Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида тарафлар келишуви “16” декабр 2022 йил Ёзёвон тумани


Download 16.5 Kb.
Sana29.12.2022
Hajmi16.5 Kb.
#1071827
Bog'liq
МШга қўшимча келишув 2022 йил (2)


Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида
ТАРАФЛАР КЕЛИШУВИ

16” декабр 2022 йил Ёзёвон тумани


Ёзёвон тумани халқ таълими бўлими номидан низом асосида фаолият юритувчи Юлдашев Фозилжон Хайдарович бир тарафдан (кейинги ўринларда “Иш берувчи” деб аталади), ҳамда ХТБ тасарруфидаги 11-мактаб Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Шамсутдинов Икром Қурбоналиевич (кейинги ўринларда “Ходим” деб аталади), ушбу меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги тарафлар келишувни (кейинги ўринларда “Келишув” деб аталади) қуйидагилар ҳақида туздилар.




I. Келишув предмети

1.1.Тарафлар меҳнат шартномасини бекор қилишни огохлантириш муддатини қисқартириб, меҳнат шартномасини 2022 йил 16 декабрда бекор қилишга келишиб олдилар.


1.2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бузилмаётганлиги эътироф этилди.


II. Тарафларнинг мажбуриятлари

2.1. Иш берувчи 2022 йил 16 декабр кундан Ходим билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини олади.


2.2. Ходим 2022 йил 17 декабр куни Иш берувчига Ходим ҳисобида турган барча моддий қимматликлар ва ҳужжатларни топшириш мажбуриятини олади.


2.3. Иш берувчи 2022 йил 19 декабр куни Ходимга меҳнат дафтарчаси (мавжуд бўлган ҳамда ўз вақтида Иш берувчига топширилган бўлса) ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқдан кўчирма бериш мажбуриятини олади.


III. Якуний қоидалар

3.1. Ушбу Келишув Тарафлар ўз зиммасига олган мажбуриятлар бажарилгунига қадар амал қилади.


3.2. Ушбу Келишув бўйича қабул қилинган барча мажбуриятлар бажарилганидан кейин Тарафлар бир-бирига моддий ва бошқа эътирозларни билдирмайдилар.


З.З.Ушбу Келишув икки нусхада ўзбек тилида Тарафларнинг ҳар бири учун биттадан тузилган ва бир хил юридик кучга эга.



IV. Тарафларнинг манзиллари, банк реквизитлари ва имзолари

ХТБ тасарруфидаги 11-мактаб Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
Шамсутдинов Икром Қурбоналиевич
Манзили:Ижодкор МФЙ, Тинчлик кўчаси 23-уй
_______________________________
(сана, имзо)



Ёзёвон тумани халқ таълими бўлими мудири Юлдашев Фозилжон Хайдарович
_______________________________
Манзили:_Ёзёвон тумани, Мустақиллик кўчаси 53-уй_____________________
_______________________________
(сана, имзо)

Download 16.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling