Муаммоси Бобда кўриладиган мавзулар


Download 113.5 Kb.
bet1/5
Sana07.03.2023
Hajmi113.5 Kb.
#1247189
  1   2   3   4   5
Bog'liq
e8ac861ea579108ff09ab81fa7b5725f ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯ (ўқув қўлланма)




Ижтимоий психологияда кичик гурухлар ва улардаги қонуниятлар муаммоси


Бобда кўриладиган мавзулар:

Кичик гуруҳлар психологияси.


Кичик гуруҳларга хос қонуниятар.

Кичик гуруҳларнинг классификацияси.

Кичик гуруҳлардаги динамик жараёнлар.


Конформизм ва нонконформизм ходисаларининг моҳияти.


Бобнинг қисқача мазмуни:
Кичик гуруҳларнинг ўзига хос белгилари ва психологияси. Кичик гуруҳларга хос қонуниятлар. Кичик гуруҳларда кузатиладиган ижтимоий фасцилитация ва ингибиция ҳодисалари ва уларнинг моҳияти. Кичик гуруҳларнинг Р.Немов бўйича классификацияси: шартли, реал; табиий, лаборатория типли; расмий, норасмий; кучсиз ривожланган, кучли ривожланган; корпорация, жамоалар; референт, нореферент. Ҳар бир кичик гуруҳ турининг ўзига хос хусусиятлари ва жихатлари. Ч.Кули таснифига кўра бирламчи ва иккиламчи гуруҳлар психологияси. Агрегация ва унинг психологик табиати. Гуруҳларнинг инсон ҳаётидаги вазифалари: ижтимоийлаштирувчи, инструментал, экспрессив, қўллаб-қувватлаш.
Кичик гуруҳларда кузатиладиган динамик жараёнлар: унинг шаклланиши, лидерлик, қарорларни қабул қилиш, конформизм, ташқи ва ички конформизм, негативизм, автономлик даражаси.


Кичик гуруҳлар психологияси

Кичик гуруҳлар муаммоси ижтимоий психологияда энг яхши ишланган ва кўплаб илмий тадқиқотлар ўтказилган объектлардандир. Бу муаммони тадқиқ этишда олимлар ўз олдига шундай масалани қўйганлар, яъни, индивид якка ҳолда яхши ишлайдимн ёки гуруҳда яхшироқ самара берадими, бошқа одамларнинг ёнида бўлиши унинг фаолиятига қандай таъсир кўрсатади. Шуни таъкидлаш лозимки, бундай шароитларда индивидларнинг ўзаро ҳамкорлиги эмас, балки уларнинг бир вақтда бир ерда бирга бўлганлиги фактининг таъсири ўрганилди. Олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, бошқалар билан ҳамкорликда бўлган индивид фаолиятининг тезлиги ошади. лекин ҳаракатлар сифати анча пасайиши аниқланди. Бундай маълумотлар америкалик Н. Триплетт, немис олими А. Майер, рус олими В.М. Бехтерев, яна бир немис олими В. Мёде ва бошқаларнинг тадқиқотларида ҳам қайд этилди. Бу психологик ҳодиса ижтимоий психологияда ижтимоий фасцилитация номини олди, унинг моҳияти шундан иборат эдики, индивиднинг фаолият маҳсулларига унинг ёнида бўлган бошқа индивидларнинг бевосита таъсири бўлиб бу таъсир аввало сенсор кучайишлар ҳамда иш-ҳаракатларнинг, фикрлашларнинг тезлигида намоён бўлади Лекин айрим экспериментларда тескари эффект ҳам кузатилди, яъни бошқалар таъсирида индивид реакцияларидаги тормозланиш фаолиятининг сусайиши ҳолатлари; бу нарса фанда ингибиция деб аталади.





Download 113.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling