Муҳофазасининг криптографик


 Криптологиянинг фан сифатида шаклланиши


Download 252.98 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana27.01.2023
Hajmi252.98 Kb.
#1132828
1   2   3   4
Bog'liq
1amaliyot sodda

1.2. Криптологиянинг фан сифатида шаклланиши 
 
Қадимги шифрлаш услублари ҳар-хил жадвалларга асосланган бўлиб, 
бу жадваллар маълумотлар матнидаги алифбо белгиларининг маълум 
тартибдаги ўрин алмаштиришларини ифодаловчи оддий амаллардан иборат 
бўлган. Бунда калит вазифасини жадвалнинг ўлчами, алифбо белгиларининг 
алмаштирилишини таминловчи бирор аниқ жумла ѐки жадвалнинг ўрин 
алмаштиришларини тартибловчи алоҳидалик хусусияти ва шу кабилар 
ўтаган.
Мисол учун,
АНГЛАШИЛМОВЧИЛИК ТУШИНАРСИЗЛИККА ОЛИБ КЕЛДИ
жумла устунларининг сони 5 та ва сатрларининг сони 8 та бўлган
жадвалнинг устунлари бўйича ѐзиб чиқилса, сўнгра шу жадвалнинг сатрлари 
бўйича гуруҳланса:
А М Т И Л, Н О У З И, Г В Ш Л Б, Л Ч И И К,
А И Н К Е, Ш Л А К Л, И И Р А Д, Л К С О И 
каби шифрланган сўзлар ҳосил бўлади.
Маълумотларни шифрлаб муҳофаза қилишнинг турли мақсадларда қўлланиб 
ривожланиб бориши, шифрлаш услубларининг фойдаланувчилар томонидан 
алоқа тармоқларида қўллаш учун қулай бўлишини талаб қилиниши билан 
бирга, унинг бардошлилигига бўлган талабнинг ҳам кучайишига олиб келди. 
XIX асрда алоқа коммуникацияларининг ривожланиб бориши, табиий 
равишда, шифрлаш жараѐнларини автоматлаштирилишини талаб эта 
бошлади. Телеграф алоқа тизимлари вужудга келди ва улар ҳам, ўз 
навбатида, маълумотларни шифрлашни талаб эта бошлади. 
Юқоридаги 
фикр 
ва 
мулоҳазаларда 
ахборот-коммуникация 
тармоқларида маълумотлар алмашинуви технологияларининг бугунги 
ривожланган инсоният жамиятининг турли соҳаларига кенг ва чуқур кириб 
бориб, ахборотлар мажмуаси - маълумотлар тўплами барча кундалик фаолият 
жараѐнларини мақсадли режалаштиришнинг муҳим омили эканлигини 
эътиборга олиб, у ѐки бу соҳага тегишли бўлган муҳим ахборотлар 
мажмуасини муҳофазасини таъминлаш масалалари ва уларнинг ечимлари 
ҳақида баѐн қилинди. Қуйида, ахборот-коммуникация тармоқларида 


ахборотларнинг криптографик муҳофазасини таъминлашнинг асосий 
масалалари келтирилади, булар: 
- ахборотнинг махфийлигини (конфиденциаллигини) таъминлаш
- ахборотнинг тўлалигини (ўзгармаганлигини) таъминлаш; 

ахборотнинг аутентификациясини (маълумот субъектларини 
ҳақиқийлигини) таъминлаш; 
- ахборотнинг муаллифини ва муаллифликдан бош тортмаслигини 
таъминлаш; 
- криптографик алгоритмлар учун криптобардошли калитлар ишлаб 
чиқариш ва уларни тармоқ фойдаланувчиларига муҳофазаланган ҳолда 
тарқатилишини бошқариш. 
Ахборот муҳофазасининг санаб ўтилган масалаларини криптографик 
усуллар билан ечиш воситаси шифрлаш алгоритмларидир.

Download 252.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling