Муҳофазасининг криптографик


Ахборот махфийлигини (конфиденциаллигини) таъминлашнинг


Download 252.98 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana27.01.2023
Hajmi252.98 Kb.
#1132828
1   2   3   4
Bog'liq
1amaliyot sodda

Ахборот махфийлигини (конфиденциаллигини) таъминлашнинг 
асосий мақсади очиқ алоқа тармоғида махфийликни таъминлаган ҳолда 
махфий маълумотларни алмашинуви масалаласини ечишдан иборат. 
Ахборот-коммуникация 
тизимлари 
очиқ 
алоқа 
тармоғи 
фойдаланувчиларининг маълумотлар мажмуасидан турли мақсадларни, 
баъзан эса ўзаро қарама-қарши мақсадларни назарда тутиши, махфийлигини 
кафолатли таъминлаган ҳолда маълумотлар алмашинувини амалга 
оширишни тақазо этади. Ўзаро қарама-қарши мақсадларни назарда тутувчи 
томонлар криптотаҳлилчилари бугунги ривожланган ахборот технологиялари 
ютуқларидан фойдаланиб, алоқа тармоғига боғланиб, маълумотлар 
алмашинувини кузатиш (мониторингини олиб бориш), шифрлаш 
алгоритмларини қўллаш билан махфийлиги таъминланган маълумотларга эга 
бўлиш, уларни дешифрлаш чора - тадбирларини амалга оширишга ҳаракат 
қилиш имкониятларига эга. Бундай ҳатти-ҳаракатлар (ҳужумлар) икки турда 
бўлади: фаол (актив) ва фаол бўлмаган (пассив). Фаол бўлмаган ҳужумлар 
эшитиш, алоқа тармоғида алмашинаѐтган маълумотларни мазмунини 
кузатиш ва таҳлил қилиш, шифрланган маълумотларни ѐзиб олиш ва 
дешифрлаш каби хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ. Фаол ҳужумлар 
маълумотлар алмашинуви жараѐнига тўсқинлик қилиш, узатилаѐтган 
маълумотлар мазмунини ўзгартириш каби хатти-ҳаракатларни ўз ичига 
олади. 
1.2. Ўрин алмаштириш шифрлаш алгоритмлари 
 
Ўрин алмаштириш шифрлаш алгоритмларининг асосий хусусияти очиқ 
маълумот ва шифрмаълумот алифбоси белгиларининг бир хиллигидадир
яъни шифрмаълумотни ташкил этувчи белгиларнинг маъноси мос келувчи 
очиқ маълумотдаги белгиларнинг маъноси билан бир хил бўлади. Ҳақиқатан 
ҳам, ўрин алмаштириш шифрлаш жараѐнида очиқ маълумот алифбоси 
белгилари ўринлари алмаштирилиши натижасида шифрмаълумот ҳосил 
қилинади. Шунинг учун ҳам бундай шифрлаш алгоритмларининг калити 
узунлиги, умуман олганда, шифрланиши керак бўлган маълумот узунлигига, 
яъни очиқ маълумот ташкил этувчи алифбо белгиларининг сонига тенг. 


Бундан ташқари, очиқ маълумотни ташкил этувчи алифбо белгиларининг 
частотавий хусусиятлари тўлалигича шифрмаълумотга ўтади. Бундай 
ҳолатлар амалий тадбиқ имкониятларини чеклайди. Шундай бўлсада 
уларнинг самарали тадбиқларини таъминлашга қаратилган синфлари мавжуд. 
Йўналишли ўрин алмаштириш синфидаги шифрларнинг қўлланилиши амалда 
кўп тарқалган. Бундай шифрлаш алгоритмлари бирор геометрик шаклга 
асосланган бўлади. Очиқ маълумот блоклари геометрик шаклга бирор 
траектория (узлуксиз из) бўйича жойлаштирилади. Шифрмаълумот эса 
бошқа траектория бўйича ҳосил қилинади. Геометрик шакл сифатида (n
x
m
ўлчамли жадвал олиб, унинг биринчи сатри бошидан бошлаб очиқ маълумот 
белгиларини чапдан ўнгга кетма-кет жойлаштириб, сатр тугагач иккинчи 
сатрга, очиқ маълумот белгиларини ўнгдан чапга кетма-кет жойлаштириб, бу 
сатр тамом бўлгач, кейинги сатрга олдингисига тескари йўналишда 
жойлаштирилади ва ҳоказо. Охирида тўлмай қолган сатр ячейкалари очиқ 
маълумот алифбосидан фарқли бўлган белгилар билан тўлдирилади. Сўнгра, 
очиқ маълумотни жойлаштириш тартибидан фарқли бўлган бирор йўналиш 
танлаб олиниб, шу йўналиш асосида шифрмаълумот ҳосил қилинади. 
Шифрмаълумот ҳосил қилиш йўналиши калит вазифасини бажаради. Мисол 
сифатида “йўналишли ўрин алмаштириш шифрлаш алгоритми” жумласини 
шифрлашни (4
х
10)

ўлчамли
жадвал асосида қўйидагича амалга ошириш 
мумкин: 









10 
Й 
ў 
н 
а 
л 
и 
ш 
л 
и 
ў 
и 
т 
ш 
а 
м 
л 
а 
н 
и 
р 
р 
и 
ш 
ш 
и 
ф 
р 
л 
а 
ш 
... 
и 
м 
т 
и 
р 
о 
г 
л 
а 
Бу жадвал устунлари кетма-кетликларини аралаштирган ҳолда (бундай 
аралаштиришларнинг умумий сони 10!=3628800 та бўлади), масалан, 
72968411035 тартиб (калит) билан
шароўтииииалилфрлнлгааштйир.ўршаншшмлмии” 
шифрмаълумотни ҳосил қиламиз. Шифрмаълумотни ҳосил қилиш жараѐнини 
жадвалнинг сатрлари ўринларини ѐки ҳар бир устунлари сатрларини алоҳида 
алмаштиришлар билан яна ҳам мураккаблаштириш мумкин. Сатрлар, 
устунлар ва алоҳида олинган сатр устунларини ѐки алоҳида олинган устун 
сатрларини шифрлаш жараѐни босқичларида ўзгартириб туриш билан яна 
ҳам мураккаб бўлган шифрлаш алгоритмларини ҳосил қилиш мумкин.
Ўрин алмаштириш шифрлаш алгоритмларининг панжара ва лабиринт
синфлари ҳам мавжуд. 



Download 252.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling