Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кимё факультети Кенгашининг 2023 йил 1 апрелдаги 7-сонли баённомасидан
К Ў Ч И Р М А
Қатнашдилар:
|
27 та кенгаш аъзоларидан 24 киши қатнашган.
|
Кун тартиби:
Эшитилди:
|
Кимё факультети докторант, таянч докторант ва мустақил изланувчиларнинг 2023 йил биринчи чорак фаолият мониторинги.
Мониторинг комиссияси раиси проф. Ҳ.И.Акбаров сўзга чиқиб, Кадирова Шохида Озотбоевнанинг “Глюкозанинг О-галлоил ҳосилалари синтези ва хоссалари” мавзусида 2023 йил биринчи чорак давомида амалга оширган ишлари ҳисоботини топширганини айтиб ўтди. Мониторинг комиссияси аъзолари томонидан илмий тадқиқот иши бўйича бажарилган ишлари юзасидан берилган саволларга Ш.О.Кадировадан қониқарли жавоблар олинди, унга илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Тадқиқот иши давомида битта ОАК тасарруфидаги журналга мақола юборилганлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга бир нечта Республика ва халқаро анжуманларда иштирок этганлиги таъкидлаб ўтилди. Режадаги белгиланган ишларни бажарилганлигини инобатга олган ҳолда, илмий иш юзасидан қилинган ҳисоботни университет мониторинг комиссиясига тавсия қилишни таклиф қилди. Мажлис қатнашчилари ушбу таклифни қўллаб қувватлашди.
|
Қарор қилинди:
|
Мониторинг натижаларини ҳисобга олган ҳолда органик кимё кафедраси таянч докторанти Кадирова Шохида Озотбоевнанинг
I-чорак фаолияти ижобий баҳолансин ва натижалар асосида университетнинг таянч докторантура, докторантура ва МИ лар фаолияти самарадорлиги мониторингини ўтказиш ишчи гуруҳига тақдим этиш учун тавсия этилсин.
|
Кенгаш раиси: Кадирова Ш.
Кенгаш котиби: Эшмаматова Н.
Do'stlaringiz bilan baham: |