Норхуджаев Ф. Р т ф. д профессор Мухаммедов А. А т ф. н доц Шукуров Ш. Т докторант


Download 13.4 Kb.
Sana28.02.2023
Hajmi13.4 Kb.
#1235521
Bog'liq
Maqola


ТЕЗКЕСАР ПЎЛАТДАН ТАЙЁРЛАНГАН ТИШ КЕСУВЧИ ФРЕЗАНИ ПУХТАЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Норхуджаев Ф.Р т.ф.д профессор
Мухаммедов А.А т.ф.н доц
Шукуров Ш.Т докторант
Тошкент давлат техника университети, Тошкент ш.

Тезкесар пўлатдан тайёрланган тиш кесувчи фрезанинг динамик юкланишларда кетма-кетликда кесишда ейилишбардошлиги на фақат қаттиқлик, балки мустаҳкамлик ва қовушқоқлик орқали ҳам аниқланади. Ушбу ҳолатларда ейилишбардошлик пўлатнинг кимёвий таркиби ва ишлов бериш шароитига боғлиқ бўлади. Бир хилда қаттиқликка эга бўлган пўлатларда энг яхши ейилишбардошликка уларда ортиқча фазаларнинг бир текисда тақсимлангани ва кичик ички кучланишларга эга бўлгани эга бўлади.


Пўлатларнинг юза қатламдаги кимёвий таркибини ўзгартириш имкониятига эга бўлган усуллардан бири кимёвий-термик ишлов бериш (КТИБ) усули ҳисобланади.
Кимёвий-термик ишлов бериш (КТИБ) усули бу металлнинг кимёвий таркиби, структураси ва юза қатламдаги хоссасини ўзгартириш мақсадида термик ва кимёвий таъсирларнинг биргаликда амалга ошириш жараёнидир.
Нисбатан маъсулиятли бўлган асбобларни узоққа чидамлилигини ошириш учун нитроцементациялаш ва азотлаш жараёнлари кенг кўламда қўлланилади.
Кимёвий-термик ишлов бериш жараёнлари турли бир-бири билан контакт бўлган ҳамда бири биридан алоҳида бўлган юзалари ажралиб турадиган фазаларда содир бўлади. КТИБ нинг ҳамма жараёнлари учта асосий босқичларни ўз ичига олади:
1. Тўйинтирувчи муҳитдаги реакциялар – металл юзасида тўйинтирувчи муҳитда фаол атомларнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг юза қатламдаги диффузияланиши билан боғлиқ бўлган рекациялар босқичи;
2. Фазалар чегарасидаги реакциялар – юзалардаҳосил бўлган тўйинтирилган атомларнинг адсорбцияланиш жараёни билан боғлиқ бўлган реакциялар босқичи;
3. Диффузия - металлнинг ичида адсорбцияланган атомларнинг ҳаракатланиш босқичи. Жараён юқори ҳарорат ва металлга тўйинтирилган диффузияланадиган элементларнинг эрувчанлигида рўй беради.
Р9К5 маркали тезкесар пўлатдан тайёрланган зенкер нитроцемента-циялаш жараёнига 5600С ҳароратда жалб қилинади, карбюризатор сифатида 6,0% - гидроксид аммоний, 10% - аммоний нитрад, 1,2% - никель нитради ва қолгани эса триэтаноламин бўлган таркиб қўлланилади. Тўйиниш тезлиги 0,03 мм/соат. 0,1 мм қалинликка эга бўлган қатлам ҳосил бўлади. Микроқаттиқлиги 1007HV га тенг. Натижада зенкерларнинг ейилишбардошлиги 1,5 – 2,0 мартагача ошади.
Кесувчи асбобларни пухталаш учун кенг кўламда қўлланиладиган усуллардан бири азотлаш ҳисобланади. Азотлаш жараёни 500 – 6000С ҳароратлар интервалида пўлатнинг сиртқи юзасига азот атомлари билан диффузион тўйинтириш мақсадида ўтказилади. Азотлашда ўртача қиздириш ҳароратидан фойдаланилади. АСбоблар унча катта бўлмаган деформация таъсирида бўлади. Бу ҳолат кейинги шлифовкалаш ва силлиқлаш орқали бартараф этилади. Паст ҳароратли газли азотлаш жараёни амммиак ва азот қоришмасида ўтказилади.
Download 13.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling