633-20 Маликов Юнусбек
МУСТАҚИЛ ИШ
Мавзу: БТ ва МДЯ транзисторларида бажарилган электрон калит схемалари ва параметрлари
МДЯ транзисторлари ва улар асосидаги инвертор схемаси хақида асосий таъриф ва тушунчалар.
МДЯ (металл диэлектрик яримўтказгич) транзисторлар майдоний транзисторлар синфига киради.
Мантиқий ИМСлар тузишда n–ёки р–канали индукцияланган МДЯ–транзисторлардан фойдаланиш мумкин.
Кўпроқ n – каналли транзисторлар қўлланилади, чунки электронларнинг ҳаракатчанлиги ковакларникига нисбатан юқори бўлганлиги сабабли мантиқий ИМСларнинг юқори тезкорлиги таъминланади.
Бундан ташқари, n–МДЯТМ схемалар кучланиш номинали ва мантиқий 0 ва 1 сатҳлари бўйича ТТМ схемалар билан тўлиқ мувофиқликка эга.
n – МДЯ транзисторларида бажарилган инвертор схемаси
1.Mantiqiy elementlar va mantiqiy funksiyalar
Мантиқий элемент (МЭ) деб кириш сигналлари устида аниқ бир мантиқий амал бажарадиган электрон қурилмага айтилади.
Мантиқ алгебраси “рост” ва “ёлғон” – кўринишдаги иккита мантиқ билан ишлайди. Бу шарт “учинчиси бўлиши мумкин эмас” қонуни деб аталади. Бу тушунчаларни иккилик саноқ тизимидаги рақамлар билан боғлаш учун “рост” ифодани 1 (мантиқий бир) белгиси билан, “ёлғон” ифодани 0 (мантиқий нол) белгиси билан белгилаб оламиз. Улар Буль алгебраси константалари деб аталади.
Мантиқий ифодалар ҳар бири 0 ёки 1 қиймат олувчи х1, х2, х3, …хn мантиқий ўзгарувчилар (аргументлар)нинг функцияси ҳисобланади.
Агар мантиқий ўзгарувчилар сони n бўлса, у ҳолда 0 ва 1 лар ёрдамида 2n та комбинация ҳосил қилиш мумкин. Масалан,
n=1 бўлса: х=0 ва х=1;
n=2 бўлса: х1х2=00,01,10,11 бўлади.
Ҳар бир ўзгарувчилар мажмуи учун у 0 ёки 1 қиймат олиши мумкин.
Ишлаш принципига кўра барча МЭлар икки синфга бўлинадилар: комбинацион ва кетма-кетли.
Do'stlaringiz bilan baham: |