Мавзу: тузлар гидролизи


Download 127.5 Kb.
bet1/3
Sana06.11.2023
Hajmi127.5 Kb.
#1750765
  1   2   3
Bog'liq
ГИДРОЛИЗ

“Кимёвий ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари технологияси” кафедраси ассистенти ҚОБИЛОВА ГЎЗАЛнинг “Умумий кимё” фанидан “ТУЗЛАР ГИДРОЛИЗИ” мавзуси бўйича амалий машғулоти

МАВЗУ: ТУЗЛАР ГИДРОЛИЗИ.

  • Кучли кислота ва кучли асосдан ҳосил бўлган тузлардан бошқа барча тузлар сувда эриганда туз ионлари билан сув ионлари узаро реакцияга киришиб, кам диссоцияланадиган ёки қийин эрийдиган бирикмалар ҳосил қилади, натижада эритманинг pH ўзгарди.
  • Эритмада туз ионлари билан сув иоларининг ўзаро таъсиридан эритманинг pH ўзгаришга тузларнинг гидролизи дейилади.
  • Туз таркибидаги катион ва анионнинг табиатига кўра гидролиз асосан уч хил бўлади.
  • 1.Катионлараро гидролизланиш
  • 2.Анионлараро гидролизланиш
  • 3.Ҳам катионлараро, ҳам анионлараро гидролизланиш.

Катионлараро гидролизланиш.

  • Кучли кислота ва кучсиз асосдан ҳосил бўлган тузлар катионлараро гидролизланади. Бу типдаги тузлар гидролизланганда туз таркибидаги катионлар сувнинг OH— ионлари билан бирикиб, кам диссоцияланадиган бирикмалар ҳосил қилади, натижада эритмадаги OH— ионларининг концентрасияси камайиб, H+ ионларининг концентрасияси ортади. Водород ионларининг концентрасияси ортгани учун эритма кислотали муҳитга эга бўлади.
  • Масалан:
  • NH4Cl + H2O ⇆ NH4OH + HCl
  • Ионли кўринишда:
  • NH4++ Cl- + H2O ⇆ NH4OH + H+ + Cl-
  • NH4+ + H2O ⇆ NH4OH + H+
  • pH< 7

Анионлараро гидролизланиш.

  • Кучли асос ва кучсиз кислотадан ҳосил бўлган тузлар анионлараро гидролизланади. Бу типдаги тузлар гидролизланганда туз таркибидаги кучсиз кислота анионлари сувнинг H+ ионлари билан бирикиб, кам диссоциланадиган бирикмалар ҳосил қилади, натижада эритмадаги H+ ионларининг концентрацияси камайиб, OH- ионларининг концентрацияси ортади. Гидроксид ионларининг концентрацияси ортгани учун эритма ишқорий муҳитга эга бўлади.
  • Кучли асос ва кўп негизли кучсиз кислотадан ҳосил бўлган тузларнинг гидролизи ҳам босқичли содир бўлиб, оддий шароитда фақат биринчи босқичи яхши боради ва бунда нордон туз ҳосил бўлади, масалан:
  • K2SO3 + H2O ⇆ KHCO3 + KOH
  • CO2-3 + H2O ⇆ HCO3- + OH- (pH > 7)
  • KHCO3 + H2O ⇆ H2SO3 + KOH
  • HSO-3 + H2O ⇆ H2CO3 + OH- (pH > 7)

Download 127.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling