Musiqa san’atida milliy cholg’ularning o’rni
Download 3.8 Mb.
|
O\'zbek xalq cholg\'ulari
- Bu sahifa navigatsiya:
- .“Т. Жалилов номидаги Ўзбекистон давлат академик халқ чолғулари оркестри”
O'zbek xalq cholg'ulariBizning eramizda yashab ijod etgan ko'pgina allomalar fanning turli sohalarida. ijod etish bilan birga musiqa ilmiga ham alohida e'tibor berganlar.Дойра - аниқ товуш баландлигига эга бўлмаган ва ызбек халқ чолғулари ичида энг кенг тарқалган зарбли чолғулардан биридир. Дойранинг гардиши (бук, тут, ўрик, ёнғоқ, ток дарахтлари)ёғочларидан айлана шаклида тайёрланади ва бир томонига ёш молни териси қопланади. Дойра ритмик ва динамик усул имкониятларига жуда бойСафойил - зарблилар ичида ўзига хос чолғу бўлиб, шаққилдоқлар турига киради. У юқори томонига иккита катта темир ҳалқа ўрнатилган жуфт таёқча бўлиб, катта темир ҳалқаларнинг ҳар бирига ўн олтита темир ҳалқачалар кийгизилган. Қайроқ - тўртта силлиқланган узунчоқ қайроқ - тошчалардан иборат. У зарбли чолғулар таркибига киради ва турли ритмик-усулларни чалиш учун қўлланилади. Хоразм қайроқларининг иккитаси темирдан ва иккитаси тош-қайроқдан ясалади.Қўшнай - ғаров қамишдан ясалган 220 – 250 м.м., узунликдаги жуфт найлардан ташкил топган чолғу бўлиб, найларининг бош томони ёпиқ ва учларидан 5 см., узунликда тилчалар кесиб очилган. Тилчалар ип билан хомут қилиб юқорига ва пастга (созлаш учун) суриладиган қилиб боғланган. Қўшнайда бармоқ билан босиладиган 7 (баъзан 8) тешик очилган.Сурнай - (форс. Сур – тўй, байрам, най - қамиш, тўйда чалинадиган най деган маънони билдиради) Сурнай чолғусининг келиб чиқиши жуда қадимий бўлиб, бу ҳақдаги маълумотлар милоддан олдинги қалъалар деворларидаги тасвирлар ва ўрта аср миниатюраларида акс этган. Сурнай ҳарбий юришлар, тўй, сайл ва байрамларда асосий чолғу сифатида карнай, ноғора ва доиралар иштирокидаги чолғулар ансамблида қўлланилган.Ғижжак – ўзбек анъанавий чолғуларидан бири бўлиб, мураккаб ижро услубига эга. Ўтмиш рисолаларида ғижжак хусусида турли маълумотлар мавжуд. Ўзининг ривожланиш жараёнида 2 торли ва 3 торли ҳамда косасининг турли жиҳоз ва дарахтдан ясалганлиги баён этилади. Замонавий ғижжак тут, ёнғоқ, ўрик дарахтларидан ўйилиб ясалади.Рубоб - ўзбек анъанавий чертиб чалинадиган чолғу созларидан. Ўзбек ижрочилик амалиётида ру-бобнинг икки тури мавжуд –афғон рубоби ва қашқар рубоби. Афғон рубоби кўпроқ академик ижро-чилик амалиётида қўлланилади. Анъанавий рубоб эса қашқаррубоби номи билан машҳур чолғудир. ХХ асрни нг бошларида Қашқардан келтирилган рубобнинг такомиллашган варианти сифатида ижро амалиётида оммалашган.Танбур – мусиқий чолғулар орасида қадимийси ва энг забардасти ҳисобланади. Тарихий манбаъларда ҳам қадим замонлардан халқлар орасида танбур, тампура номли чолғулар кенг оммалашганлиги хусусида кўп маълумотлар баён этилган. Фаробий, Ибн Сино, Дарвиш Али Чангий, Фитрат рисолаларида танбурнинг турли (тарихий, шаклий, таркибий, намуналари ва ижрочилик) хусусиятлари ифодаланган.Дутор – ўзбек анъанавий чертим чолғу созларидан бири. Узоқ ўтмишдан халқ ижрочилик амалиётидан муносиб ўрин эгаллаб келаётган дутор, айни пайтга келиб анъанавий ижро услубига хос барча гуруҳлар таркибидан жой олди. Анъанавий якканавоз чолғу сифатида шаклланди ва етакчи чолғулар қаторига кирадиУд- анъанавий чолғуларнинг энг қадимийсидир. Ижрочилик амалиётида машҳур бўлган уд, турли халқларда мавжуд бўлган. Ажам халқлари-уд, Хитойда-пипа, Оврупада-лютия, Арабларда эса ал-уд номлари билан аталиб келинган. Чолғу араблар мамлакатида ўсадиган уд дарахтидан ясалган. Дарахт хушбўй ҳид таратувчилик хус усиятига эга бўлган..“Т. Жалилов номидаги Ўзбекистон давлат академик халқ чолғулари оркестри” Дирижёр Дилшод Муталов биланЭътиборингиз учун рахматDownload 3.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling