Mustaqil ishi Компьютер ва унинг атроф қурилмалари р е ж а : ЭҲМ нинг яратилиши. Компьютер архитектураси. Компьютерлар классификацияси. Компьютернинг асосий курилмалари. Компьютернинг кушимча ташки курилмалари


Download 0.73 Mb.
bet1/4
Sana13.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1352100
  1   2   3   4
Bog'liq
2-mustaqil ish


TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI FARG’ONA FILIALI KOMPYUTER INJENERI FAKULTETI KOMPYUTER INJENERI YO’NALISHI 710/19-GURUH TALABASI MAMADAMINOVA HOSILANING OMPYUTERNI TASHKIL ETILISHI FANIDAN TAYYORLAGAN


Mustaqil ishi

Компьютер ва унинг атроф қурилмалари


Р е ж а :
1. ЭҲМ нинг яратилиши.
2. Компьютер архитектураси.
3. Компьютерлар классификацияси.
4. Компьютернинг асосий курилмалари.
5. Компьютернинг кушимча ташки курилмалари.


1. ЭХМнинг ривожланиш тарихи ва авлодлари.

Информатика — бу ахборотнинг нафакат умумий хусусиятлари, балки унга автоматлаштирилган ишлов беришнинг услублари, жараёнлари ва техник воситаларини урганувчи фандир. Автоматлаштирилган ишлов бериш жараёнларининг асосини ахборотни йиКиш, талкин килиш, саклаш, кайта ишлаш ва узатиш ташқил килади. Бу жараёнлар хисоблаш техникаси, жумладан, ЭҲМлар ёрдамида амалга оширилади.


Утган асрнинг 40-йилларидан бошлаб универсал ЭҲМларнинг даври бошланди деса булади. Уларнинг тараккиётини авлодларга булиб урганиш тажрибаси кенг кулланиб келинган. Айни пайтда ЭҲМда кулланилган радиотехник элементлар базаси хамда дастурий таъминоти каби тасниф белгилари буйича авлодларга ажратишдан хам фойдаланилган. Лекин яна бир тасниф белгиси — ЭҲМнинг архитектурасидаги фаркига караб хам у ёки бу авлодга ажратиш максадга мувофикдир. Бунга оид гапни «базавий ЭҲМ»нинг архитектураси, яъни абстракт моделидан бошлаймиз.
2. Компьютер архитектураси
Ушбу ЭҲМ таркибидаги арифметик — мантикий, бошқариш, хотира, ахборотни киритиш ва чикариш каби қурилмалар унинг архитектурасини ташқил этадилар.
Универсал ЭҲМлар архитектурасига караб куйидагиларга булинади:
Биринчи авлод ЭҲМлари — бу таркибида тезкор хотира қурилмаси хам бор булган «базавий ЭҲМ»дир.
Иккинчи авлод ЭҲМлари — бу биринчи авлод машинасидан таркибида ташқи хотира қурилмаси хам борлиги билан фарк килади;
Учинчи авлод ЭҲМлари — бу иккинчи авлод машина­сидан таркибида ахборот алмашув қурилмаси(канал) хам борлиги билан фарк килади. Канал тезкор хотира билан ЭҲМнинг ташқи қурилмалари орасида ахборот алмашу­вига имкон беради. Шу туфайли куп дацурли (бир вактнинг узида, мисол учун, ахборотни чоп этиш, мусикани ижро этиш, маълумотларни киритиш ва хоказо) режимни амалга ошириш мумкин булади. БЕСМ-6, ЕС ЭҲМ ва бошқалар учинчи авлод машиналари сирасига киради.
Туртинчи авлод ЭҲМлари — бу учинчи авлод машинасидан таркибида хар бири параллел равишда ишлай оладиган икки ва ундан куп протсессорлар борлиги билан фарк килади. Чегет, Элбрус-2 каби ЭҲМлар туртинчи авлодга мансуб. Уз вактида ТоШуентдаги «Алгоритм» заводида ишлаб чикарилиши мулжалланган Элбрус-2 ЭҲМ таркибида хар бири секундига 1 млн амалиётларни бажариш имкониятига эга булган 10 та протсессор бор.
Шу уринда таъкидлаш керакки, укув муассасаларидаги энг замонавий шахсий компютерлар хам битта протсессорли булгани туфайли учинчи авлодга мансуб. Айни пайт­да айрим идоралар кучли серверлар (икки ва ундан куп протсессорларга эга булган, яъни туртинчи авлод компютерлари)дан фойдаланмокдалар.
Бешинчи авлод ЭҲМлари — бу туртинчи авлод машинасидан таркибида интеллектуал интерфейс (билимлар базаси, масалаларни автоматик равишда ечишнинг дацурий таъминоти ва мулокот протсессори борлиги билан фарк килувчи, универсал сунъий тафаккур машиналаридир.
Универсал ЭҲМларнинг ривожланиш тарихида алохида уринни компютерлар эгаллаб келмокдалар. Компютерлар даври 1971 йилда АКШда микропроцессор кашф этилгандан бошланган деса булади. Компютерларни ишлаб чикариш аввалига асосан АППЛЕ фирмаси, кейинчалик (1984й.) эса, IBM фирмаси махсулотлари хисобига кенгайиб борди.
Хозирда Apple фирмаси «MAKINTOSH» русумдаги компютерлари билан, айникса, АКШнинг узида танилган булса, IBM компютерлари дунёда кенг таркалган. Шу сабабли айнан IBM компютерларининг архитектураси ва асосий қурилмалари устида тухталиб утамиз.
Компютернинг архитектурасини куйидагича тасвирлаш мумкин:




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling