Музработ тумани хтб га қарашли 19-умумий ўрта таълим мактаб ишчи


Download 1.06 Mb.
bet1/16
Sana09.01.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1085081
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Моддий рағбат 19-мактаб 2021


Музработ тумани ХТБ га қарашли 19-умумий ўрта таълим мактаб ишчи
гуруҳнинг йиғилишининг
Б А Ё Н Н О М А С И № ___
“___” июнь 2021-йил “Файзиобод“ маҳалласи
Ишчи гуруҳ раиси: Н.Холиёров
БКУ раиси: И.Карриев
Ишчи гурух котиби: Н.Рахимов
Аъзолари: Г.Маматқулова
Т.Замонов
Кузатув кенгаши вакили,аъзо У.Абдураимова
Ота оналар қўмитаси вакили: С.Тошбоева

КУН ТАРТИБИДА
Ходимга “Моддий Рағбат” бериш тўғрисида.
ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги масала юзасидан ишчи гурух раиси Н.Холиёров сўзга чиқди. Н.Холиёров ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларни моддий рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 823-қорорига асосан фидоий, жонкуяр ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, таълим сифатини ошишига олиб келишини таъкидлаб ўтди.
ЎИБДЎ Н.Рахимов сўзга чиқди. Мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Ғаппаров Шокир ўз касбига садоқат билан ёндашади, маънавий марифий соҳаларда ташкилотчи, дарсларни илғор педагогик технология ва иноватция асосида ўтиб келмоқда. Ғаппаров Шокир Музработ туман халқ таълими бўлимининг 2021-йил 25 майдаги № 541 рақамли фахрий ёрлиқ билан тақдирланган. Шу сабабли Ғаппаров Шокир директор жамғармасидан “Моддий Рағбат” беришни қўллаб қуватлайман.
Барча ишчи гурух аъзолари бир овоздан Ғаппаров Шокирга “Моддий рағбатлантириш” фикрини маъқуллашди.

КОМИССИЯ ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Ғаппаров Шокирга мактаб директор
жамғармаси томонидан рағбатлантирилсин.
2. Ушбу қарор ижросининг бажарилишини ўз зиммамда қолдираман.

Ишчи гуруҳ раиси: Н.Холиёров


БКУ раиси: И.Карриев
Ишчи гурух котиби: Н.Рахимов
Аъзолари: Г.Маматқулова
Т.Замонов
Кузатув кенгаши вакили,аъзо У.Абдураимова
Ота оналар қўмитаси вакили: С.Тошбоева



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling