Мавзу. Ишлаб чиқариш назарияси ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш функцияси


Download 150.4 Kb.
bet1/5
Sana18.01.2023
Hajmi150.4 Kb.
#1099523
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3 Мавзу


Мавзу. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ НАЗАРИЯСИ

  1. Ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш функцияси

  2. Чекланган маблагда максимал махсулот ишлаб чикаришни таъминлайдиган ресурслар микдорини аниклаш, ишлаб чикарувчи мувозанати

  3. Масштаб самараси


5.1. Ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш функцияси
Ишлаб чиқариш — корхоналарнинг асосий фаолияти тури булиб, бу жараён чекланган ресурслардан фойдаланган холда амалга оширилади. Ишлаб чикариладиган мацсулот микдори, ушбу товарларни ишлаб чикариш учун сарфланадиган ресурслар хажмидан ва ишлаб чикаришда фойдаланилаётган технологиянинг холати ва даражасига богликдир.
Ишлаб чикариш — бу керакли махсулотларни тайёрлаш учун ишчи кучидан, ускуна ва технологиядан, табиий ресурслардан хамда материаллардан маълум микдордаги комбинацияда фойдаланиш жараёнидир. Масалан, уз устахонасига эга булган шахе стол ишлаб чикариш учун ишчи кучидан, хом ашё сифатида тахта, темир, арра ва бошка ускуналарга сарфланган капи- талдан фойдаланади.
Ишлаб чикариш омилларини йириклашган уч гу- рухга булиб караш мумкин: мехнат, капитал ва материаллар.
Масалан, мехнат ишлаб чикариш омили сифатида малакали мехнатни (пайвандчи, бухгалтер, электр ус- таси), малакасиз мехнатни (хар хил ишчилар) ва корхона рахбарларининг тадбиркорлик харакатини уз ичига олади. Бу мехнат турларини умумлаштирувчи курсаткичлар мехнат сигими ва мехнат унумдорлигидир.
Материаллар деганда, ишлаб чикариш жараёнида тайёр махсулотга айланадиган хар кандай моддий нар- сани карашимиз мумкин: бутловчи кисмлар, ярим фаб- рикатлар, темир, пулат, шиша, ёкилги, ёгоч, пахта ва бошка хом ашёлар тушунилади.
Моддий капитал сарфи ишчилар томонидан бино- дан, ускунадан, инструментдан ва технологик линиялардан фойдаланишни уз ичига олади.
Ишлаб чикариш муносабатлари биринчи навбатда махсулот ишлаб чикаришдаги технологик муносабат- лардир.
Технология — бу товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш тугрисидаги амалий билимлардир. Маълумки, технологиянинг такомиллашуви фанда ва техника- даги янги ютукларнинг ишлаб чикариш жараёнига жорий кдлиш оркдли боради. Янги технология янги ишлаб чикариш усулларидан фойдаланишни, янги машина ва механизмлардан янада юкори малакага эга булган мехнатдан фойдаланишни такозо килади. Янги технология янги турдаги махсулотларни яратишга ёрдам беради. Янги технология махсулот сифатини оширишга, иш шароитларини яхшилашга, берилган ресурслар микдори узгармаганда ишлаб чикариладиган махсулот микдорини оширишга, харажатларни камайтиришга олиб келади.

Download 150.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling