Нажмиддин комилов тасаввуф


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana24.01.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1115343
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Komilov. Tasavvuf. Badiiy timsollar



НАЖМИДДИН
комилов
ТАСАВВУФ
ТОШКЕНТ 
«МОУАКОЦМИАНЯ» - «О‘2ВЕК18Т0К» 
2009
www.ziyouz.com kutubxonasi


ТИМСОЛЛАР ТИМСОЛИ1
Ш арқ халқлари тафаккури тарихида чуқур илдиз отган тасаввуф 
таълимотини яхши билмай туриб, Алишер Навоий дунёқараши 
ва адабий мсросини барча мураккабликлари, фалсафий теранлиги 
б и л ан тў л и қ ҳолда тўғри, ҳ аққо н и й ёр и ти б бериш муш кул. 
Ўтгизинчи йиллардаёқО йбек бунга эътиборни қэратган эди. Аммо, 
назаримда, бу масала ҳамон ҳал бўлмасдан, долзарблигини сақлаб 
келмоқла. Чунки ҳозир ҳам улуғ шоир асарларини «керакли» ва 
«кераксиз» қисмларга ажратиш, орифона мазмундаги шеърларини 
наш рлардан соқит қилиб, эл кўзидан яш ириш , «пайқамасдан» 
тадқиқотларга киритмаслик касаллиги давом этмоқда. Баъзан эса, 
сўфиёна маъноларни англаб етмаганимиз сабабли, Н авоийнинг 
рамзий ибора-истиорапарини ҳаминқадар талқин этиб, ўқувчи- 
ларни чалғитиб келмоқцамиз. Бу ҳол Навоий даҳосини, оламининг 
бепоёнлиги ва улуғворлигини муаззам салоҳияти ҳам кўркамлиги 
билан идрок этишга ҳалал беради. Ваҳоланки, Навоий мероси — 
яхлит бир адабий воқелик, бебаҳо маънавий хазина. Ва яна муҳими 
ш ундаки, ш оирнинг ўлмас гуманизм билан кўкарган ҳаетбахш 
ғоялари «дунёвий» асарларида қандай порлаб турса, биз бир 
чеккага суриб қўймоқчи бўлган «илоҳий» асарларида ҳам шундай 
куч билан нур таратиб туради. Зотан, улар зоҳирий жиҳатдан 
шундай, аслида эса, ботиний маънолари моҳиятига кўра бир хил 
фалсафий-тасаввуфий қараш лар силсиласига бориб тақаладиган 
ўзаро узвий алоқадо р асарлар бўлиб, би ри н и и к к и н ч и с и с и з 
тушуниш қийин. Бас, шундай экан, шоир асарларида учрайдиган 
иш қ, май, майхона, харобот, соқий, соғар, қадаҳ, хум, маҳбуб 
сингари кўпдан-кўп киноя-тимсоллар, рамзий маъноли сўзлар ва 
улар орқасида ётган яш ирин маънолар асрори ҳам унинг ижоди 
яхлит бир бутунликда олиб текш ирилиб, олам ва одам ҳақидаги 
мушоҳада-мукошифалари ичида шарҳпансагина, мазмуни керакли 
даражада аниқ ойдинлаш иш и мумкин.
'Бу қисм 1987 йилла алоҳила маҳола сифатида ёзилган эди. Шу боис биэ уни 
Узгартирмай кслтирдик. —(Муаллиф).
149
www.ziyouz.com kutubxonasi


М асалан, қуйидаги ғазални олайлик:
Каманл учига еткурмас ғаму анлеш а айёри.
Бийик чекмиш магар майхона томин сунъ меъмори.
Хуморим заъфила каҳгил иси то етти маст ўлдум, 
Сувалмишдур магар май лойилин майхона девори.
Тўла куб оғзи май. хуршиделур, гуё тенг очилмиш 
Чекарла бу ики хуршид лаврин сунъ паргори.
Май ичмиш хонақоҳ шайхи, харобот аҳпи айш айланг,
Ки чиқмиш бахя урғон хирқасилин маблағи кори.
Кўринган мосиво були эмас, балки намудилур,
Май устида ҳубобу мавж ш акликинг намудори.
Ҳубобу мавж май таҳрикидин аоҳирдурур, лекин 
Сукун топғон вужуди, майдин ўзга кдйдадур бори?
Қуёш аксимулур ҳайвон суйида, ё кўрунмишдур 
Равоносо май ичра соқии гулчеҳра рухсори.
Фано дайрин кўнгул истарки, бир-бир пири дайр элға 
Тугарда бола, ш оял, журъае сунгай бизнинг сори.
Навоийдин фано чун ҳосил ўлли, қилгасин эй ишқ,
Навоий риш таи ж онин муғанний удининг тори.
Хўш, бу ғазалда қандай ғоя ифодаланган? Май ва унинг хо- 
сиятларини таърифлашлан мурод нима?
Ўз-ўэидан аенки, Навоий зикр этган май биз тасаввур қилган 
спиртли ичимлик эмас. Ш оир сира ҳам буни назарда тутмаган. 
Билъакс, ўта тақводор ва покдомон бўлган Навоий замонасининг 
ишратпараст, майхўр киш иларини қаҳру ғазаб билан танқил остига 
олиб, маст қилувчи ич и м л и кн и «умм ул-хабоис», яъни барча 
ёмонликлар, фалокатлар онаси, деб эълон қилган. «Ҳайрат ул- 
аброр» достон и д а бўлса, б ад м астл ар н и н г м асхарали ҳаж вий 
қиёфасини яратиб, уларни элга шарманда этган. Ушбу ғазалда шоир 
майни илоҳий иш қ— маърифат, дониш иш тиёқининг авжи қиёми, 
Ёр жамоли мушоҳадасидан ош иқдилида пайдо бўлган кучли завқ — 
илҳомнинг, беҳад хурсандлик, сурурнинг рамзий ифодаси сифа- 
тида тилга олган. Хумор бўлиш, майпарастлик ҳам бу ерда шунга 
мувофиқ. Буюк нур чаш масидан ҳузурланиш, висол бехудлиги, 
ҳаёт, табиат зеболиги ҳамда ақл ва тафаккур етмайдиган, аммо 
кўнгил билан ҳис этиладиган Мутлақ руҳ мўъжизоти жилвасидан 
баҳрамандлик ва шунга талпиниш сархушлигидир.
Чунки Навоий эътиқод қўйган фалсафий таълимотга биноан
олам азалий ва абадий ягона Руҳнинг ўз-ўзини севиб, ўз жамолини 
томош а қилиш истагидан пайдо бўлган кўзгудир. Бирламчи қудрат 
порлаш идан таралган нур бу кўзгуда акс этади, яъни моддий 
дунёдаги жамики мавжудот ва махлуқот — заррадан қуёшгача, еру 
кўк, собиту сайёра шу нур билан ёритилади, шу нур туфайли 
ҳаракатланади, муайян уйғунлик ичра ривож ланиб туради. Бу
150
www.ziyouz.com kutubxonasi


илоҳий таж аллини ш оирлар май тимсолида қабул қилганлар. 
Моддий дунё эса, шу тасаввур бўйича, жом ёки қадаҳдир. Дунёнинг 
ранго-ранг тозланиш лар, ўзгариш , янгиланиш лар, табиатнинг 
турфа сиру асрори, ҳодиса-ашёлари, баҳорий уйғониш, чунончи, 
дарахтларнинг кўкариб, гуллаб мева боғлаш и, дашту даранинг 
ўт-ўлан билан қоп лан и ш и , қуш ларнинг маст бўлиб сайраш и, 
борингки, ҳаётнинг барча наш ъу нам оси, гуркираб кўринган 
нафосат тўфони шу май ум монининг мавжланиш и, кўпириш и 
деб тушунтирилган. Инсон ҳам мазкур кўзгунинг бир бўлаги, лекин 
Руҳи мутлақ энг кўп акс этган хилқат. Чунки у холиқиятнинг 
сарвари ва ганж и гавҳари, яън и «икки олам и стеъд од и н и н г 
жамулжами» (Бедил). И нсон руҳи шу боис тинимсиз равишда ўз 
манбаига қараб интилади. Бу интилиш дунёнинг ўзини идрок этиш 
ва ўз-ўзини англаб етиш орқали содир бўлгани сабабли инсон 
олам ҳодисалари гўзаллигини мушоҳада этиб, чексиз ҳайратланади. 
Ҳ айрат эса аш ё-ҳодисаларни билиб олишга қизиқиш ни кучай- 
тиради. Шу тариқа, киши моҳият-ҳақиқатни билиш иштиёқи билан 
ёниб, борган сари кўпроқ ташвиш-тараддудда бўлади. И нсоннинг 
бутун ҳаётий ф аолияти, ижод ва яратувчилик қобилияти, кашфу 
каромати ва файзу фазилатлари шу иш қнинг қудрати деб талқин 
этилган.
Аммо инсон табиати икки асос — руҳий ва моддий олам унсур- 
ларидан таркиб топгани учун бу унсурлар орасида кураш боради. 
Агар моддий асос бўлмиш жисм талаблари кучайса, у ҳирс ва 
ш аҳват, ҳайвоний наф с домига гириф гор бўлиб, борган сари 
тубанлаш ади. Бу х авф нинг олдини олиш учун киш и доим ий 
равишда руҳий-маънавий эҳтиёжларини қондириб бориш и, шу 
жиҳатни тарбиялашга бел боғламоғи даркор Бу ишда унга ўзидан 
кўра комилроқ инсон—пир раҳнамолик қилади. Пир ёки ориф 
деб тасаввуф аҳли ақлу дониш да етук, маърифат нури билан қдлби 
ли м м о-ли м , пок ният, покиза ахлоқли закий одамни назарда 
тутганлар. Пир — кўнгил маҳрами, ҳамдард, ҳаммаслак киши. 
Навоий назарида Ж омий ана шундай шахс бўлган. Бундай шахслар 
ҳамма вақт эзгуликни ўйлаб, ўзига эргаш ган одамларни қалб 
саховати билан тарбиялаганлар, уларнинг иродасини чиниқтириб, 
кўнгил чаш масининг кўзини очиб, оламни янгича тушунишга. 
Ҳ ақ йўлни ҳимоя қилишга ўргатганлар. Ю қорида келтирганимиз 
ғазалда шу маънолар ифодаланган. Буни конкрет изоҳлар билан 
шарҳлаб, тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
Ғазалнинг биринчи байтида ғаму андеша айёри, сунъ меъмори, 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling