Мавзусидаги битирув малакавий ишига т а қ р и з


Download 10.09 Kb.
Sana26.06.2023
Hajmi10.09 Kb.
#1656371
Bog'liq
2 5195297320048013335


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Юридика факультети 4-курс талабаси Алиқулов Зафар Нормурод ўғлининг «Иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларни квалификация қилиш муаммолари» мавзусидаги битирув малакавий ишига


Т А Қ Р И З

Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктирмай жиноят содир этишда қатнашиши оддий иштирокчилик деб топилади. Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида иштирок қилиши мураккаб иштирокчилик деб топилади.


Икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади. А.М.Рустамбаев таъкидлаганидек, “Уюшган жиноий гуруҳлар бир оғир ёки ўта оғир жиноят доирасида узоқ тайёргарлик кўриш, иштирокчиларнинг қатъий ихтисослашуви каби хусусиятлари билан тавсифланади”. Икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши жиноий уюшма деб топилади. Жиноий уюшма иштирокчиликнинг энг хавфли шакли ҳисобланади. Жиноий уюшма – ижтимоий хавфли фаолликнинг реал мавжуд тури бўлиб, ушбу жиноят-ҳуқуқий ҳодисани қонунда мустаҳкамлаш бўйича кўп йиллик амалиёт, шунингдек унга қарши кураш бўйича суд-тергов амалиёти шаклланган. А.Н.Трайнин иштирокчилик шаклларини қуйидагича кўрсатиб ўтади: 1) оддий иштирокчилик; 2) иштирокчиларнинг олдиндан келишуви асосидаги малакаланган иштирокчилик; 3) алоҳида кўринишдаги иштирокчилик, яъни жиноий уюшма таркибидаги иштирокчилик; 4) уюшган гуруҳ. Г.А.Кригер иштирокчилик шаклларини қуйидагиларга бўлади: олдиндан келишувсиз иштирокчилик, олдиндан келишилган иштирокчилик, уюшган гуруҳ, алоҳида кўринишдаги иштирокчилик, яъни жиноий уюшма. М.Ҳ.Рустамбаевнинг қайд этишича, “иштирокчилар ҳатти-ҳаракатларининг ҳамжиҳатлиги ва уюшганлиги даражаси қанчалик юқори бўлса, исталган натижага эришиш шунчалик осон бўлади”.
Юқоридагиларга асосланиб, ушбу битирув малакавий ишнинг биринчи бобида, жиноятда иштирокчилик институтининг умумий тавсифи, жиноятда иштирокчилик тушунчаси ва унинг учун жавобгарлик белгиланган жиноят қонуни нормаларининг ривожланиш тарихи, жиноятда иштирокчиликнинг турлари, шакллари ва иштирокчиларнинг жавобгарлик доираси, иккинчи бобида, иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларни квалификация қилиш муаммолари, иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларни квалификация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, экцесс бажарувчи ва унинг қилмишини квалификация қилиш муаммолари, жиноят-ҳуқуқий нормалар рақобатида иштирокчиликда содир этилган жиноятларни квалификация қилиш, учинчи бобида, жиноят қонунини либераллаштириш шароитида иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларни квалификация қилиш институтини такомиллаштириш масалалари, айрим хорижий мамлакатларда жиноятда иштирокчилик институти: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил, иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштириш истиқболлари каби муаммолар ўрганилиб чиқилган.
Битирув малакавий иши тузилиши буйича кириш, етти параграфдан иборат уч боб ва хулосадан ташкил топади. Ишнинг охирида фойдаланилган адабиётлар руйхатидан иборат. Ҳар бир параграф саволларига етарлича жавоб олинган. Иш содда тушунарли, равон тилда ёзилиб, мазмун жиҳатдан атрофлича ёритилган.
Битирув малакавий ишини ёзишда талаба Президентимиз Ш.Мирзиёев асарларидан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Конституцияларидан, қонунлар ва махсус адабиётлардан кенг фойдаланган.
Битирув малакавий ишда айрим жузъий камчиликлар, жумладан грамматик ва стилистик хатолар мавжуд бўлиб лекин ишнинг умумий мазмунига салбий таъсир қилмайди.
Умуман олганда, талаба Алиқулов Зафар Нормурод ўғлининг «Иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларни квалификация қилиш муаммолари» мавзусидаги битирув малакавий иши якунланган деб ҳисоблаб, очиқ ҳимояга тавсия қиламан.
Download 10.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling