент – 2023

Мавзунинг мақсади

  • Мазкур мавзунинг асосий мақсади сув режимининг асосий элементларидан бири бўлган сув сарфи ҳақида тушунча бериш ва сув сарфини ўлчаш усуллари билан таништиришдан иборатдир.

Режа:

1. Сув сарфи ҳақида тушунча

2. Сув сарфини таърифи ва ўлчам бирлиги

3. Сув сарфини аниқлашнинг илмий ва амалий аҳамияти

4. Характерли сув сарфлари

5. Сув сарфини ўлчаш вақтида қўлланиладиган усуллар

6. Сув сарфини белгиланган режа асосида ўлчаб боришда бажариладиган ишлар

Сув сарфи ҳақида тушунча

  • Дарёларда оқаётган сув миқдори, яъни сув сарфини аниқлаш гидрометриянинг энг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва шу туфайли унга алоҳида эътибор берилади.
  • Чунки, сув сарфи ҳақидаги маълумотлар қишлоқ ва сув хўжалигида, гидротехник иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ҳамда уларни эксплуататсия қилишда муҳим аҳамиятга эга.
  • Ушбу мавзуда сув сарфининг ўлчам бирликлари, ўлчаш усуллари ва сув сарфини аниқлаш вақтида ташкил қилинадиган ишлар тартиби ёритилади.

Сув сарфининг таърифи ва белгиланиши

  • Дарёнинг кўндаланг қирқимидан вақт бирлиги ичида оқиб ўтадиган сув миқдорига сув сарфи дейилади.
  • Сув сарфи кичик ариқлар, сойлар, булоқларда л/с ,
  • дарёлар ва каналларда эса м3/с ўлчам бирликларида ифодаланади,
  • Сув сарфи “Q” ҳарфи билан белгиланади.

Сув сарфини аниқлашнинг илмий ва амалий аҳамияти

  • Сув сарфи ҳар қандай дарёнинг гидрологик режимини ўрганишда энг асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
  • Дарё ўзанида бўладиган ҳамма ўзгаришлар унда ҳаракатланаётган сувнинг миқдорига, яъни сув сарфига боғлиқ.
  • Шу билан бирга дарёдаги сув режимининг ҳамма элементлари ҳам ундаги сув сарфига боғлиқ ҳолда ўзгаради.

Download 80.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling