Мустақил иш: монетар сиёсатда таргетлаш воситалари


Download 0.62 Mb.
Sana13.11.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1770511
Bog'liq
Монетар сиёсатда таргетлаш воситалари

Мустақил иш: МОНЕТАР СИЁСАТДА ТАРГЕТЛАШ ВОСИТАЛАРИ

Бажарди: Арзиев Шерзод

МХИ-01

Режа:

1.Инфляцияни таргетлаш режимларининг тавсифи

  • Таргетлаш сўзининг мазмун моҳиятига қисқача урғу берадиган бўлсак, у инглизча “Target” сўзидан олинган бўлиб, “Мақсад” ёки “Мўлжал” деган маъноларни англатади. Бошқача айтганда, пул-кредит воситаларининг у ёки бу дастагини муайян даврга қаратилган мақсадли (мўлжалли) бошқаришчора-тадбирлари тушунилади.
  • Бугунги кунда жаҳон амалиётида иқтисодиётни монетар сиёсат таъсирида бошқаришнинг бир қанча таргетлаш режимлари мавжуд бўлиб, улар монетар таргетлаш, инфляцияни таргетлаш ва валюта курсини таргетлаш каби режимларни ўз ичига қамраб олади. Таргетирлаш. Пул массаси ҳажмининг ўзгаришни ўрнатилган усуллар ёрдамида чегаралаш таргетирлаш деб аталади. Таргетирлашда маълум бир даврда пул массаси ҳажмининг тахминий юқори ва паст даражаси белгилаб берилади.

Ушбу йўналишларни янада тор доирада тавсифлайдиган бўлсак, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
• пул агрегатларининг ўзгариш динамикаси, пул бозоридаги ҳолат ва тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлаш бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар;
• инфляция ва иқтисодий ўсишнинг мақсадли параметрларидан келиб чиққан ҳолда монетар сиёсат инструментларини самарали қўллаш чора-тадбирлари;
• пул ва валюта бозори барқарорлигини таъминлаш бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар;
• тижорат банклари кредит ресурслари миқдорига таъсиркўрсатишнинг мажбурий резерв талаблари инструментларини оқилона қўллаш чора-тадбирлари;
• миллий ваюта барқарорлигини таъминлаш бўйича валюта сиёсати инструментларидан фойдаланиш чора-тадбирлари;
Ўзбекистон ўз монетар режимини юқорида қайд қилинган таргетлаш режимларининг ҳеч бири бўйича расмий равишда эълон қилмаган, лекин унинг у ёки бу кўринишларидан амалда фойдаланиб келмоқда. Хусусан, Марказий банк томонидан ҳар йили қабул қилинадиган “Монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари” бўйича қатъий пул-кредит сиёсати давом эттирилиб, унда инфляциянинг мақсадли прогноз параметрлари (6-7%), иқтисодиётнинг пул массасига бўлган реал талабини қондириш (стерилизацияоперациялари) ва миллий валюта курсининг мақсадли параметрлари (йилига ўртача 10%ли девальвация каридори) қаратилган чора тадбирларнингреализацияси амалга
оширилади.

2. Монетар Валюта курсини таргетлаш


Монетар таргетлаш ўз мазмун моҳиятига кўра, пул кредит тизимини тартибга солишнинг оралиқ мақсадли кўрсаткичи сифатида пул агрегатининг
муайян тури (одатда М2 ёки М3) танлаб олиниб, унинг динамик ўзгаришлари юзасидан тизимли назорат олиб боришни ва ундаги ўзгаришларнинг инфляцияга
таъсирини тартибга солишни (бошқаришни) ифодалайди.Бугунги кунда жаҳон амалиётида иқтисодиётни монетар сиёсат таъсирида бошқаришнинг бир қанча таргетлаш режимлари мавжуд бўлиб, улар монетар таргетлаш, инфляцияни таргетлаш ва валюта курсини таргетлаш каби режимларни ўз ичига қамраб олади.
Ўзбекистон ўз монетар режимини юқорида қайд қилинган таргетлаш режимларининг ҳеч бири бўйича расмий равишда эълон қилмаган, лекин унинг у ёки бу кўринишларидан амалда фойдаланиб келмоқда. Хусусан, Марказий банк томонидан ҳар йили қабул қилинадиган “Монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари” бўйича қатъий пул-кредит сиёсати давом эттирилиб, унда инфляциянинг мақсадли прогноз параметрлари (6-7%), иқтисодиётнинг пул массасига бўлган реал талабини қондириш (стерилизацияоперациялари) ва миллий валюта курсининг мақсадли параметрлари (йилига ўртача 10%ли девальвация каридори) қаратилган чора тадбирларнинг реализацияси амалга оширилади.
Мамлакат миллий валютасининг харид қобилиятини мустаҳкамлаш, валюта курси барқарорлигини сақлаш, иқтисодиётнинг пулга бўлган талаб ва таклифини мувозанатли равишда қондириш, миллий ва халқаро ҳисоб-китоблар тизимининг узлуксиз ҳамда самарали ишлашини таъминлаш бошқа омиллар билан бир қаторда, монетар сиёсатда қўлланиладиган таргетлаш воситаларига ҳам боғлиқдир.

3.Инфляцияни таргетлаш


Инфляцияни таргетлашдеганда пул-кредит тизимига таъсир этишнинг мақсадли кўрсаткичи сифатида нархлар индекси (одатда истеъмол нархлари
индекси (ИНИ) ёки унинг ҳосиласи ҳисобланмиш базавий индекс (БИ)) танлаб олинади ва уларнинг динамик ўзгаришлари бўйича мақсадли назорат ўрнатилади.
Бунда БИ асосан нарх ўзгарувчанлигига ўта таъсирчан бўлган ИНИнинг истеъмол савати нархларига нисбатан мақсадли тузатишларни кўзда тутади.
Инфляцияни таргетлаш режимларининг тавсифи
Инфляцияни тўлақонли (тўлиқ) таргетлаш аниқ инфляция мақсадини ўзида мужассам этган, Марказий банк (ёки ҳукумат) фаолиятигабўлган юқори ишонч ва бошқа монетар мақсадларнинг (репо, мажбурий заҳиралар меъёри, дисконт сиёсати) ўзгарувчанлик даражаси паст ҳисобланган ривожланган ва ривожланаётган давлатлар (Буюк Британия, Канада, Швейцария, Норвегия, Янги Зеландия, Чили, Бразилия ва б.) амалиётига хос хусусиятларни тавсифлайди.
Инфляцияни тажрибавий таргетлаш ўз моҳиятига кўра, ҳали аниқ мўлжалли инфляция мақсадлари ишлаб чиқилмаган аммо унга қаратилган изчил сайи ҳаракатлар бошланган давлатларга (Ҳиндистон, Хитой ва б.) хос хусусиятни ифодалайди. Бунда аҳоли ва хўжалик субъектларининг Марказий банк (ёки ҳукумат) фаолиятига бўлган ишончи нисбатан паст аммо бошқамонетар мақсадларнинг ўзгарувчанлик даражаси нисбатан юқори бўлган ҳолат устунлик аҳамият касб этади.
Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling