Mustaqil ishi Компьютер ва унинг атроф қурилмалари р е ж а : ЭҲМ нинг яратилиши. Компьютер архитектураси. Компьютерлар классификацияси. Компьютернинг асосий курилмалари. Компьютернинг кушимча ташки курилмалари
Download 0.73 Mb.
|
2-mustaqil ish
3. Компьютерлар классификацияси
Компьютер - инглизча сўз бўлиб, у Ҳисобловчи демакдир. Гарчанд у Ҳозирда фақат Ҳисобловчи бўлмасдан, матнлар, товуш, видео ва бошқа маълумотлар устида Ҳам амаллар бажаради. Шунга қарамасдан Ҳозирда унинг эски номи – компьютер сақланган. Унинг асосий вазифаси турли маълумотларни қайта ишлашдан иборат. Ҳозирда компьютер термини кўп учрасада, шу билан бирга ЭҲМ (электрон Ҳисоблаш машиналари), ҲМ (Ҳисоблаш машиналари) терминлари Ҳам Ҳаётда кўп ишлатиб турилади. Аммо биз соддалик учун фақат компьютер терминидан фойдаланамиз. Компьютерларнинг амалда турли хиллари мавжуд: рақамли, аналогли (узлуксиз), рақамли-аналогли, махсуслаш-тирилган. Аммо, рақамли компьютерлар фойдаланилиши, бажарадиган амалларнинг универсаллиги, Ҳисоблаш амалларининг аниқлиги ва бошқа кўрсаткичлари юқори бўлгани учун, улар кўпроқ қўлланилмоқда. К омпьютерлар хотирасининг Ҳажми, бир секундда бажарадиган амаллар тезлиги, маълумотларнинг разряд тўрида (ячейкаларда) тасвирланишига қараб, гуруҲларга бўлиш мумкин: - супер компьютерлар (Super Computer); - катта компьютерлар (Mainframe Computer); - мини компьютерлар (Minicomputer); - шахсий компьютерлар (PC-Personal Computer); - блокнот (notebook) компьютерлар. Супер компьютерлар - жуда катта тезликни талаб қиладиган ва катта Ҳажмдаги масалаларни ечиш учун мўлжалланган бўлади. Бундай масалалар сифатида об-Ҳавони глобал прогнозига оид масалаларни, уч ўлчовли фазода турли оқимларнинг кечишини ўрганиш масалалари, глобал ахборот системалар ва Ҳоказоларни келтириш мумкин. Бу компьютерлар бир секундда 10 триллиардлаб амал бажаради. Хусусан, бу компьютер ядро синовларини ва эскираётган ядро қуролларини моделлаштиришда қўлланилади. Шуни қайд қилиш лозимки, суперкомпьютерларнинг маълум йўналиш масалаларини ечишга қаратилган турлари Ҳам мавжуд. К атта компьютерлар (Mainframe Computer)- фан ва техниканинг турли соҲаларига оид масалаларни ечишга мўлжалланган. Уларнинг амал бажариш тезлиги ва хотира Ҳажми суперкомпьютерларникига қараганда бир-икки поғона паст. Буларга мисол сифатида АҚШнинг CRAY (крей), IBM 390, 4300, IBM ES / 9000, Франциянинг Borrous 6000, Япониянинг M1800 русумли компьютерини ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Миникомпьютерлар (кичик компьютерлар) Ҳажми ва бажарадиган амаллар тезлиги жиҲатидан катта компьютерлардан камида бир поғона пастдир. Шуни айтиш жоизки, уларнинг габарити (Ҳажми) тобора ихчамлашиб, Ҳатто шахсий компьютердек кичик жойни эгаллайдиганлари яратилмоқда. Бундай компьютерлар туркумига илк бор яратилган PDP-11 (Programm Driver Processor - дастурий бошқарув процессори) туркумини, илгари Ҳарбий мақсадлар учун ишлатилган (махфий Ҳисобланган) VAX, SUN туркумли компьютерлар, IBM 4381, Hewlett Packard фирмасининг HP 9000 ва бошқалар миникомпьютерга мисол бўла олади. Шахсий компьютерлар Ҳозирда корхоналар, муассасалар, олий ўқув юртларида кенг тарқалган бўлиб, уларнинг аксарияти IBM русумига мос компьютерлардир Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling