Миллий тарбиянинг авлоддан авлодга оътувчи миллий маданият воситаси еканлиги


Download 0.82 Mb.
Sana26.10.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1724622
Bog'liq
Миллий тарбиянинг авлоддан авлодга оътувчи миллий маданият воситаси еканлиги

Миллий тарбиянинг авлоддан авлодга отувчи миллий маданият воситаси еканлиги

Тайёрлади: Султонова Севара Джамолиддиновна

Режа:

1. Миллий тарбиянинг тарихий илдизлари

2. Миллий тарбиянинг мазмуни ва моҳияти

3. Миллий тарбиянинг миллий маданиятни шакллантиришдаги оърни.

1. Миллий тарбиянинг тарихий илдизлари.

Донишмандларнинг панд-насиҳатлари умрбоқий маънавий бойлик ҳисобланади. Чунки улар ҳаётдан, ҳаёт тажрибаларидан келиб чиққан ва езгу орзу ниятни ифодалайди. Шуни таъкидлаш лозимки, енг қадимги тарбия ҳақидаги фикрлар бизгача бевосита йетиб келмаган. Бу фикрлар инсоннинг шаклланишида моддий ва маънавий маданиятнинг йиллар давомида ривожланиши натижасидан далолат беради. Шунинг учун ҳам ҳар бир даврда яшаб ижод етган мутафаккир алломаларимиз „тарбия“ сўзини турлича изоҳлаганлар.

Тарбия — арабча сўздан олинган бўлиб, парвариш қилмоқ, таълим бермоқ, ўрганиш, одоб ўргатиш, меҳрибонлик кўрсатиш, ҳимоя қилиш сингари маъноларни англатади.

„Авесто“да инсоннинг баркамол бўлиб йетишишида унинг сўзи, фикри, иши бирлигига катта еътибор берилган. Бу ахлоқий учлик енг қадимги даврлардан бошлаб, ундан кейин яратилган барча маърифий асарларга асос бўлган, десак, хато қилмаган бўламиз

Зардушт таълимотида тарбия ҳақида қуйидагича фикр билдирилган. „Тарбия — ҳаётнинг енг муҳим тиргаги (таянчи) бўлиб ҳисобланиши лозим. Ҳар бир ёшни шундай тарбиялаш зарурки, у, аввало, яхши ўқишни ва сўнгра еса ёзишни ўрганиши билан енг йуксак поғонага кўтарилсин ва яна яхши овқат- 14 ланадиган халқдан яхши насл — соғлом авлод қолади“, деб таъкидланади.

Тарбия хулқни бошқариш ва белгилаш, бир-бирини талаб етадиган ва белгилайдиган таркибий қисмлар — ахлоқий онг, ахлоқий фаолият ва ахлоқий муносабатларнинг мураккаб йиғиндисидир. Тарбия шахсни мақсадга мувофиқ такомиллаштириш учун уйуштирилган педагогик жараён бўлиб, тарбияланувчиларнинг шахсига мунтазам ва тизимли таъсир етиш имкониятини беради.

Ҳамма даврларда ҳам тарбиячилар ёшларнинг ахлоқи ва одоби, иймони ва виждони, билими, малакаси, хатти-ҳаракати, ё‘налиши, тарихий тажрибаси, давр талаблари ва еҳтиёжлари, истиқлол вазифалари билан уйғунлаштириб шакллантиришга, ривожлантиришга ҳаракат қилганлар. Ўз олдига инсон кучи, билими ва иродаси билан бажарилиши мумкин бўлган муайян мақсадларни қўйган давлатлар ҳам таълимтарбия ишларига бефарқ қарамаган.

Ўрта Осиё мутафаккирларининг тарбия ҳақидаги фикрлари, ўгитлари шундай кучга егаки, улар ёшлар қалбида инсонийлик уруғларининг унишига, катта ҳаёт ё‘лига олиб чиқишига ёрдам беради. Шу боис биз учун қадрли бўлган алломаларимиздан Баҳовуддин Нақшбанд, Абу Наср Форобий, Йусуф хос Ҳожиб, Кайковус, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Умар хайём, Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Жалолиддин Девоний, Мунавварқори, Абдулла Авлоний, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Асқар Зуннунов ва бошқаларнинг таълим-тарбия ва маърифат ҳақидаги ғояларидан кенг фой- 15 даланиш бугунги кун талабига жавоб бера оладиган ёшларни тарбиялашда муҳим омил бўлиб ҳисобланади

Баҳовуддин Нақшбанднинг таълим-тарбия ҳақидаги фикрмулоҳазалари ва панд-у насиҳатлари ғоят қимматлидир. У баркамол инсонни тарбиялаш дастлаб одобдан бошланишини таъкидлаб, шундай деган еди: „Адаб хулқни чиройли қилиш, сўз ва феълни соз қилишдир...

Абу Наср Форобий биринчи бўлиб таълим ва тарбияга таъриф берган олимдир. „Таълим сўз ва ўрганиш билангина амалга оширилади. Тарбия еса, амалиёт, иш-тажриба билан, яъни шу ё‘л орқали амалга оширилади“, дейди у.

Кайковус бола тарбиясида талабчанлик билан меҳрибонликни бирга олиб боришни таъкидлайди: „Ёш бола илм билан адабни таёқ билан ўрганур, ўз ихтиёри билан ўрганмас. Аммо фарзанд беадаб бўлса ва сенинг ул сабабдан қаҳринг келса, ўз қўлинг билан урмагил, муаллимларнинг таёғи билан қўрқитгил. Болаларга 16 муаллимлар адаб берсинлар, токи сендан ўғлингнинг кўнглида гина қолмасин“.


Этиборингиз учун рахмат!
Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling