4-лаборатория иши донларни майдалаш қурилмаларини ўрганиш ва майдаланиш сифатига баҳо бериш


Download 311.19 Kb.
bet1/5
Sana11.10.2023
Hajmi311.19 Kb.
#1697512
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Амалий. иши №5




4-лаборатория иши
ДОНЛАРНИ МАЙДАЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА МАЙДАЛАНИШ СИФАТИГА БАҲО БЕРИШ


Ишнинг мақсади: Донларни майдалаш қурилмалари вазифаси, тузилиши, ишлаш принципи ва асосий ростлашларини ўрганиш ва майдаланган маҳсулот сифатига баҳо бериш.
Ишнинг мазмуни: 1. Умумий маълумотлар.
2. Дон майдалагичлар тузилиши ва ишлаш принципларини ўрганиш.
3. Майдаланиш жараёнини тажриба-аналитик йўли билан текшириш, майдаланган маҳсулот сифатини аниқлаш.
4. Ҳисобот тузиш.
Иш жойи жиҳозлари

  1. Донларни майдалаш машиналари.

  2. Машиналарни ўрганиш бўйича услубий кўрсатма ва ўқув кўргазмалари.

  3. Машиналарнинг демонтаж қилинган ишчи қисмлари.

  4. Чилангарлик асбоблари.




        1. Умумий маълумотлар

Гранулаланган ва омухта озуқалар таркибида тўйимли моддалар миқдори кўп ва сифати яхши, таъмли бўлади. Улар келиб чиқиши бўйича ўсимликлардан (донлар, кўнжара ва бошқ.) ва ҳайвонотлардан (гўшт уни, суяк ва гўшт-суяк уни ва бошқ.) олинадиган озуқаларга бўлинади.
Чорвачилик фермаларида биринчи гурухга кирувчи озуқаларга кўпчилик вақтда ишлов беришга тўғри келади. Бундай ҳолларда зоотехник талабларга кўра майдаланган дон бўлакчалари: қорамоллар учун-3, чўчқалар учун-1, паррандалар учун қуруқ озиқлантиришда 2-3 ва намлаб озиқлантиришда 1 мм дан ошмаслиги керак.
Майдаланган дон бўлакчаларининг ўртача ўлчамлари (модули) бўйича учта майдаланиш даражасини белгилайди: - 0,2 дан 1 мм гача - кичик майдаланиш; 1 ва 1,8 мм гача - ўртача; 1,8 ва 2,6 гача – йирик майдаланиш (Давлат андозасига қаранг).
Чорвачилик фермаларида концентрат озуқаларни қуйидаги технологик схемалардан бири бўйича тайёрлайди:

  1. тозалаш – намлаш (буғлаш);

  2. тозалаш – майдалаш;

  3. тозалаш – майдалаш – аралаштириш;

  4. тозалаш – майдалаш – дрожжалаш-аралаштириш.

Юқорида кўрсатилган технологик схемалардан кўриниб турибдики, уларнинг ҳар бирига майдалаш операцияси кирган.
Концентрат озуқаларни майдалаш учун кўпроқ болғачали майдалагичлардан фойдаланилади. Уларда майдалаш болғачалар эркин уришлари ёрдамида бажарилади. Маҳсулот яъни, қўшимча дон бўлакчаларининг ғалвирга ва майдалаш камераси деворларига урилишларидан майдаланилади. Майдаланган бўлакчалар ғалвирдан эланиб ўтилади ва уларнинг ўлчамлари билан майдаланиш сифати ростланади.

Download 311.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling