Мобил радиоалоқа тизимларининг таснифланиши


Download 36.82 Kb.
Sana24.03.2023
Hajmi36.82 Kb.
#1292511
Bog'liq
4 маъруза Сотали тизимларнинг 1G дан 4G га ривожланиши


Сотали тизимларнинг 1Gдан 4Gга ривожланиши


4-маъруза


Мобил радиоалоқа тизимларининг таснифланиши.

Мобил радиотелефон алоқасининг ривожланиши тарихи.




Мобил радиоалоқа тизимларининг таснифланиши


Эҳтиёж йилдан-йилга ортиб бораётган ҳаракатдаги объектлар билан радиоалоқа тизимлари шартли равишда қуйидагича бўлинади:


- персонал радиочақирув тизимлари (Paging Systems);
- ҳаракатдаги радиоалоқа профессионал (хусусий) тизимлари (PMR,
PAMR);
- сотали ҳаракатдаги радиоалоқа тизимлари (СҲАТ – Cellular Radio
Systems);
- симсиз телефонлар тизими (Cordless Telephony);
- ЕСЙдан фойдаланиладиган персонал алоқа тизимлари.
Персонал мобил алоқа биринчи тизимларидан бири деб «Мультитон» персонал чақирув тизимини ҳисоблаш мумкин. Бу тизимда диспетчер ходимни персонал қабуллагич бўйича чақиради. Акустик чақирувни олиши билан ходим ТЛФни топади ва диспетчерга қўнғироқ қилади.
Сервиснинг навбатдаги даражаси ходим нафақат чақирувни қабул қилади, балки индивидуал қабуллагининг дисплейида чақирувчи абонентнинг ТЛФ номерини кўради, лекин у билан фақат стационар ТЛФ (Paiging Systems) орқали боғланиш мумкин бўлади.
Бундай тизимнинг олий даражаси тизимнинг ичидаги индивидуал радиотелефондан сўзлашувларни амалга оширишга ва диспетчер орқали умумий ТЛФ тармоғига чиқиш имкониятини беради. Бундай тизимлар билан (PMR, PAMR) корхоналар, шифохоналар, ишлаб чиқариш комплекслари ва бошқалар жиҳозланади. РМR абонентлар радио қамраб олиш зоналари чегараларини кесиб ўтганида алоқанинг узлуксизлигини таъминламайдиган хусусий ҳаракатдаги радиоалоқа тизимлари сифатида тушунади, автоматик роумингга эга эмас, бошқа тизимлар абонентларига мавжуд алоқа хизматлари тўпламини, шу жумладан тўлов масалаларини кафолатламайди. РМRдан фарқли равишда РАМR ҳаракатдаги абонентларни умумий фойдаланишдаги телефон тармоқлари абонентлари билан боғланишини таъминлайди.
Ҳаракатдаги тизимларни лойиҳалаштиришдаги асосий кучлар радиотелефон хабарларини қабул қилиш юқори юқори ҳалақитбардошлигини таъминлашга йўналтирилди, шунинг учун бу йўналишда маълум ютуқларга эришилди, улар ҳаракатдаги радиоалоқани қабул қилинадиган маълумотларнинг сифати бўйича симли ТЛФ алоқа даражасига яқинлаштирди. Бу ҳаракатдаги радиоалоқага ажратилганчастоталар ресурси радиоабонентларнинг оммавий оқиб келиши туфайли тугашига олиб келди, бу ишлаб чиқувчиларни юқори ўтказиш қобилиятили тизимларни яратиш ва ажратилган частоталар спектридан самарали фойдаланиш соҳасида жадал тадқиқотларни олиб боришга ундади. Бу нисбатда принципиал янги қуриш тузилмага ва алоқани ташкил этилишига эга бўлган, айнан кўплаб базавий станциялар (BTS) ягона тармоққа бирлаштирадиган сотали ҳаракатдаги алоқа тизимлари (СҲАТ) энг истиқболли тан олинди. Ҳаракатланиш вақтида абонент станцияси (MS) битта BTSдан бошқасига, унинг командалари бўйича автоматик қайта уланиш билан “эстафетали узатилади”, бу алоқанинг узлуксизлигини таъминлайди. СҲАТда ажратилган частоталар каналлари бир-бирларидан зарур ҳимоя масофасига ажратилган ячейкаларда абонентлар орқали кўп каррали ишлатилади. Бундай қуриш принципида актив частоталар каналлари сони ортади, бу юқори ўтказиш қобилиятини ва частоталар спектридан янада самарали фойдаланишни (Cellular Radio Systems) таъминлайди
Барча хоҳловчиларга хизматларни тақдим этган биринчи радиотелефон алоқаси тизими ўз ишлашини 1946 йилда Сент-Луис (АҚШ) шаҳрида бошлаган. Бу тизимда қўлланилган радиотелефонлар одди қайд этилган каналларни ишлатган. Агар канал банд бўлса, у ҳолда абонент қўлда бошқа бўш каналга қайта уланган. Аппаратура ишлатишда жуда катта ноқулай бўлган. Марказий радио тугун жуда катта қувватли юқори частоталаи сигналларни 100 кмга узатган. Хизмат кўрсатиш энг яхши ҳолда мос бўлган. Телефон тизими 40 МГц частоталар полосалари кенглигили частотавий модуляциялаш принципи бўйича ишлайдиган 11 та каналларни тақдим этган. Кейин мос равишда 152- ва 454-МГц частоталар полосалари кенглигили 11 ва 12 та каналларни эгаллайдиган иккита яхшиланган (IMTS-MJ ва –MK) тизимлари тақдим этилган. Частотавий модуляциялаш технологияси ва ундан фойдаланиш такомиллаштирилган, радиоканаллар торроқ бўлган. Энг олдинги мобил телефонларга 3кГц частотали овоз сигналини узатилиши учун 120 кГц частоталар спектри зарур бўлган
Техниканинг ривожланиши билан радиотелефон алоқаси тизимлари такомиллашиб борди, қурилмаларнинг ҳажмлари камайди, янги частоталар дипазонлари ўзлаштирилди, асосий ва коммутацион қурилмалар яхшиланди, хусусан, бўш канални автоматик танлаш функцияси (trunking) пайдо бўлди. Лекин радиотелефон алоқасига жуда катта эҳтиёжларда муаммолар ҳам вужудга келди.
Улардан энг асосийси частоталар ресурсининг чекланганлиги бўлди, маълум частоталар дипазонида қайд этиладиган частоталар сони чексиз ортиши мумкин эмас, шунинг учун ишчи каналлар частоталари бўйича яқин бўлган радиотелефонлар ўзаро ҳалақитларни ҳосил қила бошлайди.
Турли давлатлардан олимлар ва муҳандислар бу муаммони ечишга уринишди. 40-нчи йилларнинг ўрталарида AT&T амаерика компаниясининг Bell Laboratories тадқиқотлар маркази бутун хизмат кўрсатиладиган территорияни унча катта бўлмаган оралиқларга бўлиб чиқиш ғоясини таклиф этди, бу оралиқлар соталар (ингл. Cell – ячейка, сота) дейила бошланди. Ҳар бир сота чекланган ишлаш радиусили ва қайд этилган частотали узаткичлар орқали хизмат кўрсатиши керак бўлди. Бу ҳеч қандай ўзаро ҳалақитларсиз ўша бир частотани бошқа ячейкада такроран ишлатилишига имкон берди. Лекин бундай алоқани ташкил этилиши принципи аппаратли ишлатилишига 30 йилдан ортиқ вақт сарфланди. Бинобарин, бу йилларда сотали алоқа принципини ишлаб чиқиш турли давлатларда ўша бир йўналиш бўйича олиб борилди.
Мобил телефония ва PMR (private dispatched mobile radio-персонал мобил радиоалоқа) хавфсизлигини яратиш бўйича уринишлар Алоқа Федерал Қўмитасига (FCC) юкланган, у қатор радиоузатиш хизматларини энг ижтимоий маъсул сифатида кўриб чиқди. Сиёсий таъсир 1968 йилда қўмита мобил телефония эҳтиёжлари учун 70-83 юқори частотали телеканалларни (800 МГц частоталар полосалари кенглиги) ишлатилиши имкониятларини кўриб чиқишга рози бўлганида мобил телефония ва PMRнинг оммавийлигини ортишига кўмаклашди. Бу вақтга келиб АҚШда 70 000 дан ортиқ мобил телефонлар фойдаланувчилари бўлган.
1971 йилда AT&T Bell Laboratories, Murray Hill, N.J. мобил телефон тизимининг авзал архитектураси сифатида сотали тизим концепциясини (AMPS) таклиф этди. Ғоя қизиқтирадиган бўлган ва асосий станцияни тоғни тепасига катта баландликка, пастроқ қувватли нусхаларини ерга яқин кенг текисликларга жойлаштириш бўлган. Ҳар бир ячейка жамланма радиоқурилмалар нусхалари бўлган, уларнинг алоқа линиялари каналлари юкламаси мўлжалланган бошқариш каналлари бўйича контроллернинг командалари жамланмасидан ўтган.
Сотали концепция оддий частота-жамлаш қўрилмасига фазовий ўлчашни қўшган. Текис паст қувватли ячейкалар қайта уловчи марказ ва бошқариш функцияси орқали боғланган.
Ҳар бир ячейканининг ишлаш соҳасини камайтириш частоталарни такрорланишини талаб қилган. Ўша бир радиоканаллар тўпламини ишлатадиган ячейкалар, агар улар бир-бирларидан етарлича яқин масофаларда бўлса, ўзаро аралашувни олдини ола олган. Ячейкаларнинг аралашуви улар орасидаги масофага эмас, балки бу масофанинг ячейканинг радиусига нисбати коэффициентига пропорционал бўлади. Ячейка радиуси узаткичнинг қувватига пропорционл бўлганидан кейин тизим ишлаб чиқувчилари мижозлар учун зарур бўладиган радиоканаллар сонини аниқлашда катта эркин ишлашга эга бўлди. Кўп сонли радиоканаллар тизимга оддий ячейканинг узатиш қувватини камайтириш, ячейканинг ўлчамларини камайтириш ва бўш соҳаларни янги ячейкалар билан тўлдириш орқали қўшилиши мумкин бўлди.
70-нчи йилларнинг охирида 5 та шимолий европа давлатлари - Швеция, Финляндия, Исландия, Дания ва Норвегия учун ягона сотали алоқа стандартини яратиш бўйича ишлар бошланди. У NMT-450 (Nordic Mobile Telephone) номини олди ва 450 МГц дипазонда ишлаш учун мўлжалланди. Бу стандартнинг биринчи сотали алоқа тизимларини ишлатиш 1981 йилда бошланди. Лекин бундан бир ой олдин NMT-450 стандартининг сотали алоқа тизими Саудия Арабистонида ишлатила бошланди.
NMT-450 стандарти ва унинг модификацияланган версиялари асосидаги тармоқлар Австрия, Голландия, Бельгия, Швейцария, шунингдек Жанубий-Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларида кенг ишлатила бошланди. 1985 йилда бу стандарт асосида 900 МГц диапзондаги NMT-900 стандарти ишлаб чиқилди, у тизимнинг функционал имкониятларини кенгайтиришга ва тизимнинг абонентлар сиғимини оширишга имкон берди.
1983 йилда АҚШда, Чикаго туманида қатор муваффақиятли дала синовларидан кейин AMPS (Advanced Mobile Phone Service) стандарти тармоғи тижорат ишлатилишига киритилди бу стандарт Bell Laboratories тадқиқотлар марказида яратилди.
1985 йилда Буюк Британияда миллий стандарт сифатида AMPS америка стандарти асосида ишлаб чиқилган TACS (Total Access Communications System) стандарти қабул қилинди. 1987 йилда Лондондаги сотали алоқа абонентлари сонининг кескин ортиши билан ишчи частоталар полосаси кенгайтирлган. Бу сотали алоқа стандартининг янги версияси ETACS (Enhanced TACS) номини олди.
Бошқа давлатлардан фарқли равишда Францияда 1985 йилда Radiocom-2000 стандарти қабул қилинди. 1986 йилда скандинавия давлатларида NMT-900 стандарти қўллана бошланди.
Барча юқорида санаб ўтилган стандартлар аналог ҳисобланади ва сотали алоқа биринчи авлодига киради. Турли сотали алоқа стандартларининг ишлатилиши ва ажратилган частоталар диапазонларининг ўта юкланиши унинг кенг қўлланилишига тўсқинлик қила бошлади. Айрим ҳолларда ўша бир телефон бўйича ҳатто иккита қўшни давлатларда (айниқса Европада) бўлган абонентларга сўзлашиш ўзаро ҳалақитлар туфайли мумкин бўлмай қолди. Абонентлар сонини ошириш фақат иккита йўллар - частоталар диапазонини кенгайтириш (масалан, Буюк Британияда ETACS билан амалга оширилганидек) ёки ўша бир частотларни анча тез-тез ишлатилишига имкон берадиган оқилона частотавий режалаштиришга ўтиш билан мумкин бўлди.
Алоқа ва сигналларга ишлов бериш соҳасидаги янги технологиялар ва илмий кашфиётлар 80-нчи йилларнинг охирларида сотали алоқа тизимларини ривожланишининг янги босқичига – сигналларга рақамли ишлов бериш усулларига асосланган иккинчи авлод тизимларини яратишга имкон берди.
900 МГц диапазон ажратилган ягона европа сотали алоқа рақамли стандартини ишлаб чиқиш мақсадида 1982 йилда 26 та давлатлар алоқа маъмуриятларини бирлаштирган Европа Почта ва Электр алоқа Маъмуриятлари Конференцияси (СЕРТ) ташкилоти Groupe Special Mobile махсус гуруҳини ташкил этди. GSM қисқартмаси янги стандартга ном берди (кейинроқ бу стандартнинг бутун дунёда кенг тарқалиши билан GSM Global System for Mobile Communications сифатида ёйила бошланди). Бу гуруҳнинг ишлари натижаси 1991 йилда эълон қилинган GSM стандарти сотали алоқа тизимларига талаб бўлди, уларда етакчи илмий-техник марказларнинг энг замонавий ишланмалари ишлатилди. Уларга, хусусан, каналларни вақт бўйича жратиш, хабарларни шифрлаш ва абонентлар маълумотлрни ҳимоялаш, блокли ва ўрама кодлаш, янги GMSK (Gaussian Minimum Shift Keying) модуляциялаш турини ишлатилиши киради.
1990 йилда АҚШда алоқа соҳасидаги америка Саноат Уюшмаси TIA (Telecommunications Industry Association) рақамли сотали алоқа миллий IS-54 стандартини тасдиқлади. Бу стандарт D-AMPS ёки ADC қисқартмаси остида маълум. Европадан фарқли равишда АҚШда янги частоталар диапазонлари ажратлмади, шунинг учун тизим оддий AMPS билан умумий частоталар полосасида ишлаши керак бўлди.
Бир вақтда Qualcomm америка компанияси шовқинсифат сигналлар ва каналларни кодли ажратиш технологияси - CDMAга (Code Division Multiple Access) асосланган янги сотали алоқа стандарти актив ишлаб чиқишни бошлади.
1991 йилда Европада GSM стандарти асосида яратилган DCS-1800 (Digital Cellular System 1800 МГц) стандарти пайдо бўлди. Буюк Британияда концепцияда айтилган PCNни ишлаб чиқиш учун бу стандартни асос сифатида қабул қилди, бу ер шарининг қитъалари бўйлаб зафарли юришининг бошланиши бўлди.
Европа ва АҚШдаги сотали алоқанинг ривожлантиришдан Япония ҳам ортда қолмади. Бу давлатда ўзининг кўрсаткичлари бўйича D-AMPS америка стандартига яқин бўлган ўз сотали алоқа JDC (Japanese Digital Cellular) стандарти ишлаб чиқилди. JDC стандарти 1991 йилда Япония Почта ва Алоқа Вазирлиги томонидан тасдиқланган.
1992 йилда Германияда биринчи тижорат GSM стандарти сотали алоқа тизими ишга туширилди.
1993 йилда АҚШда TIA алоқа соҳасидаги америка Саноат Уюшмаси қатор муваффақиятли синовлардан кейин CDMA стандартини ички рақамли сотали алоқа стандарти сифатида уни IS-95 номлаш билан қабул қилди. 1995 йилнинг сентябрида Гонгконгда биринчи IS-95 стандарти тармоғининг тижорат ишлатилиши очилди. Буюк Британияда биринчи DCS-1800 One-2-One тармоғи ишга туширилди, у ҳозирда 500 мингдан ортиқ абонентларга эга.
Ўзбекистонда Тошкент шаҳрида NMT-450 стандарти пайдо бўлди. Кейин қабул қилинган қуруқликдаги ҳаракатдаги алоқа тармоқларини ривожлантириш концепцияси миллий кўламларда сотали алоқани кейинги ривожлантиришга кучли туртки бўлди. Ва агар NMT ва кейин стандартларини жорий этилиши билан Ўзбекистон ўн йилга ортда қолган бўлса, у ҳолда GSM стандартини миллий стандарт сифатида эълон қилиниши бу вақт фарқини тахминан уч йилгача қисқартирди.
Ривожланган жаҳон технологияларига аниқ йўналиш олиш Ўзбекистонга замонавий ҳаракатдаги сотали радиоалоқа тизимларини ривожлантиришда жаҳоннинг етакчи давлатларидан ортда қолмаслик имкониятини беради. Ўзбекистон CDMA стандартини жорий этиш бўйича ҳам ортда қолаётгани йўқ.
Ҳаракатдаги сотали радиоалоқа тизимларини кейинги ривожлантириш учинчи авлод тизимлари (3G) лойиҳаларини яратиш доирасида амалга оширилмоқда.
3G бу IMT-2000 (International Mobile Telecommunications 2000) қисқартмаси остида бешта W-CDMA, CDMA2000, TD-CDMA/TD-SCDMA, DECT, UWC-136 стандартларни бирлаштирадиган мобил рақамли алоқа стандарти ҳисобланади. Юқорида санаб ўтилган 3G таркибий қисмларидан фақат биринчи учтаси учинчи авлод тўлақонли сотали алоқа стандартлари ҳисобланади, DECT ва UWC-136 эса ёрдамчи ролни ўйнайди. DECT бу учинчи авлод мобил технологиялари доирасида бу тармоқларга қайноқ уланиш нуқталарини (хот-спотларни) ташкил этиш учун уй ёки офис мақсадларидаги симсиз телефония стандарти ҳисобланади. UWC-136 стандарти бу EDGE технологиясига ўхшаш бўлиб, 2,5G тармоқларга киради.
3G бу нафақат Интернетга тезкор уланиш, бу мулоқот қилишга, маълумотларга уланишга ва бошқаларга тубдан янги ёндашиш ҳисобланади. Бошқача айтганда, анъанавий фақат стационар қараладиган имкониятлар ва қурилмалари мобил бўлиб қолади. Фойдаланувчи нафақат ўз суҳбатдоши билан сўзлашиши, балки видеотелефон ёрдамида уни кўриши, Интернет тармоғи бўича сайр қииши, бизнесни юритиши, ўрганиши, кўнгил очиши мумкин ва буларнинг барчаси бугунги кунда сотали телефон бўлган унча катта бўлмган қурилма ёрдамида мумкин бўлади. Табиийки, бундай хизматлар юқори тезликли маълумотларни узатилишини талаб қилади. Бунинг учун дастлаб маълумотларни тор полосали узатилишига мўлжалланган мавжуд мобил алоқа тармоқларини мультимедиа мобил хизматлари ва Интернетга уланиш учун зарур тезликни таъминлайдиган кенг полосали тармоқларгача қадамма-қадам модернизациялаш кўзда тутилмоқда.
Учинчи авлод мобил алоқанинг асоси IP технология ҳисобланади, у маълумотларни пакетли узатишга асосланган, бу абонентнинг доимо on-line режимида бўлишини билдиради. Бунда боғланиш вақтига эмас, балки фақат узатилган ёки қабул қилинган маълумотлар ҳажмига ҳақ тўланади.
Бугунги кунда жаҳонда рақобатлашадиган иккита асосий 3G концепциялари мавжуд:
- UMTS (Universal Mobile Telecommunications Systems — универсал мобил телекоммуникацион тизим), европа давлатларида қўлланади;
- CDMA 2000нинг (Code Division Multiple Access — каналлар кодли ажратиладиган мультиуланиш) тарафдорлари Осиё мамалакатлари ва АҚШ ҳисобланади.
Принцип жиҳатдан бу иккала технологиялар иккита турли 3G тармоқларни ташкил этишга революцион (UMTS) ва эволюцион (CDMAнинг CDMA2000, CDMA2000 IX, CDMA2000 IX EvDo турлари) ёндашишларни кўзда тутади. Эволюцион йўл частоталарнинг сақланиши ва янги технологияларга операторнинг техник қувватларини ошириш йўли билан босқичма-босқич ўтишни кўзда тутади. UMTS бу мутлақо янги стандарт, шу билан бир вақтда 3G учун тақдим этилган CDMAнинг кўриниши сифатида ҳозирда дунёда ишлатилаётган иккинчи авлод cdmaOne (IS-95) технологияларининг ривожланиши ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда 3G тармоқлар деярли бутун дунёда ишлатилмоқда.
3G мобил алоқа ҳақида тараққиёт тимсоли сифатида кўп айтилмоқда, лекин 4G дейиладиган сотали алоқанинг кейинги авлоди олдинга интилмоқда.
4G оиласига 100 Мбит/секунддан ортиқ тезликли сотали тармоқларда маълумотларни узатишга имкон берадиган технологиялар киради. Кенг тушунишда 4G бу пакетли коммутациялаш, кўп даражали модуляциялаш, адаптив модуляциялаш ва кодлаш, тармоқнинг абонентлари орасида частота-вақт ресурсларини динамик тақсимлаш, IP-интерфейслар, қабуллаш ва узатишда кўп антеннали ажратиш, боғланишнинг берилган сифатини кафолатли таъминлаш ва бошқалар каби мобил алоқанинг принципиал янги концепцияларини жамлайдиган сотали алоқа тизимларининг номланиши ҳисобланади. Тўртинчи авлод алоқа тизимларида маълумотларни узатиш асосий сервис тури ҳисобланди, овозни узатиш эса маълумотларни узатиш каналида IP-телефония принципи бўйича ишлатилади.
Халқаро телекоммуникациялар иттифоқи 4G технологияни манба ёки қабуллагич ҳаракатланадиган шароитларда 1Гбит/сгача ва иккита мобил қурилмалар орасида маълумотларни алмашлашда 100 Мбит/сгача маълумотларни узатилиши тезликларини таъминлайдиган симсиз коммуникация технологияси сифатида аниқлайди. 4G технологияда маълумотларни қайта узатиш Ipv6 бўйича амалга оширилади. Бу тармоқларнинг ишлашини, айниқса, агар улар ҳар турларда бўлса енгиллаштиради. Зарур тезликни таъминлаш учун 40 ва 60 GHz частоталар ишлатилади.
4G учун қабуллаш-узатиш қурилмаларини яратувчилар рақамли узатиш синалган усул – OFDM частоталарни ортогонал ажратишли мультиплекслаш усули қўлланилди. Сигнални бундай манипуляциялаш услуби ўзаро ҳалақитларсиз ва бузилишларсиз маълумотларни сезиларли зичлаштиришга имкон беради. Бунда ортогоналликка риоя қилинидиган частоталар бўйича бўлиш бўлиб ўтади. Ҳар бир ташувчи тўлқин максимуми қўшнилари нолга тенг бўлган моментда келади. Бу билан уларнинг ўзаро таъсирлашишини олди олинади, шунингдек частоталар спектри самаралироқ ишлатилади, “интерференцияга қарши” ҳимоя полосалари керак бўлмайди.
Сигнални узатиш учун вақт оралиғида кўп маълумотлар қайта узатиладиган фазалар суриладиган модуляциялаш (PSK ва унинг турлари) ёки замонавийроқ ва каналнинг ўтказиш полосасида максимумни чиқаришга имкон берадиган квадратурали амплитудавий модуляциялаш (QAM) қўлланилади. Аниқ бир тур талаб қилинадиган тезлик ва қабуллаш шароитларига боғлиқ танланади.
Сигнал узатишда маълум параллел оқимлар сонига бўлинади ва қабуллашда йиғилади.
Ўта юқори частоталарда ишончли қабуллаш ва узатиш учун аниқ бир базавий станцияга созлана оладиган адаптив антенналарнинг қўлланилиши режалаштирилади. Лекин шаҳар шароитларида бундай антенналарга тўғри йўналишни аниқлашга сигнални тарқалиши жараёнида вужудга келадиган сўнишлар – унинг бузилиши ҳалақит бериши мумкин. Бу ерда OFDMнинг яна бир ўзига хос хусусияти – сўнишларга барқарорлик (ҳар хил модуляциялаш турлари учун сўнишларга ўз заҳираси мавжуд) қутқаради.
Тўғри кўриниш бўлмаганида ҳам ишлаш имконияти мавжуд, бу GSM стандарти телефонларига ҳалал беради. ODFMнинг камчиликлари бу доплер бузилишлариа сезгирлик ва электрон компонентлар сифатига талаблар ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда 4G сотали тизимларини қуриш учун асосий номзод сифатида шаҳар шароитларида IP тармоқларидан фойдаланиш ҳисобига инфратузилманинг паст нархи, радиочастоталар ресурсларини тежаш, юқори алоқа сифатига эга бўлган LTE технологияси кўрилмоқда.
LTE технологияси физик даражасининг асоси кўп томонлама уланишни ташкил этиш учун пакетли узатиш, адаптив кўп даражали модуляциялаш ва OFDMA технологияси ҳисобланади. Айнан бу технология биринчи навбатда маълумотларни узатиш бўича революцион имкониятларни ишлатилишига имкон беради.
Mobile WiMAX технологиясини ҳам 4G сифатида айтиб ўтишади. Лекин WiMAX тармоқлари олдинги авлодлар (3G ва 2G) тармоқлари билан интеграцияланмаган ва овозли қўнғироқлар ва SMS каби анъанавий алоқа хизматларини тақдим этмаслиги туфайли улардан турли VoIP сервисларни ишлатилишида фойдаланиш мумкин. Шунинг учун WiMax стандарти ҳозирги вақтда асосан қайд этилган кенг полосали алоқада фойдаланиш учун тавсия этилади.
Европада ҳам тўртинчи авлод мобил алоқа тармоқлари ишга туширилмоқда. Лекин мутахассисларнинг ҳисоблашича 4G хизматлари европа абонентлари учун яқин йилларда оммавийлашиши эҳтимоли кам. Ахир ҳатто биринчи тармоқлари ишга туширилганидан 5 йил ўтган бўлсада, улар ўз имкониятларидан яримидан камида ишлатилмоқда. Таҳлилчилар буни учинчи авлод хизматларига оширилган тарифларга боғлашмоқда. Шундай қилиб, 4Gнинг муваффақиятида муҳим ролни европа операторларининг нарх сиёсати ўйнайди. Ахир, аслида, барча фойдаланувчиларни юқори тезликли Интернет ва унга боғлиқ хизматлар қизиқтиравермайди, кўпчиликка оддий овозли алоқа керак. 3Gнинг муаммоларини ҳисобга олинганда телекоммуникацион хизматлар бозорига тўртинчи авлод технологияларининг таъсири Европада фақат 2020 йилга келиб билинади.
Ўзбекистонда Super iMax оператори 2008 йилнинг сентябридан бошлаб Тошкент шаҳрида WiMax технологияси бўйича Интернетга мобил кенг полосали уланиш хизматларини кўрсата бошлади. Мобил тармоқ 2.3 ГГц частоталар диапазонида ишлашини қўллайдиган учта базавий станциялар, абонентлар қурилмалари ва тармоқни бошқариш қурилмаларини етказиб берилишини амалга оширган Жанубий Корея Posdata технологияси асосида ишлайди. Қайд этилган WiMax тармоғи Исроил Alvarion компаниясининг BreezeMAX 3500 қурилмаси асосида қурилган. Компания давлатнинг тўртта ҳудудларида – Тошкент, Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида тижорат ишлатилишини амалга оширади.
Таҳлилчилар таъкидлашадики, 4G тармоқларни ишлатишга киритиш йўлида қатор муаммолар мавжуд. Биринчидан, бозорда абонентлар қурилмалар мавжуд эмас. Бундай телефонлар агар бўлганида жуда кўп энергия талаб қилар эди ва аккумуляторларда узоқ ишлай олмас эди (ҳозирда бу муаммолар 3G-қурилмаларда ҳам мавжуд). Иккинчидан, Интернетга тезкор уланиш ва видеосервислар ҳозирда телефонларга ўрнатилганларига қараганда ўлчами бўйича каттава сифатлироқ дисплейларни талаб қилар эди.
Лекин асосий муаммо принципиал бошқа характерга эга. Бу шундан иборатки, тўртинчи авлод тармоқлари қуришга капита қўйилмалар 2G ва ҳатто 3G тармоқлардагига қараганда анча салмоқли бўлиши керак. Шу билан бирга инвесторлар ҳозирча эҳтиёткорлик қилишмоқда, улар 4G-лойиҳаларнинг керакли иқтисдий самара беришига ишонч ҳосил қилишмаган. Бунинг устига айрим ишлаб чиқарувчилар 4G ва симсиз кенг полосали тармоқларни инкор қилишни таклиф этишмоқда. Турли вазиятларда фойдаланувчилар энг туғри келадиган уланиш усулини танлаш имкониятига эга бўлади. Лекин ҳар қандай ҳолда 4G дан фойдаланишнинг асосий вариантида Wi-Fi технология шафқатсиз рақобатчини олади.
4G технологиялари гуруҳи орқали тақдим этадиган жуда катта маълумотлар оқимларини узатишдаги янги имкониятлар ҳозирнинг ўзида мобил контентни етказиб берувчиларда ўз бизнесини кенгайтириш ҳақида ўйлашга мажбурламоқда. Агар бугунги кунда бу бозордаги асосий товар мусиқа ва оддий ўйинлар бўлса, у ҳолда 4Gнинг пайдо бўлиши мобил телевидение, сўров бўйича видео (Video-On-Demand, VOD), «илғор» ўйинлар ва бошқаларни анча долзарб қилади. Бундан ташқари, 4G туфайли мобил видеоконференциялар (видеочатлар) ва мобил peer-to-peer-тармоқлар мумкин бўлади.
Ўзбекистонда 2008 йилнинг охирида мобил телевидениени ишга тушириш бўйича Хвуйвей компаниясининг қурилмаларини тестлаш ўтказилган.


Назорат саволлари
1. Мобил радиоалоқа тизимлари қандай таснифланади?
2. 1G СҲАТ концепцияси асосий қоидалари нималардан иборат?
3. 2G СҲАТ концепцияси асосий қоидалари нималардан иборат?
4. 3G СҲАТ концепцияси асосий қоидалари нималардан иборат?
5. 4G СҲАТ концепцияси асосий қоидалари нималардан иборат?
6. Мобил телефония бир авлодининг олдингисидан сифат фарқлари нималардан иборат?
7. Қайси сабабага кўра юқори маълумотларни узатиш тезлигини қўлласада WiMax стандарти 4G стандартига кирмайди?
Download 36.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling